Услубий кўрсатмада курс иши, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациясини намунавий мавзуларини шакллантириш, тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва баҳолаш бўйича тавсиялар берилган


Download 0.65 Mb.
bet29/42
Sana08.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1251693
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42
Bog'liq
Курс,БМИ,МД-янги талаблар 14. 04.19

Матнда кўрсатмани (ссылка) ва
кўчирмани (сноска) ифодалаш

Диссертация ишини ёзиш давомида магистратура талабаси диссертациянинг бошқа кисмларидаги жадвал, расм, мисол, чизма каби элементларга кўрсатма бериши мумкин.


Кўрсатмалар қисқартирилган шаклда «№» белгисиз берилади. Масалан: расм 3, 2 боб. Агар курсатилган сузлар тартиб ракамисиз берилган булса, у холда матнда юкоридаги сузлар тулик ёзилади. Масалан: «расмдан куринадики,…».
Баён этилаётган жумлага кирмаган айрим булимларга курсатма берилганда кавс ичига олиб, жумла олдига кискартириб «(___каралсин)» ёзилади.
Кўчирма (сноска) шу сахифа охирида абзацдан ёзилади. Сноска асосий матндан чизик билан ажратилади ва рақами давом эттирилади (янги бетдаги сноскалар 1рақамидан бошланмайди).
Агар эслатма битта сузга тегишли булса, эслатма белгиси шу сузга куйилади; агар жумлага (ёки жумлалар гурухига) тегишли булса, шу жумла тугагандан кейин имло белгисидан олдин куйилади (сурок, ундов белгилари ва кўп нуктадан ташкари).
Диссертация матнида бошқа муаллифлар томонидан аникланган далилларга мурожаат килишга ёки уларни матнга киритишга тугри келади. Илмий кучирмачиликда айбланмаслик учун Ушбу маълумотлар кайси адабиётдан олинганлигини курсатиш зарур. Манбани ёзишнинг турли шакллари мавжуд:
назарий адабиётлар учун

Арнольд И.В. Лексикология английского языка. – М., 1976, С.176


Арнольд И.В. Лексикология английского языка. – М., 1976, 176-179 стр.




илмий мақолалар учун

Абдурахмонов Ғ. Маҳмуд Қошғарий туркий уруғларнинг жойлашиши


ва баъзи тил хусусиятлари ҳақида // Шарқ филологиясининг
тугун ва ечимлари. –Т., 2005, 23-26-бетлар.


Исматуллаев X. АҚШ да ўзбек тилининг ўрганилиши // Ўзбек тили ва адабиёти. -Тошкент, 1991,
2, Б. 26.


Исоқов М., Содиқов К. Янги топилган битим талқини // Ўзбекистан адабиёти ва санъати,
-Тошкент. 1993, 9 июль. № 4, 23-26-бетлар.



Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling