Услубий ва амалий маълумотлар


Download 1.64 Mb.
bet1/3
Sana07.04.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1336713
  1   2   3
Bog'liq
Қашқар ва афғон рубоби наволари 6 08 2011


Услубий ва амалий маълумотлар
Халқ чолғу асбобларида ижрочилик санъати мусиқавий таълим системасинин такомилланиши ва ривожланишига, ўргатиш методикасининг шаклланишига ва чолғучилик маҳоратининг кенг миқёсда ўсишига асосланади. Бунда ўқув-педагогик репертуарнинг мазмундорлиги муҳим аҳамият касб этади.
Тўпламга киритилган асарлар рубобчи созандаларнинг техникасини такомиллаштиришга ва ижрочилик маҳоратини ривожлантиришга маълум даражада ёрдам беради.
Пъесалар рационал аппликатура, штрихлар ва ижрочилик тавсияномалари билан таъминланган. Жамланган асарлар қашқар ва афғон рубобининг техникавий ва бадиий жиҳатларини тўла маънода очишга даъвогарлик қилмаса-да, профессионал рубобчи созандаларга, олий ва ўрта махсус билим юртлари талабалари ҳамда болалар мусиқа мактаблари юқори синф ўкувчиларининг концерт ва ўқув репертуарини бойитишда муҳим қўлланма бўлади.
Бу китобга киритилган асарларда бастакор томонидан яратилган янги ижро услублари қўлланилган ва улар ўзиниг мураккаблиги билан ажралиб туради.
1.«Ёшлик рақси». 38 ва 39 тактларнинг таҳлили:

Рубобнинг 1, 2 ва 3-торларини биргаликда чалишга эришиш лозим. Бунда иккинчи октавадаги ля нотасини 2-торда 2-бармоқ билан, кичик ва биринчи октавалардаги очиқ торлардаги ля нотаси юқоридан пастга қараб медиатор билан рубоб торларига уриш орқали ҳосил килинади. Бу ижро этиш услуби «Куйчан этюд №2» нинг 21-23 тактларида учрайди.






  1. «Чаққон қиз»

Асарнинг бошланишидаги 5 та такт доира усули зарби билан рубобнинг очиқ торларида ижро этиш услуби:





1-тактда берилган ля октавасининг алоҳида берилган ижро услуби

а) 1-октавадаги ля нотаси очиқ 1-тор чап қўлнинг 3 ёки 2-бармоғи билан пиццикато усулида юқоридан пастга қараб йўналтирилади.





б) Кичик октавадаги ля нотаси, яъни 3-очиқ тор юқоридан пастга медиатор (ўнг қўл) билан рубоб торига уриш орқали ҳосил бўлади.





в) Қуйидаги тактда (1-такт) иккала қўлда ижро ҳаракатларининг мутаносиблигига эришиш кўзланган натижани беради.






Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling