Ustavi (yangi tahrir) умумий қоидалар
ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ
Download 32.54 Kb.
|
Устав нев 13.12.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ
- ТАЪСИСЧИНИНГ ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИСИ САФИДАН ЧИҚИШИ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
- ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИСИ УЛУШИ (УЛУШИ ҚИСМИ)НИНГ УЧИНЧИ ШАХСЛАРГА ЎТИШИ
- ЖАМИЯТНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ
- ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ
Жамият мустақил равишда ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланади. Жамиятнинг мол-мулки ва маблағлари Таъсисчига унинг устав фондидаги улишига мутаносиб равишда тегишли бўлади. Жамиятнинг мол-мулки: Таъсисчининг улушларидан; Жамият фаолияти натижасида олинган фойдадан; фукароларнинг, шунингдек муассасалар, корхоналар ва жамоат ташкилотларининг ихтиёрий улушлари ва ажратмаларидан; Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан рухсат этилган ижара ва бошқа тўловлар ва бадаллардан; қайтариб олинмайдиган ёрдам ва хайрия бадалларидан; Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалардан шакллантирилади. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ Жамиятнинг ташкил этилиши ва фаолиятини амалга ошириши учун ягона Таъсисчи 7 600 000 (Етти миллион олти юз минг) сўм миқдорида устав фонди шакллантиришади. Ягона Таъсисчининг Жамият устав фондидаги улуши номинал қиймати - 7 600 000 (Етти миллион олти юз минг) сўм, яъни 100%ни ташкил этади. Устав фонди давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир йил мобайнида киритилиши ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга маълумот бериши лозим. Жамиятнинг устав фондидаги Таъсисчининг улуши пул, мол-мулк, асбоб-ускуна, кўчмас мулк, интеллектуал мулк ва ҳ.к.лар билан киритилиши мумкин. Жамият Таъсисчисининг қарорига асосан Устав фондини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин. Устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор Таъсисчи томонидан ўз улуши тўлиқ киритилганидан кейингина қабул қилиниши мумкин. Устав фондини кўпайтириш Таъсисчи томонидан қўшимча улушлар киритиш ва/ёки Жамиятнинг соф фойдаси ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Жамиятнинг устав фондини соф фойда ҳисобидан кўпайтириш тўғрисидаги қарор фақатгина бундай қарор қабул қилинган йилдаги Жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида қабул қилиниши мумкин. Жамиятнинг устав фондини камайтириш Таъсисчига тегишли бўлган улушнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Жамият устав фондини камайтириш ва унинг янги миқдори тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кун мобайнида Жамиятнинг унга маълум бўлган барча кредиторларини хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида маълумот эълон қилиши шарт. Устав фондини ўзгартириш тўғрисидаги қарор учинчи шахслар учун Уставга киритилган тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина кучга киради. ТАЪСИСЧИНИНГ ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИСИ САФИДАН ЧИҚИШИ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ Жамиятнинг Таъсисчиси Жамият Таъсисчиси сафидан чиқиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда Таъсисчи устав фондидаги ўз улушини учинчи шахсларга сотиш ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин. Таъсисчи Жамият Таъсисчиси сафидан чиқишида унга ўзи томонидан устав фондига киритилган улушнинг ҳақиқий қиймати натура ёки ҳақиқий қийматига тенг бўлган пул кўринишида ҳолида қайтарилади. Жамият Таъсисчиси ўзгартирилганидан кейин Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши лозим. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар учинчи шахслар учун улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради. ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИСИ УЛУШИ (УЛУШИ ҚИСМИ)НИНГ УЧИНЧИ ШАХСЛАРГА ЎТИШИ Жамият Таъсисчиси Жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёки улушининг қисмини учинчи шахсларга сотишга ёки бошқача шаклда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли. Бундай битим оддий ёзма шаклда амалга оширилиши. Жамият Таъсисчисининг улуши тўлиқ тўланган давргача бўлган муддатда тўланган қисми бўйичагина бегоналаштирилиши мумкин. Мазкур Устав билан назарда тутилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. ЖАМИЯТНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ Жамият қуйидаги ҳужжатларни сақлашга мажбур: Жамиятнинг таъсис ҳужжатлари, шунингдек таъсис ҳужжатларига киритилган ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ўзгартириш ва қўшимчаларни; Жамиятни ташкил этиш ва Жамиятнинг устав фондига пул кўринишида бўлмаган улушларни пулда баҳолашни тасдиқлаш тўғрисидаги Жамият Таъсисчиси қарорини, шунингдек Жамиятни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бошқа қарорларни; Жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни; Жамиятнинг балансида бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни; Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари тўғрисидаги низомларни; Жамият Таъсисчисининг ҳамда Ижро этувчи органининг қарорларини; мустақил аудиторлик ташкилотлари хулосаларини; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни. Юкорида айтиб ўтилган ҳужжатлар ижро этувчи орган жойлашган жойда сақланади. Агарда амалдаги қонун ҳужжатлари билан бошқача қоидалар белгиланган бўлмаса, Жамият мазкур Уставнинг 10.1-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни доимо сақлайди. Жамият Таъсисчининг талаби билан унга ахборот, шунингдек таъсис ҳужжатларини унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан тақдим қилиши ёки нусха бериши шарт. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ Жамият ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлайди ҳамда ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилади. Жамият мустақил равишда бухгалтерия ҳисобини, статистика ва молиявий ҳисоботни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади. Жамиятнинг моддий-техника базасини асосий ва айланма маблағлар, шунингдек бошқа моддий активлар ва молиявий заҳиралар ташкил этади. Жамиятнинг барча маблағлари тўлиқ унинг тасарруфида бўлади ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган холлардан ташқари олиб қўйилиши мумкин эмас. Жамият мустақил равишда Жамиятнинг ташкилий тузилмасини ва штат жадвалини ишлаб чиқади, ходимларнинг билимлари ва кўникмалари даражасини белгилайди, меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тўғрисидаги масалаларни Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ хал қилади. Белгиланган муддатларда олинган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботларни, шунингдек қонунда белгиланган ҳисоботларни статистика ва солиқ органларига топширади. Download 32.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling