Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси, мақсад ва вазифалари


Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси нима?


Download 32.31 Kb.
bet3/4
Sana28.12.2022
Hajmi32.31 Kb.
#1009378
1   2   3   4
Bog'liq
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси, мақсад ва вазифалари

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси нима?

  1. «чора-тадбирлар тизими» (Ўзбекистон Республикаси), «чора- тадбирлар комплекси» (Қозоғистон Республикаси), «чора-тадбирлар мажмуи» (Россия Федерацияси);

  2. «фаолият» (Беларусь Республикаси, Қирғиз Республикаси).

Фикримизча, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – чора- тадбирлар тизими (мажмуи) эмас, балки фаолиятдир.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида «чора» тушунчаси – «бирор ишни, мақсадни амалга ошириш, рўёбга чиқариш ёки унинг олдини олиш учун пухта ўйлаб тузилган, ишлаб чиқилган тадбирлар мажмуи», «тадбир» тушунчаси – «маълум мақсадда ташкилий равишда амалга ошириладиган (бажариладиган) иш ёки ишлар», «фаолият» тушунчаси эса – «бирор соҳада олиб бориладиган иш, машғулот, ҳаракат» деган маънони англатиши қайд этилган.
Кўриниб турибдики, «чора-тадбирлар» тушунчаси «фаолият»га нисбатан мазмунан тор тушунча ҳисобланади. Қолаверса, фаолият тушунчаси чора-тадбирларни ҳам ўз ичига қамраб олади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси нимага йўналтирилган фаолият?

  1. ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш,

ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этишга (Ўзбекистон Республикаси);

  1. ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш йўли билан ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ва мустаҳкамлашга (Қозоғистон Республикаси);

  2. ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга, шунингдек, ғайриижтимоий хулқ-атвор ёки ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатишга (Россия Федерацияси);

  3. ғайриҳуқуқий қилмишларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш ва зарарсизлантиришга, хатти-ҳаракатлари ғайриижтимоий йўналишда бўлган алоҳида тоифадаги шахсларни якка тартибда тарбиялаш ва қулай турмуш шароити билан таъминлашга, қонунга итоаткорлик хулқ-атворини рағбатлантирувчи омилларни фаоллаштиришга, ғайриҳуқуқий қилмишларнинг олдини олишга (Қирғиз Республикаси).


Download 32.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling