Ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма хисоблаш малакаларини шакллантириш
Download 47.5 Kb.
|
Ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма хисоблаш малакаларини шакллантириш
Ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма хисоблаш малакаларини шакллантириш Режа: Нутқ ўстириш - таълим тизимининг асосий масалаларидан бири сифатида. Оғзаки ва ёзма нутқнинг ўзаро алоқадорлиги. Сўз устида ишлаш Ёзма нутқнинг ўзига хос хусусиятлари. Баён, режа ва тезис тузиш. Иншо ва унга қўйиладиган талаблар. Ўқувчилврнинг ёзма ва оғзаки нутқини ўстириш таълим тизимининг асосий масалаларидан бири ҳисобласада, бутун маъсулият бошланғич синф ўқитувчилари билан тил ва адабиёт ўқитувчилари зиммасига тушади. Шунинг учун болалар боғчаларидан бошлаб нутқ ўстиришга алоҳида эътибор қаратилади. Нутқ ўстиришнинг муҳим воситаларидан бири бадиий адабиёт намуналаридир. Бошланғич синфлардан шеър ёдлаш, расмга қараб ҳикоя тузиш, тез айтиш, ифодали ўқиш, ролларга бўлиб бўлиб ўқиш, асар мазмунини қайта ҳикоялаш, луғат устида ишлаш, баён ва иншо ёзиш, матн юзасидан режа тузишга ўргатиш орқали нутқ ўстириш устида ишланади. Ўқувчилар нутқи 2 хил йўл билан ўстирилади: 1.Оғзаки. 2.Ёзма. Ҳар икки турда ҳам ўқувчиларнинг ўз фикрларини аниқ, ишонарли, мантиқий изчилликда адабий тил нормаларига мувофиқ ифодалашга эришиш адабий таълим марказида туради. Лекин нутқнинг ҳар иккала тури ҳам қатор ўзига хосликларга эга. Оғзаки нутқ бир вақтнинг ўзида айтилади ва эшитилади. Тингловчиларнинг ёш хусусиятлари, билим даражалари, ҳаётий тажрибаси ҳисобга олинади. Нутқ лексикаси, тузилиши ўқувчи ҒтингловчиҒ ларнинг уни қабул қилиши ва тушунишига мувофиқлаштирилади. Нутқ сўзловчи ўз фикрини ўқувчиларга тўлиқ етказиш учун мимика ва қўл ҳаракатларидан фойдаланади. Нутқ жараёнида сўзловчининг ҳаяжони ёки осойишталиги аниқ-равшан сезилиб туради. Ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстиришда уларнинг ўз фикрларини аниқ, тўғри ва ифодали тарзда баён қилишга имкон берадиган сўзларни топиш, мантиқий изчилликка ва ҳозиржавобликка ўргатиш кўзда тутилади. Бунга эришиш учун режа тузиш муҳимдир. Маълум бир режа асосида матндан олинган турғун иборалар, ҳикматли сўз ва мақоллардан намуналар келтириб сўзланган нутқ таъсирчан бўлади. Бадиий асарларни ифодали ўқиш, ролларга бўлиб ўқиш, таҳлил жараёнида берилган саволларга жавоб топиш, асар қаҳрамонларини тавсифлаш ўқувчиларнинг оғзаки нутқ бойлигини ўстиришга самарали таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, қуйи синфларда асар мазмунини ҳикоялаш, қаҳрамонларга тавсифнома беришдан муайян умумий хулосалар чиқаришга ўтилади. Нутқ ўстиришга қуйидаги масалалар назарда тутилади: Ўқувчиларнинг адабий билими ва ҳаётий тажрибаси инобатга олинади. Нутқда изчилликка риоя этилади. Режа тузилади. Сўз устида ишлаш. Сўз устида ишлаш ёзувчиларнинг ижодий лабораториясига олиб кириш ва унинг ўзига хослигини тушунишга ёрдам беради. Бадиий асарни тушунишда ўқувчини қийнайдиган нарса образли ифодалар, турғун бирикмалар, мақоллардир. Масалан, Муслиҳиддин Шайх Саъдийнинг қуйидаги мисраларини тушунтиришда ундаги образлиликни изоҳлаш талаб этилади. Онадан туғилдим бордим мозорга Кафанлик олдиму кирдим мозорга. Ёки: Қариндошнинг саси қоронғида ҳам маълум. Бундай образлилик нутқ безаги, фикрни таъсирчан етказишнинг муҳим воситасидир.Ўқувчиларнинг ёзма нутқи фақат нутқ намунаси бўлиб қолмасдан, уларнинг маълум бир мавзуга доир билимларининг натижаси ҳамдир. Ёзма нутқ оғзаки нутққа қараганда қатор ўзига хосликка эга. Ўқувчи баён, иншо, тақриз, реферат, маъруза матни, конспект ёзар экан, гапирганга қараганда кўпроқ ўйлаши табиийдир. Ҳатто қайта ёзиши мумкин. Ёзма нутқда ўқувчи фикр юритади, тасаввур этади, муҳокама қилади. Нутқни изчил ва равон қилишда режа муҳим омил ҳисобланади. Режа ўз моҳиятига кўра: 1) воқеалар тартиби; 2) ғоявий йўналиши ҳисобланади. Режа ўқувчидан мантиқиў фикрлашнигина талаб қилиб қолмайди, балки у луғат устида ишлашнинг ўзига хос кўриниши ҳамдир. Чунки унда фикр ихчам, аниқ ва ифодали тарзда берилиши лозим. Режа асар матнида берилган етакчи фикрлардан олинган кўчирмалар шаклида ҳам бўлиши мумкин. Бошланғич синф ўқувчилари нутқ асосида уларнинг оғзаки нутқи таянч вазифани бажарса, 5-9 – синфларда ёзма нутқ сўз бойлигини оширишнинг етакчи воситаси саналади. Ўқувчиларнинг ёзма нутқини ўстиришга қаратиладиган баён ёзишдан кўзланадиган мақсад қуйидагилардан иборат: Ўқувчиларни саводхонликка ўргатилади. Берилган матн мазмунини идрок қилиш, унга ўз муносабатини билдириш назарда тутилади. Матн мазмунини ўз сўзлари билан баён этиш. Баён, иншолар шаклига кўра ёзма ва оғзаки турга бўлинади. Улар, ўз навбатида, таълимий баён ва иншо, назорат баёни ва иншо каби турларга ажралади. Таълим тизимида нутқ ўстириш қандай ўрин тутади? Оғзаки ва ёзма нутқнинг алоқадорлигини қандай белгилайсиз? Ёзма нутққа қандай талаблар қўйилади, оғзаки нутққачи? Нутқ ўстириш – ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки нутқ малакаларини ўз ичига қамраб олади? Режа – бадиий асарни ўрганиш босқичлари Иншо – ўқувчиларни ёзма иши Адабиётлар: С Долимов ва бошқалар. Адабиёт ўқитиш методикаси. " Ўқитувчи ", Тошкент.1975. А.Зуннунов ва бошқалар. Адабиёт ўқитиш методикаси. "Ўқитувчи", Тошкент. 1992. С. Долимов. Таълимий баён ва иншо. " Ўқитувчи " , Тошкент. 1973. Download 47.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling