Услубий кўрсатмалар. Сs-529 типидаги ("Паннония" фирмаси,Венгрия) тик пичоқли кўчма бичиш машинаси


Download 65.09 Kb.
Sana02.02.2023
Hajmi65.09 Kb.
#1147869
Bog'liq
тажриба иши 5


Тажриба иши №5
Мавзу: Сs-529 типидаги кўчма бичиш машинаси.
Тажриба ишини бажаришдан мақсад: Сs-529 бичиш машинасининг ишлаш принципини ўрганиш.
Машғулот учун ўқув жиҳозлари: дафтар, қалам, ручка, ўчиргич, чизғич, бичиш машинасининг сурати.


Услубий кўрсатмалар.
СS-529 типидаги ("Паннония" фирмаси ,Венгрия) тик пичоқли кўчма бичиш машинаси. Тик пичокли CS-529 типидаги кўчма бичиш машинасининг (17-расм ) қирқиш органи қалинлиги 0,5 мм., узунлиги 15 мм. ва кенг­лиги 22 мм.ли пичоқ 1 дан иборат. Машинанинг тик тутқичи 2 га жойланган пичоқнинг икки ёни 15--20 бурчакли қилиб тезланган, тиғи тик тутқичдан 8-10 мм. олдинга чиқиб туради. Баландлиги 180 мм.ли тик тутқич машинанинг платформаси 3 га ўрнатилган. Тик тутқичнинг устида 3500 марта айланадиган электрюритгич 32 ўрнатил­ган.

Бу машина бичиш столи бўйлаб, пластинкали пружинага ўрнатил­ган роликли платформада ҳаракатланади. Платформага таянч 17 маҳ- камланган бўлиб, унинг юқори қисмига электрюритгич ўрнатил­ган.
Электрюритгич валига шпонка 12 ва винт 13 орқали кривошип маҳкамланган. (17-расм, а).
Кривошипга думалоқ подшипниклар орқали бармоқ ўрнатилган. Шатуннинг юқориги қисми бармоқ билан боғланган бўлиб, остки қис­ми бармоқ 5, втулка 6 орқали ползун 7 га маҳкамланган.
Ползуннинг остки қисмига штифт 3 ва винт 2 ёрдамида пичоқ 1 маҳкамланган. Ползун йўналтирувчилар 7 ва 4 орасида илгариланма -қайтма ҳаракатланади. Ползун билан йўналтиргичлар орасидаги зазор, йўналтиргичлар­ни корпус 18 орқасига силжитиш йўли билан созланади.
Ползуннинг йўналтиргичлар орасидаги ҳаракатида ейилишини ка­майтириш учун 8-мойлаш қистирмаси ўрнатилган.
Кўчма бичиш машиналари стационар ҳолатда ўрнатилса, уларни лентали бичиш машиналари ўрнида ишлатиш ҳам мумкин.
Тик пичоқли кўчма бичиш машиналарига пичоқ ҳаракати тезлигини кўрсатадиган таксометр ўрнатилса, қирқиш тезлигини ке­рагича ўзгартириш мумкин бўлади. Бунинг зарурати шундаки, маса­лан, синтетик толалардан тўқилган газламалар тез эрийдиган бўл­гани учун, бичиш машинаси электрюритгичи айланиш тезлиги мину­тига 1800 мартагача камайтирилиши керак бўлади. Ҳозир тик пичоқли кўчма бичиш машиналарини такомиллаштириш устида ишлан­моқда. Бунинг учун электрюритгич подшипниклари автоматик мойла­надиган, машина механизмлари газлама чангидан, толалардан, ип­лардан механик йўл билан тозаланадиган қилинмоқда; машинанинг ичига ип ёки сийрак тўқилган газламалар кириб кетишига йўл қўй­майдиган ва газламанинг бичиш сифатини яхшилайдиган қилиб, пичоқ тиғининг янгича конструкциялари топилмоқда. Пичоқ тиғини тезлаш ва қировини тўкиш автоматлаштирилмоқда. Бундан ташқари, кўриниши ҳар хил пичоқлардан фойдаланиш устида ҳам иш қилинмоқда. Маса­лан, жуда дағал материалларни кесиш учун дами силлиқ пичоқлар, махсус кийимлар тикиладиган қалин газламаларни ва дағал сунъий чармни қирқиш учун дами аррасимон, серпардоз газламаларни ва синтетик материалларни қирқиш учун эса дами тўлқинсимон пичоқлар ишлатиш тавсия этилади.
Тажриба ишини бажариш тартиби:
1. Бичувчининг ишини ташкиллаштиришда керакли жиҳозларни танлай билиш.
2. Бичиш машиналарида учрайдиган нуқсонларни вақтида аниқлаш.


Тажриба ишини топшириш шакли:
Талаба тажриба иши бўйича материал ва жиҳозларни тўғри танлашни ўрганиб, асосий маълумотларни гапириб бериши керак.
Уйга вазифа: ўқитувчи томонидан берилган саволларга жавоб бериб дарсда фаол қатнашиш.



Download 65.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling