Ҳурматли ҳудудлар ҳокимларининг ўринбосарлари ва барча масъуллар


II.”Аёллар дафтари” 4-босқичини шакллантириш буйича


Download 22.2 Kb.
bet2/3
Sana18.02.2023
Hajmi22.2 Kb.
#1213179
1   2   3
Bog'liq
Хоким ўринбосарларига (3)

II.”Аёллар дафтари” 4-босқичини шакллантириш буйича:

  1. Маҳаллалардаги ишчи гурухни жойларда ишлашини таъминлаш;

  2. Ҳолатни чуқур ўрганмасдан маълумотлар киритилишига йўл қўймаслик, “Аёллар дафтари”га киритилиши зарур бўлган хотин-қизлар руйхатларини шаффоф ва тўғри шакллантиришни ташкил қилиш;

  3. Штаблар фаолиятини кунлик таҳлил қилиш, бу масалада барчанинг масъулиятини бирдек ошириш (Фақат хотин-қизлар фаоли билан чекланишга йўл қўймаслик).


III. Миграциядан қайтган хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида:


  1. Хориждан қайтган аёлларнинг бандлигини таъминлашда аниқ, манзилли ёрдамлар кўрсатилиши зарур.

(Тиббий ёрдам, касб-ҳунарга ўқитиш, субсидияларга ва имтиёзли кредит олиш учун йўналтириш, ўзини ўзи банд қилиш имтиёзларини тушунтириш, иш билан таъминлаш).

  1. Хотин-қизлар фаолларига қўлланма шаклида маълумотларни тайёрлаб бериш. Унда мамлакатимизда хотин-қизларга яратилган имконият ва имтиёзлар хақида маълумотлар киритилиши лозим. Буклетлар тайёрланиб, оилаларга етказилиши шарт. (Ўрганишлар аёлларни мазкур маълумотлардан хабардор эмаслигини кўрсатмоқда).


IY. Ишлаш истагидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 2023 йил прогноз параметрларини тайёрлаш вазифалари (Андижон вилояти мисолида):
1. Ишсиз хотин қизлар руйхатлари ҳар бир маҳалла, хар бир туман ва шаҳар кесимида аниқ ва асосли бўлиши лозим. Бу бўйича шакллар тушириб берилган.
2. Ҳудуддаги тегишли ташкилотлардан (Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Бандлик, “Ҳунарманд” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси в.ҳ.к.) барча ресурслар тўғрисидаги маълумотларни олиш.
3. Рўйхатга олинган ишсизларни иш берувчиларга бириктириш;
4. Хар бир маҳаллада касб-ҳунарга ўқитиш, кредит олиш, субсидия ажратиш бўйича аниқ эҳтиёжни ўрганиб, прогноз-режани ишлаб чиқиш;
5. Касб-ҳунарга ўқитиш бўйича (қаерда ўқитилади, нимага ўқитади, неча нафар аёлни қамраб олади, ким ўқитади???) бандлик бўлимлари билан дислокацияларни бирга ишлаб чиқиб, уларни фаолиятини ташкил этиш;
6. Тадбиркорлик марказларида аёлларни ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларини мониторинг қилиб бориш;
7. Ушбу масалалар шу йилнинг 20 февралига қадар якунланиши ва “Xotin-qizlar.uz” ягона интерактив миллий платформасида акс этилиши керак.


Download 22.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling