Узбекистан обеспечит страны СНГ автобусами mercedes-benz
Download 0.65 Mb.
|
Мавзу-2
Юқориги контакт биметалл пластинага, пасткиси таянч пластинага парчинланган. Контактларнинг бир-бирига бўлган босимини махсус калит бураладиган сектор ёрдамида ростлаш мумкин. Алмаштириладиган резистор заводда асбобни ростлашда ёки биметалл пластина чулғами алмаштирилгач устахонада танлаб олинади. контакт пластина чулғамни қопқоққа жойлашган қисмага улайди. Бу қисмага эса приёмникдан чиққан сим уланган. Электр манометр приёмниги корпус стрелка П-симон биметалл пластина, чулғам, ростлаш секторлари кисмадан ташкил топган. Бундан ташқари, унда 0-2-5 бўлимларга бўлинган циферблат, қистирмали ҳимоя ойнаси ва ойна гардиши (расмда кўрсатилмаган) бор. Биметалл пластина датчикдаги каби металлардан ясалган. Асбоб уланганда датчик контактлари туташган бўлади. Аккумулятор батареясидан келадиган ток қуйидагича занжирни ҳосил қилиб датчик ва приёмник чулғамларидан ўтади: батареяларнинг “-”-масса таянч пластина туташ контактлари-биметалл пластина чулғами-датчик қисмаси-приёмник биметалл пласитинасининг чулғами асбоблар улагич батареянинг “” қисмаси. Чулғамлар маълум қаршиликка эга бўлгани учун ток ўтганда улар тезда қизийди. Ундан биметалл пластиналар қизийди ва чизиғий кенгайиш коэффициенти кам бўлган қатлам томонга эгилади. Деформация натижасида контактлар ажралади ва асбоб занжиридаги ток йўқолади. Пластина совугач дастлабки шаклига қайтади ва контактлар қайтадан туташади. Бунинг барчаси двигател ишламаганда ва мойлаш тизимида босим бўлмаганда содир бўладиМой насоси ишга туташганда мой босими мембранага, мембранадан таянч пластина орқали контактларга узатилади. Контактлар бир-бирига жуда сиқилиб турганлиги учун уларни ажратишга катта ток керак бўлади. 5 кгксм2 босимда датчик контактлари туташади. Приёмник чулғамидан ток ўтаётганда у ҳам қизиб, иссиқликни приёмник остидаги пластинанинг иш елкасига узатади, пластина елкасига эгилади ва у билан боғлиқ бўлган стрелка циферблат шкаласи буйлаб ҳаракатланади. Датчик контактлари бир-бирига қанчалик сиқилган бўлса (бу мой босими ошганда содир бўлади), уларни ажратиш шунчалик катта ток керак бўлади. Ток катта бўлса приёмник биметалл пластинасининг чулғами янада кучлироқ қизийди. Жуда қизиганда пластинанинг иш елкаси ва у билан боғлиқ бўлган срелка (тизимдаги мой босимининг ортганлигини кўрсатиб) катта бурчака оғади. Агар асбоб уланмаган бўлса, унда стрелка энг чекка чап ҳолатда шкаланинг ноль бўлимидан 1-1,5 мм чапроқда бўлади. асбоб улангач стрелка ноль ҳолатни эгаллаши лозим ва бу вақтда датчик контактлари секундига 15 давр частота билан титрай бошлайди. Асбоб улангач, стрелка ноль ҳолатда бўлмаса, бу асбобнинг бузилганини билдиради. Электр манометрларга ҳар сменада техникавий хизмат кўрсатиш асбобнинг маҳкамланганлигини, симларнинг ишончли уланганлигини текшириш ва уни чанг ҳамда кирдан тозалашдан иборат.Назорат саволлари: 1.Назорат-ўлчов асбоблартузилишини айтинг? 2.Темпаратуранинг ўлчаш асбобларини ишлашини айтинг ? 3.Босимни назорат қилувчи асбоблар тузилишини тушунтиринг ? 4.Ёнилғи сатхини ўлчовчи асбоблар ишлаш принципини айтинг ? 5.Аккумулятор зарядини назорат қилувчи асбоблар ишлашини тушунтиринг ? 6.Автомобил ҳаракат тезлигин назорат қилувчи асбобларни тузилишини айтинг? 7.Тахографларни тузилишини айтинг ?Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling