Ҳурматли ҳудудлар ҳокимларининг ўринбосарлари ва барча масъуллар,
Бош вазир ўринбосари З.Махкамова томонидан ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар юзасидан ҳар бир маҳалла кесимида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
29 июндаги ПҚ-300 сонли қарорида белгиланган вазифалар бўйича амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш.
Бунинг учун:
Мазкур қарор ижроси бўйича Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий ва туман (шаҳар) штаблари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ҳар бир штаб аъзосининг масъулиятини ошириш.
Жойларда маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий ва туман (шаҳар) штаблари аъзолари, масъул идора ва ташкилотлар ходимларининг, барча сектор рахбарларининг белгиланган вазифадан хабардорлиги (жойлардла ўрганиш натижалари рахбарларнинг умуман хабарсизлигини кўрсатган).
Штабни жонли ва харакатдаги штаб бўлишини таъминлаш, жараёнларнинг фотолавҳаларини телеграмм гуруҳда ёритиб бориш, муҳокамалар баёнларини фотолавҳалар билан йиғма жилдларда назорат учун юритилишини таъминлаш.
Штаб аъзолари томонидан ҳал этилган масалалар (аниқ маълумотларга эга бўлишлари керак)
Туман (шаҳар)ларда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан ўтказилган мулоқот учрашувлари ҳамда кўтарилган муаммо ва таклифларни тахлил қилиш, хал этиш ва амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни вилоят бошқармасига тақдим этиш.
Бугунги кунга қадар маҳалладаги хотин-қизлар фаоли (нечта хонадонга кирган? Нечта ижтимоий масалаларни аниқлаган? Аниқланган масалалар бўйича штабга нечта масала тақдим қилган? Нечтаси ҳал этилган?) томонидан амалга оширилган ишларнинг кунлик мониторинг асосидаги маълумотларини 2023 йил 13 февраль куни Қўмитага тақдим этиш.
Планшетлардаги “Ижтимоий модул”нинг ишга туширилишини таъминлаш.
Бу борада намунали маҳаллани танлаш ва 1 та маҳалла мисолида семинар ўтказиш. Мазкур семинарга вилоят штабидан аъзоларни бирини масъул этиб белгилаш ва иштирокини таъминлаш. Дислокацияси ва семинар ўтказилиши ёритилганлиги маълумотини вилоят штабига тақдим этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |