ЎҚув ва тарбиявий мақсадлар


Download 207.33 Kb.
bet5/12
Sana24.03.2023
Hajmi207.33 Kb.
#1292781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
м 3. з 4-5

Араб-Исроил низосида вертолётларга қарши кураш тажрибаси, шуни кўрсатдики, вертолётларни яқин масофага отувчи зенит воситалари, зенит пулемётлари, ўқотар қуроллар, ПЖМ ва танклардан ўт очиб яксон қилиш, кўпинча муваффақиятли тугаган.
Очиқлик жойда ҳаракатланаётган аскар ҳаво нишонларига ётиб, тиззалаб ва тика туриб ўт очишиши мумкин. Аскар траншеяга ўрнашиб олиб, автоматини нишонга қаратади, чап оёғини траншея қирғоғига тираб, қуролни елкасига тираб, ҳаво нишонига қарата ўт очади.
Паст учувчи самолётларга (вертолётларга) ўқотар қуроллардан, секция ёки гуруҳ тиркиби билан 500 метргача бўлган масофага, бирданига, фақат командирнинг командаси бўйича ўқ отилади.
Нишоннинг ҳаракаланаётганлигини ҳисобга олиб, уни мўлжалга олишда шакли ёки узоқлиги қаралади. Самолет ва вертолётларни нишонга олиш нуқтаси
4-жадвалда кўрсатилган силжиш катталикларини ҳисобга олиб мўлжаллаб ўт очилади.
Парашютчиларга қарата узундан-узун сидирға (кузатувчи) ўт очилади. Бунда нишонни пастга тез ҳаракатланишини ҳисобга олиб, нишон марказидан масофага кўра, битта қоматдан бир нечта қоматгача мўлжал олдига ўт очилади, мўлжалдан (олдинга) силжиш 100 метрга – 0,5 қомат; 200 метрга – 1 қомат; 300 метрга – 2 қомат; 400 метрга – 3 қомат; 500 метрга – 4 қомат масофасида пастлаб мўлжалга олинади.
4-жадвал. Ўқотар қуроллардан ҳаво нишонларига ўт очганда нишонини олдига қараб ўқ отиш масофалари



Нишон ва унинг ҳаракат тезлиги м/с.

Ўқ отиш масофасига боғлиқ ҳолдаги олдинга отиш, м

100

200

300

400

500

метрда

нишон корпуси

метрда

нишон корпуси

метрда

нишон корпуси

метрда

нишон корпуси

метрда

нишон корпуси

Вертолёт, 50 м/с

8

1

16

2

25

3

36

4

49

6

Самолёт,
100 м/с

15

1

31

2

50

3

72

5

48

7

И з о ҳ: Самолёт корпуси узунлиги 15 метрга, вертолётники 8 метрга тенг деб олинган.
Вертолётлар ҳавода бир жойда, туриб – «осилиб» қолганда ёки кўндаланг бир хилда учганда, танк ва пиёдалар жанговар машинаси қуроллари билан вертолётни яксон қилиш қудратига эга. Жамлаб йўналтирилган ўт очиш энг самарали бўлади. Танклардан (ПЖМ) самарали жамланган ўт очиш узоқлиги: танкнинг пушкаси калибридан кичик калибрли снаряд отилганда – 3000 метрни; ПЖМ-2дан – 1200 метргачани, жуфтланган пулемётдан – 1000 метргачани ташкил қилади.

Download 207.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling