Ўқув модули бирликлари


Download 127.71 Kb.
bet3/4
Sana07.11.2023
Hajmi127.71 Kb.
#1753838
1   2   3   4
Bog'liq
11-МАЪРУЗА. Лак-бўёқ материаллар

Бўёвчи таркиблар. Мой бўёқлар алифни пигментлар билан бўёқ қориш машинасида синчиклаб қориш йўли билан тайёрланади. Бунда қуруқ қорилган бўёқ деб аталадиган қуюқ паста ҳосил бўлади. Ишлатишдан олдин у алиф ёки эмульсион суюлтиргичлар билан эритиб қорилади. Бундан ташқари мой бўёқлар суюқ қорилган ишлатишга тайёр кўринишда чиқарилади.
Бўёқчилик ишлари учун мўлжалланган мой бўёқлар қуйқаларсиз бир жинсли бўлиши, меъёрий консистенсияни сақлаб қолиши, ранги бўйича эталонга мос бўлиши керак. Бундан ташқари бўёқлар ёруғликка ва атмосферага чидамлиликка эга бўлиши, текис, силлиқ ва мустаҳкам парда ҳосил қилиши керак. Мой бўёқлар боғловчининг сифатига ва фойдаланилган пигмент турига қараб у ёки бу юзаларни бўяш учун ишлатилади.
Қўрғошинли сурик, қўрғошинли белгилар ва бошқа турғун минерал пигментлар қўллаб табиий алиф асосида тайёрланган бўёқлар ёғин-сочинга жуда чидамли ва пухта бўлади. Бу бўёқлар пўлат қурилмаларни занглашдан, ёғоч элементларини намлашдан ҳимоялаш учун хизмат қиладилар.
Сунъий алифлар асосида тайёрланган бўёқлар деярли арзон, лекин унча пишиқ бўлмайди, шу сабабли улардан асосан бинолар ички қисмларининг юзасини (бундан поллар мустаснодир) бўяш учун фойдаланилади.
Лаклар табиий ёки сунъий смолаларнинг буғланувчи эритгичлардаги эритмасидан иборат. Бирон юзага лакнинг юпқа қатлами юритилганда эритгич буғланади ва рангсиз, ялтироқ ёки ялтирамайдиган мустаҳкам парда ҳосил қилади.
Парда ҳосил қилувчи модданинг турига қараб лаклар мойсмолали, мойсиз синтетик, битум, спирт лаклари ва ниролакларга бўлинади.
Мой-смола лаклар - синтетик смолаларнинг қурийдиган мойлар билан аралаштирилган органик эритгичлардаги эритмаси. Улар ички ташқи қурилмаларнинг мой бўёқлари, ёғоч ва металлни қоплаш, эмалларни суюлтириш ва шпаклевкаларни тайёрлаш учун ишлатилади.
Мойсиз синтетик лаклар мочевино-формальдегиддаги смолалар асосида тайёрланади. Улар паркет поллар, ёғоч-пайрахали плиткалар ва дурадгорчилик буюмларини қоплаш учун мўлжалланган. Перхлорвинил лаклар қурилиш қурилмаларини атмосфера факторлари таъсиридан ҳимоялаш учун хизмат қилади.
Битум ёки асфальт лаклари қора рангли сувга чидамли пардалар ҳосил қилади. Улар сув оқава чўян қувурлари, санитария-техника асбоб-ускуналарининг металл деталлари ва шунга ўхшашларни занглашга қарши қоплаш учун қўлланилади.
Нитролаклар -нитроцеллюлозанинг органик эритгичларда пластифика-торлар сифатида турли смолалар қўшилган эритмалари. Нитролаклар тез қотади ва ялтироқ парда ҳосил қилади. Улар ёғочдан қилинган бўялган ва бўялмаган буюмларни лаклаш учун ишлатилади.
Спиртли лаклар ва политура табиий ва сунъий смолалар спиртли эритмаси ҳисобланади, улар турли рангда тайёрланади ва ёғоч юзаларни сайқаллаш ҳамда шиша ва металл буюмларни қоплаш учун ишлатилади.
Сир бўёқлар (эмалалар) қуруқ пигментларни алкидлар (глифталь, пентафталь) ва бошқа лаклар билан биргаликда янчиш йўли билан тайёрланади. Улар ишлатиш учун тайёр қилиб чиқарилади ва бўяладиган юзага чўткалар, валиклар билан ёки пуркаш усулида сурталади. Турли материаллардан тайёрланган буюмлар юзасига юпқа қатлам қилиб суртилган сир бўёқлар тез қурийди ва сув, ёруғлик ва занглашга қарши юқори чидамлиликка эга бўладилар.
Нитроэмаль бўёқлар -тез қурийдиган бўёқлардир. Улар олдин нитрогрунтлаш таркиби билан қопланган ёғоч ва металл юзаларга суртилади.
Сув қўшиб суюлтириладиган бўёқлар минерал асосда, елим, сув эмульсион (латекс) ва полимерцемент каби турларда чиқарилади. Минерал асосида тайёрланган бўёқлар-ишқорга чидамли пигментлар ва минерал боғловчи моддаларнинг турли қўшимчалар қўшилган, бўёқчилик консистенцияси ҳолатигача сув билан суюлтирилган аралашмалари. Боғловчининг турига қараб бу бўёқлар цемент, оҳак ва силикат бўёқларга бўлинади.
Цемент бўёқлар -заводда тайёрланган бундай бўёқлар бевосита ишлатишдан олдин сувда қорилади. Улар юқори даражада чидамлилиги ва ёғин-сочинга чидамлилиги билан ҳарактерланадилар. Бу бўёқлар тош, ғишт, бетон, сувоқ ва бошқа ғовак материалларнинг ташқи қисмини, шунингдек намлиги юқори ички хоналарни бўяш учун хизмат қиладилар.
Оҳак бўёқлар бўёқчилик ишлари бажариладиган жойда тайёрланади. Бунинг учун оҳак сутига ишқорга чидамли минерал пигментлар ва оз миқдорда қўшимчалар-ош тузи ёки хлорли кальций қўшилади. Оҳак бўёқ қопламалари оҳакни карбонизацияланиши туфайли мустаҳкам бўлади. Оҳак бўёқлар билан асосан фасадлар ҳамда девор ва шифтларнинг сувоқланган юзалари қопланади.
Силикат бўёқлар ишқорга чидамли пигментларнинг майдаланган бўр билан қуруқ аралашмасидан иборат бўлиб, ишлатишдан олдин калийли суюқ шиша эритмасида қорилади. Улардан биноларнинг фасадларини ички хоналарининг ғишт ва сувоқланган юзаларини бўяш учун фойдаланилади.
Елим бўёқлар пигментлар ва майдаланган бўр аралашмасидан иборат. Улар ҳайвон ёки ўсимлик елимининг сувдаги эритмасида қорилади. Бу бўёқлар сувга чидамли эмас, шу туфайли улар фақат ички қуруқ хоналарнинг сувоқланган деворларини бўяш учун ишлатилади.
Казеин бўёқлар қурилишга ишқорга чидамли пигмент, казеин, бўр, оҳак ва буранинг қуруқ аралашмаси кўринишида келтирилади. Ишлатишдан олдин аралашма қайноқ сувда эритиб қорилади. Бу бўёқлар билан биноларнинг сувалган ички ва ташқи ҳамда бетон юзалари бўялади.
Сув-эмульсион бўёқлар (латексли)-турли полимерларнинг (поливини-лацетат, стиролбутадиен ва бошқалар) пигментлаштирилган сувли эмульсияси. Уларга қурилишда пастасимон кўринишда келтирилади, ишлатишдан олдин улар бўёқчилик консистенсиясигача сувда эритиб қорилади. Бўёқлар эмульсиясининг парчаланиши ва буғланганда ҳамда уни ғовак юза сўриб олганда сувни чиқиб кетиши натижасида қурийди.
Ҳозирги вақтда бўёқчилик ишларини бажаришда поливинилацетат, стиролбутадиен ва акрилат-сув-эмульсион бўёқлар кенг ишлатилади. Бу бўёқлар олдиндан тайёрланган юзаларга валик ёки бўёқпуркагич воситасида суртилади. Улар тез қуриб мустаҳкам сувга ва атмосферага чидамли қопламалар ҳосил қилади. Улардан ташқи ва ички бетон, ғишт, сувоқ ва металлни бўяш учун фойдаланилади.
Полимерцемент бўёқлар -оқ портландцемент, ишқорга чидамли пигментлар ва тўлдиргичлар аралашмаси бўлиб, у талаб этилган консистенсиягача концентрацияси юқори бўлмаган поливинилацетат ёки перхлорвинил эмульсияда эритиб қорилади. Бу бўёқлар биноларнинг ички ва ташқарисини исталган асос, ҳатто нам асос бўйича бўяш учун ишлатилади. Улар гидрофоблилиги билан фарқланадиган ялтирамайдиган юзали ҳаво ва буғ ўтадиган қоплам ҳосил қиладилар.

Download 127.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling