Uzautotrans service
Download 33.92 Kb.
|
йиғилиш баённома 22.06.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иштирок этдилар
- Кун тартибидаги масала бўйича
- Бош муҳандис Ж.Ахмедовга
- Автожамланма бошлиқлари: З.Зокиров, М.Агзамовларга;
- Етакчи мутахассис О.Жумабоевга;
“Тасдиқлайман” “UZAUTOTRANS SERVICE”МЧЖ Бош директори ________________С.С.Сатаров 2023-йил 22-июн ““UZAUTOTRANS SERVICE”МЧЖ” Бош директори С.С.Саттаров раислигида ўтказилган ___ - сонли йиғилиш баёни 2023-йил 22-июн Тошкент ш. Раислик қилди: С.С.Саттаров-“UZAUTOTRANS SERVICE”МЧЖ” Бош директори Иштирок этдилар: Бош директор ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари Етакчи мутахассис ва хайдовчилар (рўйхат бўйича) КУН ТАРТИБИ: “UZAUTOTRANS SERVICE” Масъулияти чекланган жамиятида асосий мавзу Қурбон хайит байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш; Корхонада ҳозирги кундаги молиявий кўрсаткичлари, ички ва халқаро йўналишларни тизимли ташкил қилишни такомиллаштириш, автобусларнинг техник носозликлари ва ҳаракат вақтида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш чораларини кўриш. Кун тартибидаги масала бўйича Бош директор С.С.Саттаров сўзга чиқиб, корхонадаги барча ходимларни Қурбон хайити байрами билан табриклаб сўз бошладилар. Ушбу байрам арафасида йўловчилранинг ўз манзилларига хавфсиз, соғ, тез етиб боришлари учун корхонадаги барча масъул ходимлар қатъий огохлантирилиб, уларга топшириқлар берилди. Бундан ташқари ҳозирги кунда “UZAUTOTRANS SERVICE”МЧЖ” нинг молиявий кўрсаткичлари таҳлил қилиниб ундаги камчиликлар бартараф этилиши кераклиги борасида таъкидланди. Бундан ташқари автобусларнинг соз ва носозлигини таҳлил қилиниб, носоз автобусларни йўналишга қўймаслик, ундаги камчиликни бартараф этиш ва ушбу носозлик ҳаракат вақтида юзага келиб йўловчиларнинг сарсон бўлишларини олдини олиш чораларини кўриш ва ушбу носозликлар бўйича жамиятнинг масъул ходимлари иш юритишини ташкил этиш. Кун тартибидаги масалалар бўйича билдирилган таклифлар ва фикрлар асосида йиғилиш қарор қилади: Бош муҳандис Ж.Ахмедовга: Қурбон хайити байрами арафасида ёқилғи захирасини ташкил этиш бўйича керакли чораларни кўриш; Ушбу кунларда йўловчиларга ноқулайлик юзага келмаслиги учун автобуслар қатнови сонини ошириш ва ушбу йўналишлар бўйича рахбариятни ҳабардор қилиш; Ҳайдовчиларнинг йўналиш олдидан ҳаракат хавфсизлиги йўриқномаси билан таништириш бўйича қисқа муддатда иш олиб бориш; GPS бўлимини қатъий назорат қилиш ва автобусларнинг ҳаракат қилиш йўналишини ва йўлда тўхташ вақтларини назорат қилиш бўйича ўрганиш олиб бориш; Ҳайдовчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликларни (жарималарни) ўз вақтида эгаларига етказиш, жарималарни тўлатиш ва тўламаган ҳайдовчиларни йўналишдан четлаштириш чораларини кўриш; Автожамланма бошлиқлари: З.Зокиров, М.Агзамовларга; Қурбон хайити байрами арафасида автобуслар қатнови сонини ошириш ва ушбу маълумотларни рахбариятга тақдим этиш; Ички ва халқаро йўналишларни қатъий назоратга олиш; Йўналишлар сонини ошириш; Ҳайдовчилар билан йўналиш олдидан ҳаракат хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш; “Машинасозлар – Хумсон” йўналишидаги қатновлар сонини ошириш ва автобусларнинг белгиланган вақтда юришини таъминлаш; Корхонада юзага келган ва келаётган ходиса ва янгиликлар билан барча хайдовчиларни хабардор қилиш; Етакчи мутахассис О.Жумабоевга; Рахбар ходимлардан ташкил топган навбатчиликни (27-06-2023дан 01.07.2023гача) ташкил қилиш; Автобус ва хайдовчиларнинг йўналишлари бўйича тақсимотини қисқа муддатда тайёрлашни назоратга олиш ва рахбарга етказиш; Автошина, лицензия варақаси, дозвол ҳужжати ва бошқа ҳужжатларни рахбарга етказиш чорасини кўриш вазифалари юклатилсин; Ушбу йиғилиш баённомасининг ижроси жамият Бош директорининг ўринбосари Ж.Ахмедов зиммасига юклатилсин. Йиғилиш котиби О.Жумабоев Download 33.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling