Ушбу Қонуннинг мақсади бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат


-модда. Бухгалтерия ҳисоби объектлари


Download 36.81 Kb.
bet3/12
Sana18.06.2023
Hajmi36.81 Kb.
#1564161
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Закон о бухгалтерском учете

7-модда. Бухгалтерия ҳисоби объектлари

Активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир.


Бухгалтерия ҳисоби объектлари синтетик ва аналитик ҳисобларда юритилади.


Қаранг: Мазкур Қонуннинг 8-моддаси
8-модда. Синтетик ва аналитик ҳисоб

Синтетик ҳисоб қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги маълумотларни муайян иқтисодий белгилари бўйича умумлаштириш йўли билан амалга оширилади.


Аналитик ҳисоб бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳақидаги батафсил бухгалтерия ахборотини шакллантириш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг субъекти томонидан мустақил равишда белгиланадиган тартибда юритилади.
9-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш

Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг зиммасига юклатилади.




Қаранг: Президентнинг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақида"ги Низом 9-банди 9-кичик бандининг биринчи, иккинчи хатбошилари (ҳужжат рус тилида келтирилган)

Бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари бухгалтерия ҳисоби стандартлари, шу жумладан кичик тадбиркорлик субъектлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритиш стандарти билан белгиланади.




Қаранг: АВ томонидан 2013 йил 14 августда 2501-сон билан рўйхатга олинган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган “Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сон БҲМС) "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби"
Шунингдек қаранг: “NORMA” АҚТ Қонунчилик классификатори “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” папкасининг “Бухгалтерия ҳисоби” кичик папкасидаги “Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандартлари” кичик папкаси

Бюджет ташкилотларининг ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботини тартибга солиш бюджет ҳисоби стандартлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.




Шунингдек қаранг: “NORMA” АҚТ Қонунчилик классификатори “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” папкасининг “Бухгалтерия ҳисоби” кичик папкасидаги “Бюджет корхоналарда бухгалтерия ҳисоби” кичик папкаси

Банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.




Қаранг: "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 41-моддаси
Шунингдек қаранг: “NORMA” АҚТ Қонунчилик классификаторининг “ЎзР Банк қонунчилиги” папкасидаги “Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кичик папкасининг “Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи” кичик папкаси

Download 36.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling