Ўқув модули бирликлари
Download 127.71 Kb.
|
11-МАЪРУЗА. Лак-бўёқ материаллар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг аниқлаштирилган мақсади
- Таянч сўз ва иборалар
- Умумий маълумотлар
- Пигментлар ва тўлдиргичлар.
Ўқув модули бирликлари: 1. Умумий маълумот 2. Пигментлар ва тўлдиргичлар. 3. Боғловчи моддалар 4. Бўёвчи таркиблар 5. Ёрдамчи материаллар. Дарснинг аниқлаштирилган мақсади Бу мавзуни ўзлаштиргандан сўнг талабалар: 1. Лак ва бўёқ материаллар хақида умумий маълумотга эга бўладилар. 2. Пигментлар ва тўлдиргичлар турларини биладилар. 3. Боғловчи моддалар таркибини биладилар 4. Бўёвчи таркиблар хоссасини аниқлай оладилар 5. Ёрдамчи материаллар турларини биладилар. Таянч сўз ва иборалар: Лак- бўёқ материаллар, пигментлар, тўлдиргичлар, боғловчи моддалар, мойли таркиблар, алиф, мойли лаклар, сувли бўёвчи таркиблар, елимлар, сир бўёқлар, нитроэмаль бўёқлар, цементли, оҳак, силикат бўёқлар, казеин бўёқлар, сув-эмульсия бўёқлари, полимерцемент бўёқлар, эритгичлар, суюлтиргичлар. Умумий маълумотлар Лак-бўёқ материллари деб қурилиш буюмлари ёки қурилмалар-нинг юзаси суюқ ҳолатда юпқа қатлам қилиб суртиладиган ҳамда қуригандан кейин қоплаб турадиган қаттиқ парда ҳосил қиладиган таркибларга айтилади. Бу пардалар бўяладиган юзалар билан пухта боғланиши, қурилманинг асосий материалини агрессив муҳит таъсиридан ҳимоялаши, бўяладиган юзаларга ташқи чирой бериши, шунингдек хоналарда санитария-гигиена шароитларини яхшилаши керак. Лак-бўёқ материаллар бўёқларга, лакларга ва ёрдамчи материалларга бўлинади. Уларнинг асосий қўшимчалари пигментлар, тўлдиргичлар ва боғловчи моддалар ҳисобланади. Пигментлар ва тўлдиргичлар. Пигментлар ва тўлдиргичлар бўёвчи такибларга маълум ранг, ношаффофлик бериш, механик хоссаларини яхшилаш ҳамда эксплуатация қилишда чидамлилигини ошириш учун мўлжалланган. Пигментлар - майда туюлган, сувда органик эритгичларда ва боғловчи маиериалларда эримайдиган, лекин улар билан яхши аралашиб бўёвчи таркиблар ҳосил қиладиган рангли кукунлар. Пигментлар минерал ва органик пигментларга бўлинади; минерал пигмент ўз навбатида табиий ва сунъий пигментларга бўлинади. Исталган рангли пигмент маълум хоссаларга эга бўлиши керак. Масалан, у яхши ёпувчанлик ва бўяш ҳусусиятига эга бўлиши керак. Ёпувчанлик бўёвчи таркибда пигмент сарфи (граммларда) билан ҳарактерланади, у 1 м2 юза рангини қоплаши керак. Бўяш ҳусусияти пигментнинг оқ пигмент билан аралашмасида ўзининг рангли тусини бериш учун зарур бўлган минимал миқдор билан аниқланади. Пигментни майда туйилиши ёпувчанлигига ҳам, бўяш ҳусусиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатади: пигментнинг туйилиш майдалиги ортган сайин унинг ёпувчанлиги ва бўяш ҳусусияти ортади. Ёруғлик ва атмосферада турғунлилиги ва кимёвий чидамлилиги пигментнинг мухим хоссалари ҳисобланади. Бу хоссалар пигментларни турли шароитларда ишлатиш мумкинлигини белгилайди. Бундан ташқари кўпчилик пигментлардан маълум даражада занглашга чидамлилик, яъни боғлаш хоссаси билан биргаликда металлани занглашдан ҳимоялаш ҳусусияти талаб этилади. Табиий минерал пигментлар рангли тоғ жинсларини туйиш йўли билан олинади. Энг кўп тарқалган табиий оқ пигмент-бўр. Сариқ пигментларга охра (озгина миқдорда темир оксиди бор лой) киради. Қизил пигментлар ичида темирли сурик (таркибида темир оксиди 75% дан ортиқ руда) ва рангли оч қизилдан то жигарранггача бўлган (рудадаги темир оксидининг миқдорига қараб) мумиёни номларини айтиб ўтиш лозим. Умбра – темир оксиди ва марганец билан бўялган лой, жигарранг пигмент ҳисобланади. График ва марганец рудаси табиий қора пигментларга киради. Табиий минерал пигментларнинг ранглар гаммаси чекланган бўлади, лекин ёруғликка, ишқорга ва атмосферага чидамлилиги, топиш осонлиги ҳамда арзонлиги туфайли биноларнинг ташқарисини ҳам, ичкарисини ҳам пардозлашда ишлатиладиган турли бўёқ таркибларида кенг кўламда қўлланилади. Сунъий минерал пигментлар минерал хом ашёни кимёвий усулда қайта ишлаш йўли билан олинади. Оқ пигментлар ичида рухли, литопонли ва титанли белила кенг тарқалган. Сариқ пигментларга рухли ва қўрғошинли крон (қўрғошинли крон лимон- сариқдан тўқ сариқгача бўлган рангларнинг нозик турларига эга), қизил пигментларга қўрғошинли сурик, кўк пигментларга ультрамарин ва бўёқчилик лазури, яшил пигментларга хром оксиди ва қўрғошин кўк бўёғи киради. Газ қуруми қора пигмент ҳисобланади. У юқори ёпувчанлиги ва кислоталар ҳамда ишқорлар таьсирига чидамлилиги билан характерланади. Сунъий минерал пигментлар етарли даражада тўла ранглар гаммасига эга, улар биноларнинг ташқи ва ички пардозлари учун фойдаланадиган турли-туман бўёвчи таркибларни тайёрлаш учун ишлатилади. Алюминий (кумушсимон) ва бронза (олтинсимон) упалар кўринишидаги металл кукунлар металл қурилмаларни бўяш учун ва декоратив бўяш учун ишлатилади. Сунъий органик пигментлар анилин органик бўёқларини оқ тўлдиргичда (каолин, шпат ёки талькда) чўктириб олинган рангли кукундан иборат. Улар юқори бўяш ҳусусиятига эга, лекин ёруғликка чидамлилиги паст бўлгани учун улардан асосан хоналарнинг ичини бўяш учун фойдаланилади. Тўлдиргичлар кўпчилик холларда оқ рангга эга бўлган ҳамда пигментларни тежаш учун ва уларга алоҳида хоссалар (масалан, юқори мустаҳкамлик, кислотабардошлик ва оловбардошлик ва ҳоказо) бериш учун бўёқ таркибларига қўшиладиган эримайдиган минерал модда. Бўёвчи таркиблар учун тўлдиргичлар сифатида каолин, майдаланган тальк, чангсимон кварц, асбест чанги, слюда ва бошқа майдаланган материаллар ишлатилади. Download 127.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling