Ўқув йили 2020-2021 2021-2022 Семестр
IV. Лаборатория машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
2021-04-22 1619089887
IV. Лаборатория машғулотлари учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади: 1. Лаборатория машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси 2. Оғирлик кучининг тезланишини математик ва физик маятник ёрдамида аниқлаш. 7 3. Гидростатик тортиш усули билан қаттиқ жисм зичлигини аниқлаш 4. Суюқликларнинг ички ишқаланиш коэффициентини Стокс усули билан топиш. 5. Лаборатория машғулотларини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси 6. Кичик қаршиликларни ўлчаш ва ўтказгичларнинг солиштирма қаршилигини аниқлаш. 7. Ер магнит майдони кучланганлигининг горизонтал ташкил этувчисини Тангенс-Буссоль ёрдамида аниқлаш. 8. Линзаларнинг фокус масофасини аниқлаш. Лаборатория машғулотлари лаборатория қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда ҳар бир академик гуруҳга алоҳида ўтилади. Лаборатория машғулотлари талабаларда мазкур фандан тўпланган билимларини мустаҳкамлаш, мустақил ҳолда тажрибалар ўтказиш ва олинган натижалар асосида хулосалар чиқариш бўйича кўникма ва малакаларини шакллантиришга мўлжалланган. V. Мустақил таълим ва мустақил ишлар Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар: 1. Қаттиқ жисм айланма ҳаракат динамикасининг асосий қонуни. 2. Суюқлик билан қаттиқ жисмнинг ёндошиш чегарасида бўладиган ҳодисалар. Фазовий мувозанат ва айланишлар. Клайперон-Клаузиус тенгламаси. 3. Диэлектрикларда электр майдони. Диэлектрик сингдирувчанлик ва диэлектрикларнинг қутбланиши. Пьезоэлектриклар ва сегнетоэлектриклар тўғрисида тушунча. 4. Магнитомеханик ҳодисалар. Атом ва молекулаларнинг магнит моментлари. Ернинг магнит майдони ва қуёшда рўй берадиган жараёнларнинг унга таъсири. 5. Голография тўғрисида тушунча. Интерференцияга асосланган оптик асбоблар ва уларнинг қўлланилиши. Рентген нурлари ва уларнинг амалий тадбиқи. 6. Атом физикаси. Атомнинг ядровий модели. Водород атоми учун Бор назарияси. Франк ва Герц тажрибаси. Лазерлар ва уларнинг ишлаш принциплари. 7. Радиоактивлик. радиоактивлик. Радиоактив силжиш қонуни. Атом ядросининг боғланиш энергияси. Ядро реакциялари. Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling