Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


Download 418 Kb.
bet2/6
Sana19.06.2023
Hajmi418 Kb.
#1618342
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5.04.-Харбий-гигиена-д.-т-пед-т-проф

Фаннинг вазифаси:
- ҳарбий гигиена фани, мақсади ва вазифалари ҳақида тушунча бериш;
- талабаларнинг назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни бажариш даражасига қадамма-қадам ўргатиш;
- замонавий педагогик технологияларни дарс жараёнига тадбиқ этиб, мантиқий фикрлаш ва билимини сақлаш даражасини ошириш;
- замонавий текшириш усуллари ҳақида тушунча бериш;
- ҳарбий гигиена соҳасидаги замонавий текшириш усулларини ўргатиш;
- ҳарбий хизматчиларнинг санитар-гигиеник таъминоти, куч ва воситалари тўғрисида тушунча бериш;
- тинчлик ва ҳарбий вазиятларда гигиеник тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тушунча бериш;
- қуролли кучлар таркибидаги қўшин турларини турли вазиятлар ва шароитларда санитар-эпидемиологик разведка ва сув таъминоти манбалари, дала шароитидаги овқатлантириш пунктлари, яшириниш жойлари, ҳамда бошқа турдаги ҳарбий-техник объектларни текшириш маҳоратларига ўргатиш;
- талабаларни ҳарбий дала шароитида сув ва озиқ-овқат маҳсулотларини санитария-кимёвий текшириш бўйича амалий фаолият кўникмаларига; дала шароитида сувни тозалаш ва зарарсизлантириш усулларига; сув ва овқат маҳсулотларининг РМ, ЗМ билан зарарланган шароитда уларни экспертизадан ўтказиш, дезинфекция, дегазация ва дезактивация қилиш; махсус объектларнинг санитар ҳолатини баҳолашга ўргатиш;

  • соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишни;

  • талабанинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ўстиришга қаратилган стандартга мос амалий кўникмаларни ассистент-талаба, талаба-фантом услубида автоматизм даражасига етказиш.

Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларга қуйидаги талаблар қўйилади.
Талаба:

  • фаннинг мақсади ва вазифалари;

  • қўшинларда санитар-эпидемиологик назоратнинг ташкилий таркиби;

  • қўшинларнинг санитар-эпидемиологик хотиржамлигини таъминлашнинг асосий принциплари;

  • тинчлик ва ҳарбий вазиятларда гигиеник тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

  • Қуролли Кучлардаги санитария назоратини ўтказишда фойдаланиладиган усуллар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

Булар билан бир қаторда бакалавр:

  • Қуролли Кучлардаги тиббий хизматнинг санитария-гигиеник назоратни ўтказишда фойдаланадиган табелли воситалар:

-тинчлик ва ҳарбий вазиятлар вақтида қисм жангчиларининг овқатлантириш сифатини назорат қилишни;
- озиқ-овқат маҳсулотларини табелли комплектлар ёрдамида (ЛГ-1,
ЛГ-2) гигиеник экспертизадан ўтказиш;
- табелли комплектлардан фойдаланган ҳолда сув манбаини танлаш бўйича тадбирларни ўтказиш;
- дала шароитида сув таъминоти пунктларида сувни тозаланишини назорат қилиш; сувнинг сифатини назоратдан ўтказиш - табелли комплектлар ва асбоблар (ДП-5, РЛУ-2, ПХР-МВ, МПХЛ)дан фойдаланиб дала шароитида сув ва овқат маҳсулотларини РМ ва ЗМ билан зарарланганлигини экспертиза қилишда иштирок этиш;
- оммавий қирғин қуролларини ишлатиш шароитида санитария назорати ўтказиш, дала шароитида сув ва овқат маҳсулотларини дезактивация ва дегазация қилиш сифатини назорат қилиш билиши ва улардан фойдалана олиши;
- турли қўшин турлари учун овкатнинг тўла қийматлилигини таомнома бўйича баҳолаш;
- солдат паёгидаги қотган ноннинг сифатини текширувдан ўтказиш;
- ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан тайёрланган дамламаларда витамин С ни аниқлаш;
- сув манбаини разведкадан ўтказиш;
- сувни оддий усулда хлорлаш учун хлор дозасини танлаш;
- дала шароитида шахсий сув заҳираларини зарарсизлантириш учун қўлланиладиган таблеткалар таркибидаги актив хлорни аниқлаш;
- дала шароитида сув ва овқат маҳсулотларининг радиоактив моддалар билан зарарланганлигини ДП-5 асбоби ёрдамида текшириш;
- дала шароитида сув ва овқат маҳсулотларининг заҳарловчи моддалар билан зарарланганлигини ПХР-МВ асбоби билан аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши керак.



Download 418 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling