ЎҚувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази


Download 268.95 Kb.
Sana08.05.2023
Hajmi268.95 Kb.
#1443355
Bog'liq
0.Ҳаёт гўзал сценарий


ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА
ЙЎНАЛТИРИШ ВА ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК
РЕСПУБЛИКА ТАШХИС МАРКАЗИ

Ҳаёт гўзал, яшаш учун 1001 сабаб” мавзусида умумтаълим муассасаларида ўтказиладиган Акция ишланмаси






Тошкент 2023

Акцияни ўтказиш вақти: 2023 йил 25 - 27 апрель
Акциянинг давомийлиги: 9:00дан 17:00гача
Иштирокчилар: Акцияда таълим муассасаларининг барча ходимлари, мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, МФЙ ходимлари, Инспектор психологлари ва туман оилавий поликлиникаси мутахассислари қамраб олинади.
Акциянинг ўтказилиш жойи: умумтаълим муассалари, фаоллар зали, синф хоналари.
Ҳаёт гўзал, яшаш учун 1001 сабаб” мавзусида таълим муассасаларида ҳудудий семинарлар ташкил этиш” мавзусида психологлар учун семинар-тренинг 3 кунлик акция кўринишида босқичма-босқич ўтказилади.
Кун давомида ўқув жараёнининг барча иштирокчилари билан тавсия этилган йўналишлар бўйича тадбирлар олиб борилади.
Акция ўтказиладиган кунларда, тадбирларни ўтказиш вақтларга бўлинади.
Акциянинг мақсади:
Таълим муассасаларининг барча ходимлари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарида ижобий муносабат кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Акциянинг вазифалари:

  • Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида шахслараро муносабатларда ижобий мулоқот тамойилларини шакллантириш;

  • Ота-она ва фарзанд ўртасида юзага келиши мумкин бўлган салбий муносабатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш;

  • Ижтимоий-психологик хусусиятларига кўра кодланган ўқувчилар билан жамоавий ишлаш орқали уларнинг руҳиятида ижобий ўзгаришларга эришиш;

  • Таълим муассасаси ходимлари ва ўқувчиларида ҳаётий кўникмалар ва эркин креатив фикрлашни янада ривожлантириш;

  • Ўқувчилар орасида зўравонлик, аутодеструктив ва деструктив хулқ-атвор, жиноятчилик сингари салбий иллатларга қарши кучли иммунитетни шакллантиришдан иборат.

Акция босқичлари:

  1. Ўқувчилар учун

  2. Ота-оналар учун

  3. Мактаб ходимлари учун

  4. МФЙ ходимлари, Инспектор-психологлари ва Туман оилавий поликлиника ходимлари учун

  1. Босқич ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, мазкур босқичнинг ўзи яна 3 та жараённи ўз ичига қамраб олади:

Акциянинг бошлангич синф (1-4 синф) ўқувчилари учун мўлжалланган босқичида жараёнлар тасвирий санъат асосида расмлар кўргазмаси, саҳналаштирилган ролли ўйинлар ва квестлар кўринишида амалга оширилади;
Ўрта синфлар учун (5-7 синф) ўқувчилари учун мўлжалланган босқичида жараёнлар презентация тақдимотлари, кўрик-танлов ва тренинг машғулотлари кўринишида ўтказилади;
Юкори синф (8-11 синф) ўқувчилари учун эса мазкур акция видеороликлар танлови, тренинг машғулотлари кўринишида ўтказилади.

  1. Ота-оналар учун ҳам акция синфлар кесими сингари 3 босқичда ўтказилади:

  • Бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналари

Бошланғич синф ўқувчиларнинг ота-оналари учун “Сиз фарзандингизни биласизми” мавзусида креатив ўйин ташкиллаштирилади.
Ўрта синф ўқувчиларининг ота-оналари
Ўсмирлик даврининг хусусиятлари ҳақида тушунча ва тавсиялар берилади. “Яшил доира орқали гўзал ҳаёт сари” номли брейн-ринглар ўтказилади.

  • Юқори синф ўқувчиларининг ота-оналари

Ота-оналар ва фарзандлар ўртасида алоҳида “Бизнинг оиламиз энг гўзал оила эканлигига 1001 сабаб” мавзусида кўрик-танлов ташкил этилади.

  1. Мактаб ходимлари учун мўлжалланган босқич 2 хил кўринишда ўтказилади:

  • Педагог ходимлар учун

Педагог-ўқитувчиларга учун “Ўқитувчилик энг касб эканлигига 1001 сабаб” мавзусида кўрик-танлов ташкил этилади. Шунингдек, улар учун “Ҳаёт гўзал” мавзусида тренинг машғулотлари ўтказилади.

  • Хўжалик ишлари бўйича масъул ходимлар учун

Қадриятлар” ва “Ҳаётий кўникмалар” тренинг машғулотлари ўтказилади

  1. МФЙ ходимлари, Инспектор-психологлари ва Туман оилавий поликлиникаси ходимлари учун

Бу жараён орқали меҳмон сифатида таклиф этилган мутахассислар мактаб психологи билан бевосита акциянинг деярли барча боқичларида иштирок этишади ва ўз мутахассисликларидан келиб чиқиб, муаммоларни ҳал этиш учун амалий тавсияларини тақдим этишади.
Download 268.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling