Узбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги


Гетеродин ва детектор схемаларини асослаш


Download 469.56 Kb.
bet9/11
Sana18.06.2023
Hajmi469.56 Kb.
#1576505
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
4.9. Гетеродин ва детектор схемаларини асослаш

Гетеродин аралаштиргич йиғилган транзисторда (ўриндошликдаги гетеродин) ёки алохида транзисторда (ажратилган гетеродин) йиғилиши мумкин. Гетеродинга кучланиш қоидага кўра, транзисторнинг эмиттер занжирига берилади, лекин база занжирига ҳам берилиши мумкин. Вариантлардан бирини танлаш ва унинг афзалликлари ҳамда камчиликларини ёритиш керак бўлади.


АМ сигналлар қабул қилгичларида детектор диодли ёки транзисторли бўлиши мумкин. ЧМ сигналлар қабул қилгичларида каср частотавай детектори ёки контурлари боғланган частотавий детектор ишлатилади. Вариантлардан бирини танлаш ва унинг афзалликлари ҳамда камчиликларини ёритиш керак бўлади.
Гетеродинлар ва детекторлар хақидаги маьлумотлар радио қабул қилиш қурилмалари бўйича исталган ўқув қўлланмаларида бор.
4.10. АМ сигналлар қабул қилгичларида САР схемасини асослаш

САР турлари ва ишлаш принциплари радио қабул қилиш барча ўқув қўлланмаларида ёритилган. Биполяр транзистордаги қабул қилгичлардаги САР, айниқса [2, параграф 10.1] да етарлича тўлиқ ёритилган. Микросхемалардаги САР принциплари микросхемалар бўйича малумотнома адабиётларида келтирилган. САР схемасини асослашда қуйидаги саволларга жавоб бериш мумкин:


- нечта каскадларда САР амалга оширилади ва бунда қандай ростлаш чуқурлиги таьминланади.
- қанақа каскадларда САР амалга оширилади;
- ростлаш принципи қандай;
- САР детектори сигналлар детектори билан ўриндошми ёки йўқми;
- САР да ушлаб туриш ёки псевдо ушлаб туриш борми.


4.11. ЮЧ тракти тузилиш схемасини асослашнинг натижалари

Бу бўлимдаги ҳисоблашлар асосида ЮЧ тракти тўлиқ схемасини чизиш керак бўлади, бунда 4.5, 4.6, 4.8, 4.10 бўлимлардаги ҳисоблашлар натижалари бирлаштирилади. Бундай схема қурилганидан кейин ОЧ трактида бир нечта ёрдамчи контурлар пайдо бўлади. 4.6.9 бўлимга қайтиб бу контурларнинг эквивалент асллигини аниқлаштириш керак бўлади.


Масалан, 4.1 ва 4.2 – расмлардаги схемаларни, шуниндек 4.8 бўлимдаги маьлумотларни бирлаштириб, 4.4 – расмда тасвирланган тузилиш схемани оламиз. Ундан кўринадики, ОЧ трактида 3 та ёрдамчи контурлар бор. (4.12) ифода бўйича ҳисоблашда Qэ=15 аслликда улар σ=1 дБ частотавий бузилишлар берсин. Бу 4.4 – расмда ҳам такидланган:

4.4 – расм. ЮЧ трактнинг тузилиш схемаси (мисол).





Download 469.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling