Узбекистон распубликаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги
Download 0.66 Mb.
|
DIRIJORLIK MAJMUA (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- АСОСИЙ ҚИСМ: I. Амалий машғулотларнинг мазмуни
- II-.ДИРИЖЁРЛИК БЎЙИЧА ТАХМИНИЙ РЕПЕРТУАРЛАР
- ДИРИЖЁРЛИК” ФАНИДАН МУСТАҚИЛ ИШ БАЖАРИШ БЎЙИЧА
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Дироижёрлик фани ўргатишдаги янги педагогик технологиялар ҳозирги кун талаби-талабаларга билим беришни тушунтириш, уқтириш, баён қилиш орқали амалга ошириш билан бир қаторда кўпроқ уларнинг билим олишга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўстириш ҳамда уларнинг мустақил билим олишларига имконият яратиб беришни назарда тутмоқ зарурлигини тақозо этади. АСОСИЙ ҚИСМ: I. Амалий машғулотларнинг мазмуни Дирижёрлик аппаратини шакллантириш. Бош, гавда, қўл, оёқ, елка, билак, панжа, ҳолат-ҳаракатлари. Оддий дирижёрлик ўлчовлари: 2/4, ¾, 4/4. Дирижёрликнинг асосий элементлари-“диққат”, “нафас”, “ауф такт-ижрони бошлаш”, ижронги тугатиш (концовка). Дирижёрлик ҳаракатларининг асосий тамоиллари: эркирлик, схема аниқлиги, тежамлиги, қиёфанинг ифодалилиги. Турли нюансларда дирижёрлик қилиш. Чап ва ўнг қўл вазифалари. Тактнинг турли ҳиссаларида ижрони бошлаш ва узиш. Мураккаб ўлчовлар: 6/4, 6/8. Фаразларни (жумла) дирижёрлик ҳаракатлари орқали ифодали кўрсатиб бериш. Динамик туслардаги кескин ўзгаришларни ифодалай олиш. Узиладиган ва узилмайдиган ферматалар. Аралаш ўлчовлар: 4-5га ва 2га, 7/4-7га ва3га, 3/8-1га дироижёрлик. Акцент (урғу), синкопалар. Уларни кўрсатиб бериш йўллари. Тез ва оғир суръатларни алмашинишини кўрсатиш. Дастурдаги асарларни таъсирчан ва ифодали дирижёрлик қилиш. Дирижёрлик билим ва малакалар. Давлат аттестайиясига чиқариладиган асарлар устида ишлаш. Дирижёрлик харакатларидаги камчиликларни тузатиш устида ишлаш. II-.ДИРИЖЁРЛИК БЎЙИЧА ТАХМИНИЙ РЕПЕРТУАРЛАР “Ҳайронинг бўлай”. Б. Умиджонов хор учун қайта ишлаган. 2/4. “Олмача-анор”. Б. Умиджонов хор учун қайта ишлаган. 4/4. “Уфў-жақала”. М. Наимов хор учун қайта ишлаган.4/4. “Чаманда гул”. Б. Умиджонов хор учун қайта ишлаган. 6/8. “Ҳай ёр-ёр”. М. Наимов хор учун қайта ишлаган. 6/8. “Она юртим”. Ғ. Қодиров. 2/4. “Давра қўшиғи”. С. Юдаков. 4/4. “Ўзбекистон”. Ш. Рамазонов. 4/4. “Шодлик қўшиғи”. Ф. Назаров. 4/4. “Бирга куйлайлик”. Х. Изомов. 2/4. “Неваралар қўшиғи”. Н. Норхўжаев. 2/4. “Истиқлол қўшиғи”. С. Юдаков. 2/4. “Серқуёш ўлкамиз”. Ғ. Қодиров. 4/4. “Хуш келдингиз”. С. Бобоев. 2/4. “Пахта қўшиғи”. М. Левиев. 4/4. “Оламда гуллар яшар”. С. Юдакеов. 2/4-6/8. “Бизнинг Ўзбекистонда”. А. Мухамедов. 4/4. “Ватан ҳақида ёшлар қўшиғи”. С. Юдаков. 4/4. “Ўзбегим”. М. Наимов. 4/4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси. М. Бурхонов. 4/4. “Қадим Турон”. Х. Шамсуддинов. 4/4. “Ватаним”. М. Наимов. 4/4. “Озод Ватан”. С. Қурбонов. 2/4. “Ўзбекистоним”. М. Наимов. 4/4. “Онажоним”. М. Дадабоев. ¾. “Наврўзим шўх созим”. Н. Норхўжаев. 4/4. “Озод Ватан-обод Ватан”. Ф. Олимов. 4/4. “ДИРИЖЁРЛИК” ФАНИДАН МУСТАҚИЛ ИШ БАЖАРИШ БЎЙИЧА Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling