Ўқув фаолиятини ташкил этишнинг мазмун-моҳияти
Download 64.2 Kb.
|
Курс иши наъмуна 1111
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХУЛОСА…………………………………………………………………......35 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР…..………………………...……..37 КИРИШ
МУНДАРИЖА КИРИШ………………………………..………………………………………2 Ўқув фаолиятини ташкил этишнинг мазмун-моҳияти……….......... 6 Ўқув фаолияти жараёнида талабалар билан ишлаш ва уларни йўналтириш тартиби....…...........................................................................….12 Талабалар ўқув фаолиятини ташкил қилишда педагогик технологияларнинг аҳамияти.........................................................................19 Бугунги кунда талабалар билан ишлашда педагогик маҳоратнинг роли……...........................................................................................................28 ХУЛОСА…………………………………………………………………......35 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР…..………………………...……..37 КИРИШ Дунё ҳамжамиятининг замонавий илмий-техник тараққиёти, фан ва ишлаб чиқариш соҳаларида амалий ислоҳотлар, илмий-техник ахборотнинг жадал ривожланиши ва янгиланиши, касбий фаолият мазмунини узвийлик ва узлуксизлик тамойиллари асосида мунтазам динамик ўзгариши билан ифодаланади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар узлуксиз таълим тизимининг барча даражалари фаолиятлари қамровини кенгайтиришга қаратилган. Бугунги кунда амалдаги мавжуд педагогик касбий муаммоларни бартараф этиш ва олий таълим тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга йўналтирилган ислоҳотлардаолий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган ҳамда “касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш”1 каби вазифалар кўзда тутилган. Республикамизда ҳар бир миллат ва элат манфаатларини ҳимоя қилишнинг объектив шарт-шароитлари, субъектив омиллари тизимини ривожлантиришнинг қонуний-ҳуқуқий асослари яратилган. Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида таълим муҳитини ўзгартириш миллий манфаатларни умуминсоний манфаатлар билан уйғунлаштириш, фуқаролараро, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни мустахкамлаш – минтақавий тинчлик ва глобал барқарор тараққиёт шарти2 сифатида кўрсатилмоқда. Таълим жараёнида миллий ва умуминсоний манфаатларни уйғунлаштиришнинг янги имкониятларини топиш ва ҳаётга татбиқ қилишда толерантлик тамойилларига таяниш муҳим назарий, методологик ва амалий имкониятларни яратади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони, 2017 йил 19 майдаги «Миллат- лараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони, 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Қарори, «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус» ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади. Глобаллашув даври миллатлар, халқлар, турли динлар ва маданиятларни зиддиятлардан асрашда толерантлик тамойилини талабалар дунёқарашининг узвий бўғинига айлантириш, уларни бағрикенглик руҳида тарбиялаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади. Ҳозирги кунда олий ўқув юртларининг ривожланиши халқаро таълим ва халқаро илмий муҳит билан боғлиқ ҳолатда амалга ошмоқда. Педагоглар ва талабалар турли мамлакатларда амалиёт ўтамоқда, чет эл грантларини қўлга киритмоқда ва ўз илмий хулосаларини чет элларда нашр эттирмоқдалар. Деярли барча олий ўқув юртларида халқаро алоқалар бўлими пайдо бўлди, академик уйғунлик ривожланмоқда. Хорижий ўқитувчилар ва талабалар вилоятларга келиб, университет ва институтлар хорижий шериклар билан биргаликдаги дастурларни амалга оширмоқдалар. Умуман олганда, таълим мазмуни бўйича таълим муассасаларининг халқаро ўқув муҳитига интеграциялашуви, талабалар ва ўқитувчиларнинг ўзаро алмашинувини мустахкамлаш ва таълим тизимларини уйғунлаштиришга тааллуқлидир. Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби таълим соҳасида ҳам туб ўзгаришлар жараёни кечмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълим тизими жумладан, олий педагогик таълим муассасалари олдига педагогик кадрларни тайёрлашни тубдан яхшилаш вазифасини қуймоқда. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг муҳим босқичларидан бири педагогик амалиёт саналади. Олий таълим муассасаси аудиториясида эгалланган назарий билимлар, малака ва кўникмалар умум таълим мактабларида амалиёт давомида синовдан ўтади, ривожлантирилади. Педагогик амалиёт талабаларни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув тарбиявий ишларга касбий педагогик ва психологик тайёрлаш, ижодий фикрлаш, касбий маҳорат ва қобилиятларни ривожлантириш мақсадида ташкил этилади. Педагогик амалиётнинг асосий мақсади талабаларни ўқитувчи ва синф раҳбари вазифасини бажаришга тайёрлашдир. Айнан шу амалиёт жараёнида ёзги педагогик амалиёт даврида талабалар умумтаълим мактаб ўқувчиларининг соғломлаштириш, меҳнат ва истироҳат оромгоҳларидан иштирок этадилар. Улар (шаҳар ичидаги ва ташқарисидаги) соғломлаштириш оромгоҳларида етакчи ва тарбиячи сифатида хизмат қиладилар. Талабалар ўқувчиларни тарбиялашга, ўқув ва тарбиявий жараёнларни узвий бирликда амалга оширишга, болаларни ғоявий-сиёсий, ақлий, аҳлоқий, меҳнат, жисмоний ҳамда эстетик жиҳатдан тарбиялашнинг бирлигини таъминлашга ўрганадилар. Ҳалқаро педагогик тажрибаларга кўра, узлуксиз таълим тизими фаолиятининг самарадорлиги таълим олувчи шахснинг барча таълим йўналишлари марказига айланган инсоний ғоялар (personal ideas)нинг тимсоли, унинг яширин қобилиятлари (hidden ability)ни тўлиқ намоён этиш учун дидактик муҳит яратиш билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли, узлуксиз профессионал таълимда ўқитиш узвийлигини таъминлашда ўқув мақсадларини тоифалаш ва ихтисослик фанлар мазмунини амалий кўникмаларга йўналтириш, таълим олувчиларда ҳаётий ва касбий фаолиятни ташкил этиш учун зарур амалий билимларни изчил ва мақсадли ривожлантириш, “коллеж – олий таълим” муассасаларининг ижтимоий ва методик ҳамкорлигини жадаллаштириш, таълим тизимида илғор педагогик технологиялар ва модули ўқитиш каби замонавий ёндашувлар асосида таълим узвийлигини таъминлаш тамойилларини ва методикаларини техника тараққиёти тенденциялари асосида такомиллаштиришни талаб этмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар узлуксиз таълим тизимининг барча даражалари фаолиятлари қамровини кенгайтиришга қаратилган. Бугунги кунда амалдаги мавжуд педагогик касбий муаммоларни бартараф этиш ва олий таълим тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга йўналтирилган ислоҳотлардаолий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари3 белгилаб берилган ҳамда “касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш”4 каби вазифалар кўзда тутилган. Бу эса, тадқиқ қилинаётган муаммонинг долзарблигини, яъни ўқув мақсадлар қўйилишининг педагогик таксономиясига асосланган “коллеж–олий таълим” ҳамда “техникум – олий таълим” муассасалари узлуксиз профессионал таълим тизимида ўқитиш узвийлигини таъминлаш технологиясини ишлаб чиқиш заруриятини кўрсатади. Download 64.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling