Кучланиши 1000 В гача бўлган куч электр жиҳозларини монтаж қилиш ва таъмирлаш
8.
|
Электр машиналар ва аппаратларни монтаж қилиш ва таъмирлаш.
|
Электр машиналари монтаж қилишни ўргатиш. Электр машиналарни монтаж қилиш учун тайёргарлик ишларни ўргатиш. Электр машиналарни кўтариш ва силжитиш учун строплар ва механизмлар билан танишиш , ўрнатиладиган электр машиналарни ревизия қилишда керак бўладиган асбоб ва ускуналар билан танишиш. Электр машиналарни монтаж қилишни ўрганиш. тасмали ва понасимон тасмали узатмаларда валларни текшириш. волларни марказлаш.
Электр машиналарни бошқариш аппаратларни монтаж қилишни ўргатиш. Электр бошқариш схемаларини ўқишни ўргатиш. рубилникни монтаж қилишда тиссиқликга чидамли, механик мустаҳкамлаш изолятцияловчи материалдан плита тайёрлашни ўргатиш, монтаж қилинган электр аппарати контактларининг очилиш даражаси сусайиши ва охирги босишни ростлаш.
|
6
|
А
|
3
|
|
Трансформатор подстанциясининг электр жихозларини монтаж қилиш.
|
9.
|
Изоляторларни ва
Шинали ўтказгичларни,.
Ажратгич ва юклама узгични ,
мойли узгичларни ва
ўзгичларнинг юритмаларини монтаж қилиш ва таъмирлаш.
|
Шинали ўтказгичларни монтаж қилишга тайёрлаш. Тарқатиш қурилмасининг металл конструкциясига ўрнатиладиган таянч изолятор ва ўтиш изоляторларининг ўрнини белгилаш. Изоляторларнинг фланцлари ва металл конструкциянинг изолятор махкамланадиган қисмлари тозалаш ва техник вазелин суркаб қўйиш. Изоляторларни болтлар ёрдамида қотириш.
Шинали ўтказгичларни монтаж қилишга тайёрлашда тўғирлаш, қирқиш, эгиш ва уларни бир-бирига улаш.
Шинали ўтказгичларни изолятор каллагига тўғридан-тўғри қотириш, ясси томони билан шина ушлагич ёрдамида қотириш, шина ўтказгич ёрдамида тиккасига қотириш.
Ажраткич юклама узгичлар ва уларнинг юритмалари ўрнатиладиган конструкцияга ўрнатиш жойларини шаблон, пўлат рулетка ва белгилаш линейкаси ёрдамида белгилаб олиш. Тешикларни пармалаш. Болтлар ёрдамида ажраткич юклама узгичларни конструкцияга маҳкамлаш. Ажраткич юклама узгичларнинг рамаларини заминлаш. Ажраткич юклама узгичлар ва блок контактларни 20-25 мартта улаб-узиб текшириб кўриш. Ёрдамчи трансформатор станциясининг электр жиҳозларини монтаж қилиш.
|
6
|
А
|
3
|
10.
|
Монтаж қилиниши керак бўлган ВМБ-10 узгичини синчковлик билан кўрикдан ўтказиш.
|
Бунда чинни изоляторнинг ток ўтказувчи стерженларнинг мой кўрсаткичининг ва сақлагич кольцаларнинг созлигини аниқлаш. Узгичларни олдиндан тайёрлаб қўйилган кранштейнга ўрнатиш. Кранштейнлар 60х60х6 мм ли пўлатдан ясалади. Узгичлар шайба ва контур гайкалар ёрдамида мустаҳкам кранштейнга қотирилади.
Узгичнинг юритмасини монтаж қилишдан олдин ўчирилган ҳолатга келтириш. Юритмани олдиндан тайёрланган конструкцияга ўрнатиш. Юритмани созлаш учун махсус тайёргарликка эга бўлган ходимларга топшириш.
|
6
|
А
|
3
|
11.
|
6 ва 10 кВ ли ўлчов ток трансфоматорини монтаж қилиш
Кучланиш ўлчов трансформаторини,
|
Ўлчов чегараси 2,5 кВ гача бўлган мегоомметр ёрдамида ток трансформаторининг бирламчи чулғами изоляциясини унинг корпусига нисбатан текшириш. бунда изоляция қаршилиги 10 мОм дан кам бўлмаслиги керак. агар изоляция қаршилиги меъёрдаги қийматдан кам бўлса, трансформаторни қуритиш учун трансформатор токнинг чулғамидан белгиланган ток кучидан 15% орти ток ўтказиб қиздириш. Иккиламчи чулғам учларини бир-бирига ишончли улаш. Ток трансформаторини таянч конструкцияга ўрнатиш. Бирламчи чулғамини тақсимлаш қурилмасига улаш. Трансформаторнинг корпусини заминлаш.
Трансформаторини монтаж қилишдан олдин синчковлик билан кўрикдан ўтказиш. Зарурат туғилганда чулғамни бакдан чиқариб қуритиш. кучланиш трансформаторини тақсимлаш қурилмасининг алоҳида секциясига ўрнатиш. Трансформаторнинг бирламчи чулғамини токни чегараловчи қаршилик эрувчан сақлагич ва ажраткич орқали тақсимлаш қурилмасига улаш. Трансформаторнинг бакини заминлаш. Кучланиш трансформатори ўрнатилиб бўлингандан кейин унинг иккиламчи чулғами изоляциясини текшириш.
|
6
|
А
|
3
|
|
12.
|
Юқори кучланишли сақлагичларни ,
Вентелли разрядникни ва
заминлаш қурилмасини монтаж қилиш ва таъмирлаш.
|
Юқори кучланишли сақлагичларни монтаж қилишдан олдин синчковлик билан кўрикдан ўтказиш. бунда изоляция қилувчи қисмларида, бирикмаларда, арматурасида махкамловчи деталларида камчилик йўқлигини текшириш. Патрон ичидаги тўлдирувчисининг тўлалиги ва зичлиги эрувчан ўрнатмани бутунлиги, патроннинг герметиклиги ва унинг патронда белгиланган токига мослиги. ишлаб кетиш кўрсаткичининг созлиги. Сақлагич патронининг бирикмалардаги ишончлилигини текшириш. Сақлагични деворда пўлат рамага ўрнатиш. Реакторларни монтаж қилиш.
Разрядникни монтаж қилишдан олдин чинни қопламасида ёрилганлик ва бошқа камчиликлар йўқлигини текшириш. Ички деталларнинг мустаҳкамлигини текшириш. Кострукцияга разрядникни вертикал ўрнатиш. Ёпиқ ёрдамчи станцияларда разрядникни тақсимлаш қурилмаларининг махсус камерасига жойлаштириш. Разрядникни монтаж қилишда унинг ток ўтказувчи қисмлари ва бошқа электр жиҳозларининг элементлари орасидаги масофаларнинг меъёрдалигини текшириш.
Табиий ерга улашни бажаришни ўрганиш. Сунъий ерга улашни бажариш учун қозиқлар тайёрлаш, хандак ковлаш шартларини ўрганишда ва амалда бажарилишини ўрганиш.
|
6
|
А
|
3
|
|
|