ЎҚувчиларда танқидий тафаккур ёхуд креативлик масаласи нурмаматов Абдумалик Шерматович


Download 74.26 Kb.
bet1/2
Sana01.04.2023
Hajmi74.26 Kb.
#1316703
  1   2
Bog'liq
Нурмаматов бешинчи макола


ЎҚУВЧИЛАРДА ТАНҚИДИЙ ТАФАККУР ЁХУД КРЕАТИВЛИК МАСАЛАСИ


Нурмаматов Абдумалик Шерматович
Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимларини
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
ҳудудий маркази катта ўқитувчиси


АННОТАЦИЯ
Муаллиф мазкур мақолада ўқувчиларда танқидий тафаккур қилиш унда креатив, яъни ижодий тафаккур қилишга, назарий билим, кўникма малакаларини амалиётда қўллай олиши ва бунинг натижасижа шахс жамиятда ўз ўрнини мос топа олиши юзасидан назарий ва амалий тажрибалар асосида фикр юритган.
Калит сўз ва иборалар: ўқувчи, билим, кўникма, малака, тафаккур, танқидий тафаккур, креатив, ижод, тажриба, ўқувчилар ёш даврлари, касбий тажриба.
АННОТАЦИЯ
В данной статье автор на основе теоретического и практического опыта считает, что критическое мышление у студентов может быть творческим, то есть творческим мышлением, умением применять теоретические знания и умения на практике, в результате чего человек находит свое место в обществе.
Ключевые слова: учащияся, знание, умение, умение, мышление, критическое мышление, творчество, творчество, опыт, студенческая молодежь, профессиональный опыт.


ANNOTATION
In this article, the author thinks on the basis of theoretical and practical experience that critical thinking in students can be creative, that is, creative thinking, the ability to apply theoretical knowledge and skills in practice, and as a result a person finds his place in society.
Keywords: Student, knowledge, ability, skill, thinking, critical thinking, creative, creativity, experience, student youth, professional experience.
Психологиядан маълумки, касбий тажриба билим, кўникма ва малакаларнинг интеграцияси сифатида, яъни тафаккурнинг умумлашган хусусиятлари асосида ўқувчиларда танқидий фикр қилиш, у ёки бу масалага нисбатан креативлик хусусиятлар юзага чиқади. Бироқ, инсонларда касбий-ижоий фаолият кўникмаларининг ўзлаштирилиши нафақат амалий кўникма ва малакаларнинг интеграцияси, мутахассис сифатида фаолиятни самарали ташкил этиш усул ва воситаларини ишлаб чиқиш нигина эмас, балки, шу билан бирга касбий ижодкорлик методологиясидан хабардор бўлиш, ижодий тафаккурни ривожлантириш ва креатив характерга эга шахсий сифатларининг етарли даражада шакллантиришни ҳам талаб этади. Демак, инсонларда тафаккурнинг креативлик фикрлаш хусусияти унинг жамиятда ўз мавқеини эгаллаши, қайси бир соҳанинг етакчи фикрига эга кишининг юзага чиқишида асос бўлиб хизмат қилади.
Креативлик – тушунчаси қандай талқин қилинади?
Креативлик (лот., инг. “create ” – яратиш, “creative” – яратувчи, ижодкор) – индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрлигини тавсифловчи ва мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига кирувчи тафаккурнинг ижодий қобилияти динамик кўринишини билдиради[1].
Замонавий психологияда “креатив” тушунчаси қўлланила бошланганига ҳали у қадар кўп вақт бўлмасада, бироқ, ўқувчиларни ўқитиш жараёнига инновацион ҳамда ижодкорлик ёндашувларини қарор топтиришга бўлган эҳтиёж ва ўқувчидаги ички мотив тафаккур “креативлиги”нинг фанлар туркуми таркибида мустақил хусусият сифатида шаклланишини таъминлайди. Ўқувчи тафаккурининг “Креатив”лик хусусияти келажакда бўлажак мутахассисларнинг касбий ва ижодий камол топишлари учун зарур шарт-шароитни яратишга хизмит қилади ва уларда ижодий тафаккурни юзага чиқаради.
Ўқувчининг келажакда ўз имкониятидан келиб чиқиб тўғри касб танлаши, шахс сифатида ўзида касбий маҳоратини камол топтириши ва ривожланиши бу ўз моҳиятига кўра руҳий ривожланишнинг босқичма-босқич ривожланиш жараёни тарзда намоён бўлади. Касбий етуклик инсон онтогенезининг муҳим даврлари касбий камол топиш, ривожланиш ғояларининг қарор топиши (14-17 ёш)дан бошланиб, касбий фаолиятнинг якунланиши (55-60 ёш)гача бўлган жараёнда кечади[2].
Ижодкор шахснинг шаклланиши ва ривожланиши унинг ички ва ташқи мотививларининг ўзаро мос келиши, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар ҳамда инсон онтогенгизи – туғилишидан бошлаб то умрининг охирига қадар узлуксизлик ривожланишни тақозо этадиган фаолият мазмунига боғлиқ.
Креативликни ижодкор шахснинг шаклланишини, шахснинг қайси бир соҳада ўзаро мос тарзда бажарилган ижодий фаолияти ва ижодий маҳсулотларни яратиш борасидаги ривожланиши сифатида тушунишимиз мумкин. Мазкур жараённинг сифат ва самарадорлиги, қамрови биологик, ижтимоий омиллар, шахснинг фаоллиги ва креатив сифатлари, шунингдек, мавжуд шарт-шароитлар, муҳим ҳаётий ва касбий шартланган ҳодисаларга боғлиқ. Шунинг учун ҳам бугунги кун шахсида креативлик сифатларга эга бўлишни тақозо этади.
Ижодкор шахс – ижодий жараённи муваффақиятли амалга ошира оладиган ҳамда аниқ ижодий натижа (маҳсулот)ларга эга шахс сифатида ўзини намоён этади.
Креатив шахс эса – маълум жараён ёки унинг натижаси сифатида ижодкорликни намоён этувчи, масалаларни ечишга ностандарт усуллар билан ёндаша олишга мойилли, ўзига хос ҳаракатларни ташкил этиш, янгиликларни тез илғаб олиб илгари суришга, ижодий маҳсулотларни яратишга лаёқатли шахс сифатида ўзини намоён этади.
Бунёдкор шахс – ҳам жараён, ҳам натижа сифатида объектив ижодкорликни амалга оширадиган ва талаблар даражасида ижодий маҳсулотларни ярата оладиган шахс хусусиятида кўришимиз мумкин[3, 12-б].
Креатив шахсни юзага чиқаришда – ижодкорликка ўргатиш ва ўзини-ўзи ижодий намоён этиш жараёнида ўқувчида барқарор креатив сифатларни шакллантириш ва ривожлантириш зарурати мавжуд, чунки унинг ўзига хос хусусиятлари мазмун ва моҳияти жиҳатидан ўзаро узвий боғлиқ.
Ижод – ижтимоий субъектнинг янгилиги, аҳамияти ва фойдалилиги бўлиб жамият ёки муайян гуруҳ томонидан тан олинган шахс фаолияти натижасидир. Ижодкор шахс – касбий-ижодий фаолият тажрибаларини қарор топтириши ва уни бойитиши асосида ижодий ғоя, уларни амалга ошириш кўникма ва малакаларига эга шахсни назарда тутиш мақсадга мувофиқ[3, 47-б].
Ижодкорлик – муайян янгиликнинг аҳамияти ва фойдали эканлигини белгиловчи шахснинг актив фаолияти ва унинг натижасидир.
Сўнгги йилларда етакчи хорижий мамлакатларнинг таълим тизимида ўқувчи ва ўқувчиларда креативлик сифатларини шакллантириш масаласига алоҳида, жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Кен Робинсон томонидан 2007 йилда тайёрланган “Мактаб креативликни барбод этяптими?” номли видео лавҳани YouTube сайтида 5 млн марта томоша қилинган[4].
Бегетто, Кауфман ўқитувчилар креативлик асосларини ўрганишган ва унинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида етакчи фикрларини билдирган[5, 24-б].
Бундан ташқари Бронсон, Меррийман, Фишер Фрей, Треффингер томонидан олиб борилган кўплаб таълим соҳасидаги креативлик ва уларнинг натижалари тўғрисидаги эътирофларида кўришимиз мумкин[5, 25-б].
Мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар мазмуни мазкур соҳада юқори самарадорликка эришишга эътибор қаратади. Ана шу мақсадда ўқув дастурини ишлаб чиқилади, янги ўқув дарсликлари яратилди ва яратилмоқда. Бу эса ўқувчилар, ҳамда ўқитувчиларда таълимга бўлган креативлик тафаккурни шакллантирига ёрдам беради. Таълим соҳасида олиб борилаётган амалий ҳаракатлар ўқувчиларда ютуқларга эришиш, олға интилишга бўлган эҳтиёжни муайян даражада юзага келтиради, уларнинг ўқув-таълимий билиш қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам берада.
Ўқувчи креативлиги унинг тафаккурида, мулоқотида, ҳис-туйғуларида, муайян бажараётган фаолият турларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам креативлик шахснинг яхлит ижодий тафаккур қилиши ёки унинг муайян хусусиятларини тавсифлашида кўришимиз мумкин.
Креативлик иқтидорнинг муҳим омили сифатида ҳам акс этади ва ўқувчининг зеҳни ўткирлигини белгилаб беради, ўқувчи эътиборини таълим жараёнига фаол жалб этишни таъминлайди.
Фикримизча, ўқувчиларда тафаккурнинг креатив-ижодкорлик хусусиятини шакллантиришда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
- мактаб таълим муассасалари ўқувчиларида креатив тафаккурни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш;
- ўқувчиларида креатив тафаккурни шакллантиришнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чиқиш;
- ўқувчиларда креатив тафаккурни шакллантиришга хизмат қилувчи мавжуд имкониятлардан таълим жараёнида самарали фойдаланиш чора-тадбирларини белгилаш;
- мактаб ўқувчиларида креатив тафаккурини шакллантиришга ёрдам берувчи шакл, метод ва воситалар тизимини асослаш;
- бошланғич синфларданоқ таълим жараёнда фанлараро алоқадорликни таъминлаш;
- ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган назарий билимларни амалиётда мустақил бажара олишга имкон берувчи шарт-шароитларни яратиш.(айниқса амалий ва аниқ фанлар кесимида).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, жамиятнинг келажак шахси камолотини таъминлаш, унинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий ҳамда жисмоний жиҳатдан ривожланишига эришишда турли ёш даврлари, ҳар бир даврнинг ўзига хос руҳий ривожланиш жиҳати қонуниятлари, шунингдек, боланинг физиологик, психологик ҳолатини инобатга олиш, таълимий ва тарбиявий ишларни ўқувчининг индивидуаллик хусусиятларига хос ҳолда ташкил қила билсак уларда тафаккур қилишнинг креативлик ва ижодийлик хусусиятларини шакллантирган бўламиз. Бу эса шахснинг жамиятда ўз ўрнини топиши билан бирга, у шу жамиятнинг ривожланишига етакчи сифатида ҳиссасини ҳам қўша билади.



Download 74.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling