Ўқув йили қабули учун берилган таклифларда хам 50 дан ошиқ ташкилот ва муассасалардан 6200 нафарга яқин мутахассис тайёрлаш бўйича буюртма хатлари олинган


Download 13.24 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi13.24 Kb.
#1635673
Bog'liq
7-бандга


7. Фарғона давлат университети асосан педагог кадрлар тайёрлашга ихтисослашганлиги сабабли битирувчиларни асосий истеъмолчи ва иш берувчилари халқ таълими бошқармаси ва мактабгача таълим бошқармалари тизимига кирувчи муассасалар хисобланади. Асосий буюртмачи бўлган иш берувчи юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси яратилган. Жумладан, Вилоят халқ таълими бошқармасидан йўналишлар кесимида шаҳар ва туманлар бўйича мактаблардаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиёж олиниб битирувчиларни шу асосда йўналтириш ишлари йўлга қўйилган. Шунингдек вилоят Статистика бошқармаси, Молия бошқармаси, вилоятдаги банклар ҳамда Бандликка кўмаклашувчи марказлар томонидан талаб ва эҳтиёжлар олиниб, шу бўйича квоталар шакллантирилишга эътибор қаратилмоқда.


2022-2023 ўқув йили қабули учун берилган таклифларда хам 50 дан ошиқ ташкилот ва муассасалардан 6200 нафарга яқин мутахассис тайёрлаш бўйича буюртма хатлари олинган.
Талабаларга қулайлик яратиш, ўқишдан кейинги фаолиятларини давом эттиришларида кўмаклашиш мақсадида амалиёт жараёнларини уларга қулай, яқин бўлган, мутахассисликларига мос, келгусида ишлаб кетадиган корхона ва муассасаларида ўтказишлари йўлга қўйилган.
Оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, радио-телевидение, ОТМ веб-сайти) орқали ОТМ битирувчилари тўғрисида (таълим йўналишлари, мутахассисликлар бўйича вилоятлар кесимида) маълумотлар эълон қилиниши алохида эътиборга олинган.х
Университетнинг www.fdu.uz веб-сайтига битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириб борилади.
2020-2021 ўқув йилида университетдаги мавжуд 31 та бакалавриат таълим йўналишларида (2376 нафар) ва 26 та магистратура мутахассисликларида (258 нафар) битирувчиларнинг иш билан таъминланганлик бўйича мониторинг натижаларига кўра иш билан банд бўлган 1453 нафар битирувчининг 1332 нафари ёки 91,7 % и ўз таълим йўналиши бўйича иш фаолиятини бошлаганлар.
Download 13.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling