Уруғчилик занжири ва уни бошқариш механизми


-схема. Уруғчилик занжири схемаси


Download 185.48 Kb.
bet2/3
Sana08.01.2022
Hajmi185.48 Kb.
#241869
1   2   3
Bog'liq
Журналга Агроилм 1

1-схема. Уруғчилик занжири схемаси.

Уруғчиликни ривожлантириш дунё тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, уруғчилик саноати ривожланган мамлакатларда расмий тизими самарали фаолият кўрсатади. Гетерозис кашф этилганидан кейин гибрид навларни етиштириш авж олади ва натижада, гибрид уруғларнинг тижорати ривожлана бошлайди.

Бунга ўсимлик навларини ва селекционернинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини (лицензион шартномалар) такомиллаштириш ёрдам беради, бу эса ўз навбатида, селекционер-уруғчилик компанияларига ўз навлари учун роялти (гонорар ёки устама хақ) олиш имконини яратади. Гонорарларни йиғилиши селекция соҳасида янги навларни яратилишида, қўллаб-қуватлашда ва молиялаштиришда катта ўринни эгаллайди. Расмий уруғчилик тизимини тўғри ишлаши учун маҳаллий ва хорижий селекционерлар томонидан етиштириладиган янги нав уруғлари тўсиқларсиз, тенг хуқуқли асосида ҳимоя қилиш учун Давлат нав синаш комиссиясига топширилиши керак. Шуни таъкидлаш керакки, хорижий селекциянинг янги навларини жорий этишда фитосанитария ва ўсимликлар карантини нормалари ва қоидаларига риоя қилиш ҳам ўта зарур аммо бошқа томондан бу талаблар генофондимизни тўлғазиш учун янги ноёб ўсимликлар уруғларини кириб келишига техник тўсиқ бўлмаслиги лозим.

Селекционер расмий синов учун янги ўсимлик навини олишга буюртма бераётганда, ушбу нав қайси синовлардан ўтишини ҳал қилади. Селекционер келажакда ўзи яратган навининг химояланишини хоҳласа, у ҳолда навнинг фарқланувчанлигини (Ф), бир хиллигини (Б) ва барқарорлигини (Б) (ФББ-синови) тасдиқловчи синов натижаларини тақдим қилиши керак. Агарда бундай синов ўтказилмаган бўлса, у ҳолда селекционер бу синовни ўтказилишини талаб қилади. Шу билан бирга, селекционер яратган навини расмий синов учун қабул қилиш тўғрисидаги ариза билан биргаликда бошқа мамлакатларда ўтказилган ФББ-синовларининг натижаларини тақдим этишга руҳсат берилади. Одатда, Ўсимликларни янги навларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига (УПОВ) аъзо давлатлар бундай маълумотлар билан ўзаро алмашишлари мумкин, бироқ давлатлараро битимларга эга бўлганда ҳам амалга ошириш мумкин. Навларни мухофаза қилишда ФББ-синовлари муҳим аҳамиятга эга бўлади ва мавжуд навни бошқа ном остида сотишга хўжалик субъектларига рухсат берилмайди. Шу билан бир қаторда янги навнинг қимматли-хўжалик белгиларини ўрганиш, иқтисодий жиҳатдан районлаштирилган (реестрга киритилган) ва экиладиган навларга нисбатан унинг белгиларини устунлигини исботлаш мақсадида амалга оширилади. Бу эса маълум даражада бозорга сифатсиз навларнинг уруғларини кирилишини олдини олади.

Қимматли-хўжалик белгиларига эга бўлган ўсимлик навларининг ижобий синов натижаларини олгандан сўнг, нав Тижорат Навлар Каталоги рўйхатига олинади ва кенг етиштириш ёки "районлаштириш" учун кластер ва фермер хўжаликларига тавсия этилади. Фақат райолаштирилгандан сўнг навнинг уруғлик материалларини ишлаб чиқаришга ва сотишга рухсат берилади.

Собиқ Иттифоқ давридаги уруғчилик тизимида бирламчи уруғларни етиштириш ва сотиш хуқуқига фақат илмий-тадқиқот институтлари ёки нав ишлаб чиқарувчилар эга эдилар. Уруғчиликни тижорат асосида ривожлантиришда эса селекционер ва муайян минтақада уруғлик етиштириш ва уларни сотиш учун жавобгар бўлган жисмоний ёки юридик шахс ўртасида лицензион келишувлари тузишга рухсат берилади. Шу билан бирга, лицензион келишуви тузилганда, уруғлик тижоратидан даромад оладиган уруғлик ишлаб чиқарувчи томонидан селекционерга тўланиши керак бўлган гонорар миқдори белгиланади. Гонорар миқдори селекционер ва уруғлик ишлаб чиқарувчи томонидан уруғчилик тижоратидан олинган даромадга қараб белгиланади. Лицензион келишув уруғ ишлаб чиқаришда хусусий хуқуқга эга бўлиб, “Уруғчилик Ассоциацияси” иштирокида амалга оширилади. Ассоциация эса ўз навбатида гонорар олиш учун кафил сифатида чиқади.

Уруғчилик тижорати давлатнинг уруғчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилади ҳамда янги навларни синаш, рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уруғлар сифати ва сертификатлаш назоратини амалга ошириш ҳуқуқини рад этмайди. Шу билан бирга, уруғлик етиштириш ва сотиш учун хусусий сектор жавобгар бўлади.

Дала назорати, уруғлик экинларни дала текшируви ва уруғларни лаборатория таҳлилидан ўтказишни ўз ичига олган сертификатлаш тизимини жорий этиш - юқори репродукцияли уруғларидан то сертификатланган биринчи ва иккинчи репродукцияли уруғлик материалларининг сифатини синчковлик билан назорат қилиш имконини беради. Сертификатлаш органи етиштирилган уруғларнинг сифатини мониторинг қилади, бу эса кластер ва фермер хўжаликларига уруғларни сотиб олишда кафолат беради. Шу билан бирга, сертификатлаш статистикаси ҳар бир нав учун ишлаб чиқарилган уруғлик ҳажми тўғрисида маълумот беради, бу эса селекционерларга уруғ ишлаб чиқарувчилардан тегишли миқдорда гонорар олаётганликларини аниқлашга имкон беради. Бошқа мамлакатларда етиштириладиган навлар, навнинг уруғини кўпайтириш, уруғ маркетинги билан шуғулланадиган ва шунга мос равишда тўловни селекционер билан баҳам кўрадиган аккредитациядан ёки тендер танловидан ўтган шахс томонидан лицензиялаштирилиши мумкин. Давлат бозорини аниқлаш мақсадида нафақат ишлаб чиқарувчиларни, балки уруғларни қайта ишловчи ва импорт-экспорт қилувчи сотувчиларни ҳам рўйхатдан ўтказиши лозим.

Уруғчилик тижоратини ривожлантириш - навларни синаш ва рўйхатдан ўтказиш, уруғларнинг сифатини назорат қилиш ва сертификатлаш билан шуғулланадиган давлат ташкилотларига аста-секин қисман ҳусусий молиялаштиришга ўтиш имконини беради. Шунинг учун селекционер навни синаш ва уни ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни, уруғлик ишлаб чиқарувчилар эса уруғларни сертификатлаш ва сифат назорати хизмати томонидан тўланадиган тўловларни тўлашлари керак бўлади.

Кўриб турганимиздек, уруғчилик тижоратини ривожлантириш ҳусусий ва давлат секторларини бир бири билан боғлашни талаб қилади. Уларнинг тўлиқ ҳамкорлигини таъминлаш учун "уруғчилик занжири"нинг барча бўғинларини - селекционерлар, сиёсатчилар, ишлаб чиқарувчилар, импорт-экспорт қилувчилар, уруғ сотувчилари ва бошқаларни намойиш этадиган форум бўлиши керак. Замон талабига кўра бундай форум нодавлат ва нотижорат шаклда бўлиши лозим.




Download 185.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling