Ушбу тадқиқот ишининг адабиётлар таҳлили бўйича қуйидагиларни хулоса қилишимиз мумкин
Download 13.69 Kb.
|
Хулоса
Хулоса Ушбу тадқиқот ишининг адабиётлар таҳлили бўйича қуйидагиларни хулоса қилишимиз мумкин: Қатламни гидравлик ёриш-маҳсулдор қатламнинг қудуқ туби зонасида ёриқларни кенгайтириш ва табиий ёриқларни чуқурлаштириш ҳамда ўтказувчанликни кучайтирадиган технологик жараён ҳисобланар экан. Қатламни гидравлик ёриш усули ўтказувчанлиги паст бўлган қатламлардагина қўлланилмасдан, балки ўтказувчанлиги юқори қудуқларда хам бутун дунё бўйлаб тараққий этган давлатларда кенг қўлланилади. Бунинг асосий сабаби қудуқ туби атрофининг ўтказувчанлигини пасайиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда, қудуқ ва қудуқ туби атрофининг ўзаро алоқасини яхшилаш мақсадида, қатламдаги кучланишларни минимумлаштиришда, тезликни пасайтириш ва бошқаларни ҳисоблашимиз мумкин бўлар экан. Қатламни гидравлик ёриш жараёнида махсулдор қатлам уюмининг геологик шароитига мувофиқ ҳар хил ҳолатда ёриқлар ҳосил бўлади. ҚГЁ амалга оширилишида қудуқ туби ҳудудида ҳар хил йўналишда ориентацияланган ёриқлар пайдо бўлади: горизонтал, вертикал ёки қия. ҚГЁ жараёни ўтказилгач ёриқларнинг ҳосил бўлиши тоғ жинсларининг(қатламнинг) табиий кучланишига ва тоғ жинсларининг хусусиятларига боғлиқ бўлар экан. Реал вақт мобайнида ёриқларнинг ҳосил бўлишини кузатиш ва назорат қилишнинг ягона усули бу босим интерпретация ёзувлари ҳисобланар экан. Умумий қилиб айтадиган бўлсак, маҳсулдорликни ошириш учун қатламни гидравлик ёриш жараёни бугунги кунда бутун дунёда энг самарали усуллардан бири ҳисобланиб, ушбу жараённи тўғри ташкиллаштириш, яхши мутахассислар жамоасини, маълумотларнинг тўғри таҳлил қилинганини, барча қурилмалар ва суюқлик маҳсулотларининг қатламга мослигидан келиб чиқиб тўғри танланганига боғлиқ бўлар экан. Менинг магистрлик диссертатсия ишим мавзуси ҳозирги кунда масʼулиятли масалалардан бири ҳисобланади.Мавзуни ёритишда барча маʼлумотлардан фойдаландим:ишлаб чиқариш корхоналаридан олинган маʼлумотлар, илмий адабиётлар ва журналлар, технологик қурилмаларнинг чизмалари, уларнинг ишлаш принсиплари, техник тавсифлари, хомашё тавсифлари, ишлаб чиқариш корхоналарида янги технологиyaga asoslangan optimal ta’sir etish usullari ва бошқалар. Ушбу маʼлумотларга таянган ҳолда Quduq tubiga ta’sir qilish usulining optimal variantlarini tanlash va uni modellashtirish“ nomli magistrlik dissertatsiyasini bajarmoqdaman.Диссертатсия мавзуимнинг 1-семестр ҳисоботида, ишнинг кириш қисми, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар роʻйхати, шунингдек, интернет маʼлумотларига батафсил тоʻхталиб оʻтишга ҳаракат қилдим.Хулоса қилиб айтганда, берилган мавзу магистрлик иши режасига мувофиқ атрофлича бажарилмоқда деб ҳисоблайман. Download 13.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling