Дастур номи
|
Техникавий чизмачилик
|
Ажратилган соат
|
40
|
Мавзулар сони
|
20
|
Дастурнинг мақсади
|
Нефт ва газ саноатидаги мутахассисликларни эгаллашдаги талабларни қондириш ҳамда бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги техник воситаларнинг ҳар бир деталнинг тузилиши , чизмаларда тасвирланиши, тасвирларни ясаш услуби ва чизманинг ишлаб чиқаришдаги аҳамияти ҳақида маълумотларни ўқувчиларга етказиш
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Касбий фаолият бўйича қўйилган масалаларни ечишда зарур дастурий воситаларни тўғри танлай олади;
Олинган билимлари асосида касбий фаолиятида қўйилган масалаларни еча олади;
Замонавий компьютер технологиялари воситаларидан касбий фаолиятда мустақил фойдалана олади;
Компьютер графикаси дастурларида мустақил ишлай олади;
Интернет тармоғи ресурсларидан фойдалана олади.
|
Билимлар
|
Конструкторлик чизмалари ягона тизими (ЕСКД) талабларини, қурилишнинг лойиҳа ҳужжатлари тизимини;
Геометрик ясашлар ва проекцион чизмаларни чизиш қоидаларини;
Чизмаларга ўлчам қўйиш қоидаларини;
Аксонометрик (изометрия ва диметрия) чизмаларни бажариш усулларини;
Переспектив чизмаларни бажариш усулларини;
Электр схемаларини тузиш ва уни ўқиш коидаларини;
Электр схемаларнинг турлари ва уларни чизиш усулларини;
|
Кўникмалар
|
Техникавий чизмачилик“ фанини ўрганиш жараёнида ўқувчиларга чизмаларни тахт қилиш қоидаларини ўргатиш;
Чизма асбоблари ёрдамида геометрик ясашлар ва проекцион чизмалар бажариш.
Чизма ва схемаларда қўлланиладиган шартлилик ва соддалаштиришларни қўллаш;
Электр схемаларини тузиш ва уни ўқиш қоидаларини ўргатиш.
Сохадаги технологик жараёнларнинг фазовий тасаввурини ривожлантириш.
|
|