Узбекистан обеспечит страны СНГ автобусами mercedes-benz
Download 8.85 Kb.
|
Мавзу-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёнилғи сарфини ўлчовчи асбобларни тузилиши
- Двигател мой босими ўлчовчи монометр.
- Ёнилғи сатҳи кўрсаткич ва датчилари
3 – мавзу: Босимни назорат қилувчи ва ёнилғи сарфини ўлчовчи асбобларни тузилиши, ҳамда ишлаш жараёнлари.
1-ЧИЗМА. МОЙЛАШ ТАРМОҒИДА ИШЛАТИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ИССИҚЛИК МАНОМЕТРИ. 1-АБ; 2-КЎРСАТКИЧНИНГ БИМЕТАЛЛ ПЛАСТИНКАСИ; 3-КЎРСАТКИЧНИНГ СПЕРАЛИ; 4- МИЛИ; 5 - ШТУЦЕР; 6 - ДИАФРАГМА; 7 - ҚЎЗҒАЛМАС ИЛАШМА; 8 - ҚАЗҒАЛУВЧИ ИЛАШМА; 9- ДАТЧИКНИНГ БИМЕТАЛЛ ПЛАСТИНКАСИ; 10 -ДАТЧИКНИНГ СПИРАЛИ.
2-РАСМ. ЁНИЛҒИ САТҲИ КЎРСАТКИЧ ВА ДАТЧИКЛАР ЧИЗМАСИ. 1 - ПОЛЗУНЛИ ДАТЧИКНИНГ ҚАЛҚОВИЧИ; 2 - ДАТЧИКНИНГ РЕАСТАТИ; 3 - КЎРСАТУВ-ЧИНИНГ КОРПУСИ; 4,5 - ЭЛЕКТР МАГНИТЛАР; 6 - КЎРСАТУВЧИНИНГ ЯКОРЧАДАГИ МИЛИ; 7 - ҚАРШИЛИК
Электр манометрлар Электр манометр двигателни мойлаш тизимдаги мой босимни кўрсатишда хизмат қилади. У автомобиль двигателларига ўрнатилади. Термо-вибрацион типдаги электр манометрлар анча кенг тарқалган. Бундай асбоб датчик ва приёмникдан ташкил топган. Датчик одатда мойни дағал тозалаш фильтри корпусига, приёмник эса асбоблар шчитчасига жойлашган. Бу асбоблар сим билан ўзаро уланган Электр манометр датчиги корпус штуцер мембрана таянч пластина ростлаш сектори аламштириладиган резистор контактавий пластина, биметалл пластина чулғам контакт ва қисмали қопқоқдан тузилган. Латун мембрана учлари корпусга вальцовкаланади. Таянч пластина тирсак мембранага таянади. Икки қаватли биметалл пластина П-симон шаклга эга. Унинг контакт ўрнатилган томондаги пастки қатлами хром-никел ёки хром-молибден пўлатидан, юқориги қатлами ЭН336 инвар қотишмасидан ясалган. (Бу қотишма қизигандан сўнг турли чизиғий кенгайиш коэффициентларига эга бўлади). Пластинанинг иш елкасига чулғам жойлашган бўлиб, иккинчи елкаси корпус кронштейнига кўзғалмас қилиб парчиланган. Чулғам икки вақт шойи ёки шиша тола изоляцияли, диаметри 0,1 мм ли констант симдан, контактлар эса кумуш билан кадмий қотишмасидан тайрланган.Юқориги контакт биметалл пластинага, пасткиси таянч пластинага парчинланган. Контактларнинг бир-бирига бўлган босимини махсус калит бураладиган сектор ёрдамида ростлаш мумкин. Алмаштириладиган резистор заводда асбобни ростлашда ёки биметалл пластина чулғами алмаштирилгач устахонада танлаб олинади. контакт пластина чулғамни қопқоққа жойлашган қисмага улайди. Бу қисмага эса приёмникдан чиққан сим уланган. Электр манометр приёмниги корпус стрелка П-симон биметалл пластина, чулғам, ростлаш секторлари кисмадан ташкил топган. Бундан ташқари, унда 0-2-5 бўлимларга бўлинган циферблат, қистирмали ҳимоя ойнаси ва ойна гардиши (расмда кўрсатилмаган) бор. Биметалл пластина датчикдаги каби металлардан ясалган.Асбоб уланганда датчик контактлари туташган бўлади. Аккумулятор батареясидан келадиган ток қуйидагича занжирни ҳосил қилиб датчик ва приёмник чулғамларидан ўтади: батареяларнинг “-”-масса таянч пластина туташ контактлари-биметалл пластина чулғами-датчик қисмаси-приёмник биметалл пласитинасининг чулғами асбоблар улагич батареянинг “” қисмаси. Чулғамлар маълум қаршиликка эга бўлгани учун ток ўтганда улар тезда қизийди. Ундан биметалл пластиналар қизийди ва чизиғий кенгайиш коэффициенти кам бўлган қатлам томонга эгилади. Деформация натижасида контактлар ажралади ва асбоб занжиридаги ток йўқолади. Пластина совугач дастлабки шаклига қайтади ва контактлар қайтадан туташади. Бунинг барчаси двигател ишламаганда ва мойлаш тизимида босим бўлмаганда содир бўладиНазорат саволлари: 1.Босимни назорат қилувчи асбоблар тузилишини тушунтиринг ? 2.Ёнилғи сатхини ўлчовчи асбоблар ишлаш принципини айтинг ? 3.Аккумулятор зарядини назорат қилувчи асбоблар ишлашини тушунтиринг ? 4.Автомобил ҳаракат тезлигин назорат қилувчи асбобларни тузилишини айтинг?Download 8.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling