Услубий ва амалий маълумотлар


Download 1.64 Mb.
bet2/3
Sana07.04.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1336713
1   2   3
Bog'liq
Қашқар ва афғон рубоби наволари 6 08 2011

2-такт ижро услуби:

Форшлаг борлиги учун (форшлаг 3-бармоқ билан) рубоб торларининг уччаласи хам медиатор ёрдамида юқоридан пастга сирпанма (арпеджио) ҳаракат билан ижро этилади.





Кейинги 3 та тактлар хам юқорида кўрсатилган услубда ижро этилади.


14 такт таҳлили

Тактнинг 1-аккорди сирпанма ҳаракат билан чалинса кейинги октавани ижро этиш қуйидагича: Рубобнинг 2-тор 1-октава ля нотасини 2-бармоқ билан қаттиқ босмасдан, яъни буғиб, 1 ва 3-торлар очиқ ҳолатда юқоридан пастга томон қаттиқ зарб билан уриб ижро этилади.







21, 37 ва 49 тактлар таҳлили

21-такт ижро услуби. 2-октава ре нотасини 2-бармоқ, 1-октава ля нотасини 2-торда 1-бармоқ билан, 1-октавадаги ре нотаси бош бармоқ билан босиб юқоридан пастга медиатор билан уриш орқали аккорд ҳосил бўлади.



37 ва 49-тактлар. Кўрсатилган аккордлар оддий аккордлар бўлиб 3 та торда биргаликда ижро этилади.







3. «Тинчлик кабутари»

Асарнинг кириш, яъни муқаддимасида бастакор-созанда янги ижро услубини қўллаган ва бу услуб ижрочига анчагина ижро жараёнида анча қийинчилик туғдириши мумкин. Икки созанда ижросини битта созанда ҳам ижро этиши мумкинлиги назарда тутилган.




Даромад қисмининг ижро услуби

Бу қисм 2 хил вариантда ижро этилади.


1-вариант. 1 ва 3 торнинг биргаликдаги ижро услуби. Медиаторни ўнг қўл кафтига олиб 3-бармоқ билан босиб турилади. 3-торни ўнг қўлнинг бош бармоғи билан юқоридан пастга, 1-тор ля нотасини ўнг қўлнинг 1-бармоғи (кўрсатгич бармоқ) билан пастдан юқорига қараб пиццикато тарзида ижро этилади. Қолган октавалар чап қўлнинг бош ва 1-бармоқлар билан босилиб чалинади. 2-тактга ўтишда усталик билан кафт орасидаги медиаторни олиб бутун нотани тремола билан ижро этилади. Қолган тактлар ҳам шундай ижро этилади.



2-вариант. 1 ва 3-торнинг биргаликдаги ижро услуби, яъни 3-торни юқоридан пастга медиатор билан уриш ва 1-торни чап қўлнинг 2 ёки 3- бармоқ билан юқоридан пастга пиццикато тарзида ижро этилади. Натижада кичик ва биринчи октавалар (ля октаваси) ҳосил бўлади. Кейинги си октавасини ижро килиш қуйидагича: кичик октава си бемоль нотасини 3- торда бош бармоқ билан босилиб медиатор билан юқоридан пастга урилади. 1-октава си бемоль нотаси 1-бармоқ билан босилиб 3-бармоқ билан пиццикато усулида юқоридан пастга йўналтирилади. Кетма-кет келадиган октавалар худди шу тарзда ижро этилади.




Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling