ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги
Тақдим қилиш (престарний) ёрлиғи
Download 1.44 Mb.
|
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- (Анжер формуласи; VI аср охири)
- Прекарий ёрлиғи (Бурж формуласи, VIII аср, № 2)
Тақдим қилиш (престарний) ёрлиғи44
Ёрлиқнипг номи — ргаsto (тақдим қилмоқ, ёки топширмоқ) деган лотинча сўздан олинган. Бу ҳужжатда ер ёки мулк кимгадир фойдаланиш учун берилади. Бу масалада ер эгаси «ихтиёрий битим» асосида ўзининг ер участкасини монастирга топн1иради ва упи энди фақат ҳаётий фойдаланнш ҳуқуқига асосланиб қайтариб олади. Мен аббат фалончи фалончи аслга, маълумки сен фалбн округдаги ўзингнинг мулкингнп яқинда муқаддас Марнянинг монастирига топшнрдинг ва бунинг учун биздан ва юқорида номи келтирилган монастирдан (сенга) прекарий беришни сўрадинг, мана шу ёрлиқ билан сенга топширдики, сен ҳозирча тириклигингда шу ерга эгалик қилиб, фойдаланиб ушлаб туриш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, ҳеч бир ҳолатда уни ўзгага бериш ҳуқуқига эга бўлмай, агар буни қилишга жазм қилсанг шу замониёқ ер тортиб олинади. Шундай бўлгандагина ёрлиқ мустаҳкам бўлишлиги учун биз қўлимизни қўямиз. (Анжер формуласи; VI аср охири)45 Менинг хўжайиним фалончига ва унинг хотини фалончига мен фалончидан. Мен гуноҳ билан ўраб олинганлигим учун сизнинг буюмларингизга ўғирлик қилдим, эркинлигимни тўлиқ сизга бўйсиндириб, қулликка солиб. сизни рози қилишдан бошқача чорам йўқ. Мана мен ҳеч қандай мажбур қилишларсиз ва буйруқларсиз тўлиқ ҳолда ўз хоҳишим билан ўзимни қулликка топшириб, Сизга бўйсинаман. Мен сиздан, ўзим белгилаган ўшанча солид ҳақни олишим керак, сиз эса ҳозирдан бошлаб, ўзингизнинг қўл остингиздаги қуллар сингари керагича, менинг устимдан ҳам тўлиқ ҳукмронлик ўрнатишингиз мумкин. Агар мен ўзим, ёки менинг қариндошларимдан ёки бегоналардан бирортаси менинг хоҳишим билан бўлган бу сотилишимга қаршилик кўрсатишга қарор қилса, сенга ва хазинангга шунча солид «жарима» тўласин, бу сотилиш эса ўзгаришсиз қолсин. Прекарий ёрлиғи (Бурж формуласи, VIII аср, № 2)46 Бизнинг хўжайинимиз фалончига ва хўжайинимизнинг хотини фалончига. Маълумки, бизга қарашли бу ерни бизнинг отамиз эгаллаб, сизга прекарий ёрлиғини ёзган, буни биз ҳам такрорлаймиз, қўлимиз билан тасдиқлаймиз ва итоаткорона сўраймизки, сизнинг диёнатингиз шу ерни бизга эгаллаш учун розилик берса. Бу ерни эгаллашимиз эса, сизга ҳам, сизнинг меросхўрларингизга ҳам ҳеч қандай зарар келтирмайди, биз бу прекарий ёрлиғини сизга топшириб, ваъда берамизки, агар қачондир бир вақт, бу ёрлиқдаги шартга хилоф равишда, сизнинг томондан айтилган ҳамма хизматларипгизни бажара олмаса, ёки сизнинг номингиздан, бошқарувчингизнинг буйруқларини, ёки бизнинг эгаллаб турган ер сизнинг мулкингиз эмас десак, у ҳолда виждонсиз босқинчилар каби қонуннинг ҳамма қаттиқ талаблари бўйича сизга жарима тўлашга мажбур бўламиз ва сиз ҳеч қандай судга мурожаат қилмай, бизни у жойдан ҳайдаб чиқаришда тўлиқ ҳуқуққа эга бўласиз. Download 1.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling