Узбекистан обеспечит страны СНГ автобусами mercedes-benz
Download 0.65 Mb.
|
Мавзу-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Босимни назорат қилувчи асбоблар: механик, электр-иссиқлик импульсли, магнитоэлектр
- 5. Аккумуляторнинг заряд режимини назорат қилувчи асбоблар
2 – мавзу: Назорат-ўлчов асбоблари.
Назорат-ўлчов асбоблар (НЎА) хайдовчига автомобилнинг агрегатлари, алохида тизимларининг ҳолати ва меъёрида ишлаётганлиги ҳақида ҳабар бериб туриш учун хизмат қилади. Ҳайдовчига маълумот узатиш усули бўйича назорат-ўлчов асбоблари кўрсатувчи ва дарак берувчи гурухларга бўлинади. Кўрсатувчи асбобларнинг шкаласи ва кўрсатгич мили ҳолатига кўра ўлчаётган катталикнинг қиймати аниқланади. Бу асбоблар назорат қилаётган параметрининг аниқ қийматини ўлчаш ва автомобилнинг бутун бир тизими ёки алоҳида агрегатнинг ҳолати ҳақида тўлиқ тассавурга эга бўлиш имкониятиниберади. Лекин, ҳайдовчи бу маълумотни олиш учун бир дақиқа бўлса ҳам диққатини йўлдан асбобга олиш керак ва бу ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлашдан салбий таъсир қилиш мумкинЭлектр асбоблари учун ток автомобилдага манбадан (АБ, Генератор) дан олади. Механик асбобларда эса, катталиги ўлчанаётган муҳит энергиясидан фойдалилади (масалан, механик манометрларда двигателни мойлаш тизимидаги босим) Назорат-ўлчов асбоблари датчик ва кўрсаткичдан иборат бўлиб, сигнал узатиш учун улар ўзаро симлар билан уланган. Назорат қилиниши зарур бўлган муҳит ёки жой ( температура, босим, тезлик ва ҳоказо ) датчик, кузатиладиган жойга, одатда ҳайдовчи кабинасидаги асбоблар панелига кўрсаткичжойлаштирилади. (1-расм)Датчик назорат қилинаётган муҳит ёки жойдаги ўзгаришни сезувчи элемент 1 ва бу ўзгаришни электр токига айлантирувчи ўзгартиргич 2 дан иборат бўлади. Кўрсаткич датчикдан келаётган сигнални сезувчи элемент 3 электр токи кўринишдаги сигнални зарур механик харакатга айлантирувчи ўзгартиргич 4 ва ўлчанаётган параметр бирлигидан даражаланган шкала 5 дан иборат.Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling