Утопия Жамоа шартномаси ижтимоий утопия муқобили сифатида


Download 490.27 Kb.
bet1/10
Sana24.03.2023
Hajmi490.27 Kb.
#1292077
TuriУтопия
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг шаклланиши.docx

1-Мавзу. Умумий фаровонлик давлати назариясининг шаклланиши

Режа:

  • 1. Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия
  • 2. Жамоа шартномаси ижтимоий утопия муқобили сифатида
  • 3. Жамоа шартномаси назариясининг ривожланишида Ж.Ж.Руссонинг ўрни ва роли
  • 4. Жамоа шартномаси назарияси: ижтимоий давлатнинг келиб чиқиши

1. Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия

  • ХХ асрда идеал жамият тузуми тўғрисидаги орзуларнинг ушалиши ижтимоий давлат (уни бошқача умумий фаровонлик давлати деб ҳам номлашади) бўлиб қолди. Ўзида бозор иқтисодиёти тамойилларини давлатнинг ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдаги иштироки билан уйғунлаштирадиган ушбу модель иқтисодий жиҳатдан тараққий этган ғарб давлатларида амалга оширилди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, умумий фаровонлик давлати сиёсатининг асослари Янги давр маърифати мутафаккирларининг асарларида ёритилган.

1. Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия

  • Бунда К.Хюбнернинг фикрича, буни Ж.Ж.Руссо ўзининг жамоа шартномаси назариясида амалга оширган. “Буюк француз инқилобининг мероси – бу 1789 йилдаги Инсон ҳуқуқлари декларацияси бўлган деб ёзади К.Хюбнер, - умумий фаровонлик давлати сиёсати асосий қоидаларини ва Руссонинг жамоа шартномасини йиғиш сифатида намоён бўлади [15, c. 106]. Ушбу қоида 2012 йилнинг ноябрида “Иқтисодиёт олий мактаби” Миллий тадқиқотчилик университетида бўлиб ўтган Ж.Ж.Руссонинг 300-йиллигига бағишланган конференция жараёнида мунозараларни келтириб чиқарди. Конференция қатнашчилари умумий фаровонлик давлати (ёки ижтимоий давлат) сиёсатининг келиб чиқишини Руссонинг жамоа шартномасига қараганда, кўпроқ Британия мутафаккирларининг асарларидан топиш мумкин, деган фикрни илгари сурдилар.

Идеал давлат лойиҳалари ва ижтимоий утопия

  • Адолатли ижтимоий ҳаётнинг дастлабки баёнини Қадимий Греция мутафаккирларининг машҳур асарларида учратамиз. Ўрта асрларда, Уйғониш даврида оптимал ижтимоий тузум тўғрисидаги масала турли ижтимоий лойиҳаларда утопия тушунчаси билан уйғунлашган ҳолда мужассамлаштирилди. Томас Морнинг “Утопия” си (1516 й.) асосида инсоннинг бошқа – “такомиллашган” (унинг нуқтаи назарига кўра) воқеликка интилиши ётади. Маълумки, Томас Морнинг лойиҳаси кўп жиҳатдан Платонча давлат ғоялари билан суғорилган. Шу сабабли Морнинг “Утопия”си ҳам, унинг издошларининг шу сингари асарлари ҳам хусусий мулкчиликни тугатиш, неъматлардан тенг фойдаланиш ва тенг тақсимлашни кўзда тутади, яъни эгалитаризм асосига қурилган ҳисобланади. Етарли даражада тўғри ижтимоий иерархия ва тадбирлар тизимига эга бўлган тартиб ушбу координаталар системасида оптимал социумнинг асоси ҳисобланади.

Download 490.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling