Ўқув йили қабули учун берилган таклифларда хам 50 дан ошиқ ташкилот ва муассасалардан 6200 нафарга яқин мутахассис тайёрлаш бўйича буюртма хатлари олинган


Download 15.4 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi15.4 Kb.
#1635000
Bog'liq
4,1-бандга


4.1 Ўзбекистон республикаси Президентининг 2021-йил 16-июндаги 34-сонли видеоселектор йиғилиши баёни ҳамда вазирликнинг 2021-йил 23-июлдаги 314-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларининг тармоқ корхоналари билан 10 йиллик ҳамкорлик шартномалари расмийлаштириш йўлга қўйилди.


Фарғона давлат университети асосан педагог кадрлар тайёрлашга ихтисослашганлиги сабабли битирувчиларни асосий истеъмолчи ва иш берувчилари халқ таълими бошқармаси ва мактабгача таълим бошқармалари тизимига кирувчи муассасалар хисобланади. Асосий буюртмачи бўлган иш берувчи юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси яратилган. Жумладан, Вилоят халқ таълими бошқармасидан йўналишлар кесимида шаҳар ва туманлар бўйича мактаблардаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиёж олиниб битирувчиларни шу асосда йўналтириш ишлари йўлга қўйилган. Шунингдек вилоят Статистика бошқармаси, Молия бошқармаси, вилоятдаги банклар ҳамда Бандликка кўмаклашувчи марказлар томонидан талаб ва эҳтиёжлар олиниб, шу бўйича квоталар шакллантирилишга эътибор қаратилмоқда.
2022-2023 ўқув йили қабули учун берилган таклифларда хам 50 дан ошиқ ташкилот ва муассасалардан 6200 нафарга яқин мутахассис тайёрлаш бўйича буюртма хатлари олинган.
Хозирги кунга қадар вилоятдаги 112 та корхона ва муассасалар билан 10 йиллик ҳамкорлик шартномалари тузилиб, шартномалар асосида талабаларни малакавий амалиётларига юборилмоқда.
Талабаларга қулайлик яратиш, ўқишдан кейинги фаолиятларини давом эттиришларида кўмаклашиш мақсадида амалиёт жараёнларини уларга қулай, яқин бўлган, мутахассисликларига мос, келгусида ишлаб кетадиган корхона ва муассасаларида ўтказишлари йўлга қўйилган.
Download 15.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling