«яхши» - 13 дақиқа;
«қониқарли» - 13 дақиқа 35 сония.
Узунлик бўйлаб махсус қурилма ("эшак", "от") устида оёқни очиб узунасига сакраш.
|
Қурилма ("эшак")нинг баландлиги 125 см. сакратувчи мослама қурилмадан 1 метр масофа узоқликка қўйилади.
"От" кўринишидаги қурилманинг баландлиги 115 см, сакратувчи мослама ихтиёрий ўрнатилади. Сакратувчи мосламанинг баландлиги –10-15 см. Сакраш югуриб келиб бажарилади. 2 маротаба сакрашга рухсат этилади.
|
Мураккаблигига қараб баҳоланади:
«қониқарли» - «эшак»дан сакралганда ;
«аъло» - «от»дан сакралганда,
сакраш вақтида оёқлар қурилманинг юқори чизиғидан баланд кўтарилганда;
«яхши» - оёқлар пастроқ олинса.
|
Тўсиқлар йўлагидан ўтиш.
|
Тўсиқлар йўлагидаги машқлар умумий назорат машқлари шартига мувофиқ ўтказилади
(3-илова).
|
Баҳолаш:
«аъло» - 2 дақиқа 30 сония;
«яхши» - 2 дақиқа 40 сония;
«қониқарли» - 2 дақиқа 55 сония.
|
Қўл жанги усуллари
|
Қўл жанги махсус жиҳозланган майдончада ўтказилади. Раҳбар топшириғи билан ҳар бир ўқувчи дастурда кўзда тутилган 3 та усулни бажаради:
Тайёргарлик усуллари:
- ўзини-ўзи эҳтиёт қилиш усуллари (олдинга, орқага ва ёнга йиқилиш);
Ҳужум усуллари:
- қурол билан жанг усуллари (автомат билан уриш, санчиш);
- мушт билан уриш (тўғри, биқинга ва пастга);
- итариб йиқитиш (оёғи ортига оёқ қўйиб чалиб ва оёғидан чалиб ирғитиб йиқитиш), оғритувчи усуллар, (қўлни ҳар хил ҳолатларда қайириш, қўлнинг учини қайириш ва бошқалар);
Ҳимоя усуллари:
- рақиб қўлидан қутулиш (қўл, оёқ, бел, бўйин ва кийимдан ушлаб олинганда).
Қуролсизлантириш:
- пичоқ билан ҳужум қилганда ва пистолет ўқталганда.
|
Баҳолаш:
|