ЎҚув устахоналарга бўлган талаблар меҳнат муҳофазаси, техника, ёнғин ва электр хавфсизлик қоидалари


Касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш устахоналари


Download 50.13 Kb.
bet3/4
Sana08.10.2023
Hajmi50.13 Kb.
#1695401
1   2   3   4
Bog'liq
ТЕХНИКА, ЁНҒИН ВА ЭЛЕКТР

Касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш устахоналари
Касб-ҳунар коллежларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган «Касб-ҳунар коллежлари хақида»ги Низом асосида ўқув ишлаб чиқариш устахоналари ташкил этилади. Ўқув ишлаб чиқариш устахоналари касб-ҳунар таълими ўқув муассасасининг таркибий қисми бўлиб, ўқувчиларни режали равишда малакали ишчилар тайёрлайдиган асосий бўлагидир.
Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида ўқувчилар ўқув дастури асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш корхоналарининг буюртмаларини бажариш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ишларида ўз касб маҳоратларини ва амалий кўникмаларини орттириб борадилар.
Ўқув ишлаб чиқариш устахоналари қуйидагича бўлиши мумкин:
- ўқув босмахона;
- ёғоч материалларига ишлов бериш участкалари;
- металлга ишлов бериш участкалари;
- корхона қошидаги ўқув участкалари;
- тикув цехлари (ателе);
- қишлоқ хўжалик машиналарини йиғиш участкалари;
- ўқув дала полигони.
Ўқув ишлаб чиқариш устахоналарида ўқув жараёнини мукаммал ташкил этиш мақсадида, улар қошида асбоблар сақлаш хонаси, ҳом-ашёлар учун омборхона, таъмирлаш ва тайёрлов бўлимлари, тайёр маҳсулотлар учун омборхона ва бошқа ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилади.
«Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалга ошириш, ўз касбининг устаси бўлган малакали кичик мутахассислар тайёрлаш ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ўқув хоналари, лаборатория ва устахоналарини таълим мазмунидан келиб чиқиб давлат таълим стандартлари асосида техникалар, дастгоҳлар, асбоб-ускуналар, кўргазмали қуроллар, ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлашни тақозо этади.
Касбий фан хоналари, лаборатория ва устахоналар учун жиҳозлар рўйхати давлат таълим стандартлари талаблари асосида тузилади.


Ишлаб чиқариш таълими устаси танишиб ўрганиш учун тавсия этилади
Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида.
(ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 38-сон, 484-модда)

Download 50.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling