1. Ўқув дастури умумий талаблари
Дастур номи
|
Электр йигиш,ўрнатиш,созлаш,таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш
|
Ажратилган соат
|
180
|
Мавзулар сони
|
30
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларга электр ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, электр жиҳозларини таъмирлаш ва монтаж қилиш, ҳимоя аппаратларининг ишончли ишлаши учун уларнинг носозлигини аниқлаш ва бартараф этиш, ўрта мураккабликдаги қурилмаларни таъмирлаш ишларини бажариш, мураккаб қурилмаларни созлаш ва нуқсонларни бартараф қилиш, ҳар хил қувватдаги трансформатор, электродвигател ва аппаратларини таъмирлаш, созлаш ва тўғрилаш билан таништириш
“Электр ускуналарини ишлатиш” қоидаси билан таништириш ҳамда электр тармоқ ва жиҳозларини таъмирлаш турлари билан таништириш
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Кучланиши 1000 В гача бўлган ҳаво электр ўтказиш линияларига техник хизмат кўрсатади ва таъмирлайди;
Кабел линияларига техник хизмат кўрсатади ва таъмирлайди;
Ёритиш электр қурилмаларини монтаж қилади;
Электр машиналар ва аппаратларни монтаж қилиш, техник хизмат кўрсатади ва таъмирлайди;
Трансформатор подстанциясининг электр жихозларини йигиш,ўрнатиш,созлаш,таъмирлаш ва хизмат кўрсатишни амалга оширади.;
Электр қурилмалари ва электр жиҳозларини таъмирлайди ва монтаж қилади ;
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |