Ўқув модули бирликлари


Download 127.71 Kb.
bet4/4
Sana07.11.2023
Hajmi127.71 Kb.
#1753838
1   2   3   4
Bog'liq
11-МАЪРУЗА. Лак-бўёқ материаллар

Ёрдамчи материаллар.Бўёқчилик ишларини бажаришда ҳар хил ёрдамчи материаллар ишлатилади, ҳусусан, эритгичлар, суюлтиргичлар, сиккативлар, шпакливка-лар, грунтовкалар, замазка ва бошқалар.
Эритгичлар бўёвчи таркибларга зарур бўлган қуюқлик бериш учун ишлатиладиган суюқликлардан иборат. Вазифасига қараб улар мой бўёқ эритгичлари (бензин, уайт-спиртли, скипидар), глифталь ва битум лаклари ҳамда бўёқлари эритгичларига (сольвент-нафта, скипидарлар), перхлорвинил бўёқ эритгичлари (ацетон ва бошқалар), елим ва сув эмульсион бўёқлар эритгичига (сув) бўлинади.
Суюлтиргичлар қуюқ қорилган бўёқларнинг қовушқоқлигини камайтириш ёки қуруқ минерал бўёқларни эритиб қориш учун хизмат қилади. Эритгичлардан фарқли ўлароқ суюлтиргичларнинг таркибида сифатли лак-бўёқ қоплам ҳосил қилиш учун зарур бўлган миқдорда парда ҳосил қилгич бўлади.
Суюлтиргичлар сифатида алиф мой ва турли эмульсиялар хизмат қилади.
Сиккативлар -ёғли кислоталарнинг органик эритгичлардаги металл тузларининг эритмасидир. Улар алиф мойлар ва мой бўёвчи таркиблар пардаларининг қурилишини тезлатиш учун уларга массаси бўйича 5-8% миқдорда қўшлади.
Шпатлёвкалар - деб бўялиши керак бўлган юзалар текисланадиган пардозлаш таркибларга айтилади. Ишлатиладиган бўёқ турига қараб шпатлёвкалар гипсли, елимли, мойли ва лакли бўлади.
Ҳомаки бўяш (грунтовка)лар - қопламни бўяладиган юза билан тишлашини таъминлайди. Мой бўёқ суртиладиган юза грунтовкаси сифатида одатда суюлтрилган алиф мой ёки эритгичли мой бўёқ елимни бўяладиган юзада-таркибида кир совун, елим эритмаси, алиф мой, мис купороси ва бўр бўлган купорос грунт ишлатилади.
Замазкалар - пастасимон таркибдан иборат бўлиб ойна солишда дераза панжараларини, чокли бирикмалар ҳамда лист пўлатдан қилинган том қирра (чок)ларини суркаш учун хизмат қилади. Суртмалар таркибига табиий алиф мой, сурик ёки қўрғошинли белила киради. Суртмалар сувга яхши чидамли ва пластик бўлади.


Ў з-ўзини текшириш учун саволлар:



1.Лок бўёқ материаллари қандай мақсадлар учун ишлатилади?
2.Пигментлар ва тўлдирувчиларнинг қандай турларини биласиз?
3.Боғловчи моддалар, эритувчилар ва суюлтирувчилар хақида маълумот беринг?
4.Бўёқли таркиблар турлари.


Тавсия этилган адабиётлар:
1. Қосимов Э. Ўзбекистон қурилиш ашёлари,Тошкент, 2003 й.
2. Қосимов Э. Қурилиш ашёлари, Тошкент, 2004 й. ( 483-493 бетлар)
3. Ҳамидов А., Мадумарова Х. ва б. Қурилиш материаллари фанидан «Лок бўёқли материаллари» мавзусига интерфаол стратегиялардан фойдаланиб ўтиладиган машғулотнинг методик ишланмаси. Наманган, НамМПИ,2006 йил.
Download 127.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling