Ўқув машғулотининг тузилиши
|
Ўқув курси ва машғулот мавзусига кириш.
Аввал эгалланган билимларни ойдинлаштириш.
Маъруза матнини тарқатиш.
Тақдимот технологияси асосида маърузани тақдим этиш.
Мавзунинг асосий тушунчаларини аниқлаштириш.
Мавзуни якунлаш.
|
Ўқув машғулотининг мақсади
|
Талабаларда Психологик тренинг ҳақида тушунча, Психологик тренингни мақсади ва вазифалари ҳақида тасаввурларни шакллантириш
|
Педагогик вазифалар:
фаннинг тузилишини шарҳлаш;
фан миқёсидаги методик ва ташкилий ишларнинг хусусиятлари, муддати ва баҳолаш мезонлари билан таништириш;
фаннинг предмети, мақсади ва вазифаларини аниқлаштириш;
фаннинг асосий тушунчаларини ажратиб кўрсатиш;
5) фаннинг бошқа фанлар билан алоқадорлигини баён этиш;
|
Ўқув фаолияти натижалари:
фанга ажратилган умумий соатлар, уларнинг аудитория ва аудиториядан ташқари вақтда тақсимланиши, фаннинг модул-блоклари ҳақида тушунчага эга бўлинади;
фан бўйича машғулотларнинг бориши, БКМларни назорат қилиш турлари, шакл, метод ва воситалари, назоратларни ўтказиш вақти ва баҳолаш мезонлари ҳақида аниқ тасаввурлар шакллантирилади;
фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари билиб олинади;
фаннинг асосий тушунчаларини ўзлаштирилади;
фаннинг бошқа фанлар билан алоқадорлигини таққосланади.
|
Таълим методи
|
Маъруза, тушунтириш, суҳбат, “Ақлий ҳужум” усули
|
|