Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар


Download 0.75 Mb.
bet5/8
Sana12.09.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1676254
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.17.-Травматология-ва-ортопедия

Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулотлар 50% назарий ва 50% амалий қисм иборат бўлган ҳолда ўтказилади.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Травматология ва ортопедия фани учун амалий машғулотларни қуйидаги мавзулари тавсия этилади:

  1. Таянч-ҳаракат тизими шикастланган ва касалланган беморларни текшириш хусусиятлари. Суяклар ва бўғимларни шикастланишлари диагностикаси. Травматизм.

2. Суяк ва бўғимларнинг шикастларини асосий даволаш тамойиллари, консерватив даволаш усуллари.
3. Суяк тўқимасининг репаратив регенерасияси. Травматология ва ортопедияда жарроҳлик даволаш усуллари.
4. Кўкрак қафаси, елка камари шикастларининг асосий даволаш усуллари.
5. Елка, билак ва қўл панжа суякларини шикастлари ва чиқишларини асосий даволаш усуллари.
6. Сон, тизза бўғими, болдир суяклари ва оёқ панжа шикастлари, даволаш усуллари.
7. Политравма. Чаноқ суяклари шикастлари.
8. Таянч ҳаракат тизимида туғма ва орттирилган деформациялар.
Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилади.
Амалий машғулот давомида аниқ бир мавзуларни назарий жиҳатдан чуқур ўрганиш, услубий жиҳатдан долзарб бўлган мавзуларни чуқур таҳлил қилиш, алоҳида муаммолар бўйича илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш мақсадида савол-жавоб, суҳбат, доклад ва рефератларни муҳокама қилиш, ёзма назорат ишларини олиш, вазиятли масалаларни муҳокама қилиш ва тест саволларига жавоб бериш орқали эгалланилади. Шу билан бирга машғулот давомида интерфаол усуллардан ва компьютер, инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда назарий билимларни мустаҳкамлаш лозим.
Амалий машғулотларини ўтказишда қуйидаги дидактик тамоилларга амал қилинади:

  • амалий машғулотларининг мақсадини аниқ белгилаб олиш;

  • ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш;

  • талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш;

  • талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш;




  1. Download 0.75 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling