ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
Қишлоқларнинг емирилишига қарши Фармон
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
Қишлоқларнинг емирилишига қарши Фармон
(Акт). 1489 йил219 Қиролга, бизнинг олий ҳукмдоримизга, унинг мамлакатининг ва унда яшовчи унинг фуқароларининг умумий манфаати учун ғоят хавфли ва зарарли бўлган нуқсонлар ва суиистеъмолчиликларга чек қўйиш ниҳоятда ва айниқса зарурдир. Қирол шуни яхши биладики, унинг қироллигидаги одатдаги экин экиладиган ерларни қўй боқиладиган яйловларга айлантирилиб юборилиши натижасида бутун-бутун қишлоқлар-нинг емирилиши, уйларнинг хонавайрон қилиниши сабабли кундан-кунга қийинчиликлар кучайиб бормоқда. Шу туфайли барча ёвузликнинг бошланиши ва асоси бўлган бекорчилик кундан-кунга ўсиб бормоқда. Илгари икки юз киши деҳқончилик қилиб, тирикчилик қилган қишлоқларда ҳозир икки ёки ундан ортик чўпоннинг хизмати кифоя. Қолганлар эса бекорчиларга айланмоқдалар. Қиролликдаги, энг фойдали машғулотлардан бири бўлган деҳқончилик тушкунликка юз тутмоқда. Черковлар емирилмоқда, худо йўлида хизмат қилиш йўқолиб бормоқда, марҳумнинг дафн маросимида ҳеч ким ибодат қилмасдан қўйди. Патрон220 ва маҳаллий черков руҳонийлари зарар кўрмоқдалар, ташқи душманларга қарши давлатнинг мудофаа қудрати кучсизланмоқда ва ёмонлашмоқда. Бунга қарши шошилинч тадбирлар кўрилмаётир. Шунинг учун бизнинг олий ҳукмдоримиз қирол, ушбу парламентга тўпланган дунёвий руҳонийлар ва жамоаларнинг маслаҳати ва розилигига амал қилиб ва уларнинг обрўсига таяниб, тубандагиларни буюради, тасдиқлайди ва қарор қилади. Ҳар бир киши, қандай мартабага ва қандай мол-мулкка эга бўлишидан қатъи назар, кейинги уч йил давомида ижарага берилиб келган 20 акр ёки ундан ошиқ ери бўлган уйи ёки уйларга эга бўлса, бу уй ва ерларини яна ижарага бермоқчи бўлса, шунга амал қилиш керакки, ижарага берилган ушбу ерлардаги барча уйлар ва қурилишлар бутунлигича сақланиб қолинсин. Агар кимда-ким ижарага бериладиган уйларни ва ерларни олса, у ҳукмдоримизнинг юқоридаги буйруғига асосан ўша жойлардаги деҳқончилик учун зарур бўлган уйларни ва қурилишларни бутунлигича сақлаб қолиши шарт. Агар кимда-ким буйруқни бутунлай ёки қисман бузса, унинг ерлари ва уйлари бевосита қиролга қарашли ерларда ёки лорднинг феодида бўлса, бундай ҳолда у ердаги уй ёки уйлар сақланмаган ва ҳимоя қилинмаган деб ҳисобланиб, қирол ва лорд ерлардан олинадиган йиллик даромаднинг ярмини олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ерлардаги уй ёки уйлар етарли даражада қайта қурилиб, тузатилиб бўлмагунча ҳеч қандай тўловсиз қирол ёки юқорида айтилган лорд ёки лордлар даромаднинг ярмини олишлари мумкин бўлиб, лекин бундай ерлардан даромад олиниши ҳар қандай ҳолатда ҳам қирол ва лордларда фригольд221 ҳолатини келтириб чиқармайди... Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling