Узбекистон реслубликаси / 1 р, министерство юстиции адлия вазирлиги


Инерт гази – тизимни дастлабки тўлдириш, таъмирлаш ва ш.к.лар олдидан технологик  ускуналарни пуфлаш учун мўлжалланган.  Нохуш ҳодиса


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/24
Sana25.07.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1662266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
20YB-20

Инерт гази – тизимни дастлабки тўлдириш, таъмирлаш ва ш.к.лар олдидан технологик 
ускуналарни пуфлаш учун мўлжалланган. 
Нохуш ҳодиса - хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника 
қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга 
чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник 
ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир. 
Калибр – қувур узунлигини унинг ички диаметрига нисбати.
Топшириқ – ўрнатилган шаклда махсус бланкда расмийлаштирилган ишларни хавфсиз 
бажариш учун топшириқ.
Оловга оид ишлар – очиқ оловни қўллаш, учқунланиш, иншоот, ускуна, асбоб, 
материалларнинг ушбу ишлар бажариладиган зонада хавфли концентрацияларда пайдо 
бўлиши мумкин бўлган газ-ҳаво аралашмасини аланга олиш (ўз-ўзидан алангаланиш) 
ҳароратигача қиздирилиши билан боғлиқ ишлар. 
Газнинг хавфли концентрацияси – ҳаводаги алангани тарқалиш концентрацияси 
пастки чегарасидан 20% га ошадиган концентрация (газнинг ҳажмий улуши). 
Ёнғин – инсон ҳаёти ва (ёки) соғлиғига, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда атроф-
муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ бўлган назорат қилиб бўлмайдиган ёниш. 



Аварияга қарши ҳимоя –авария ҳолатида АГКТС ни ўчириш мосламаси. 
Фармойишишларни бажариш мазмуни, жойи, вақти, хавфсизлик чоралари ва уни 
бажариш топширилган шахсларни аниқловчи топшириқ. 
Таъмир – газ қувурлари ва иншоотларни созлиги ёки ишлаш қобилиятини ва буюмлар 
ресурслари ёки уларнинг таркибий қисмларини тиклаш бўйича комплекс операциялар. 
Свеча – газни атмосферага чиқариш найчаси.
Сигнализация – назорат қилинаётган параметрлар огоҳлантирувчи аҳамиятига 
эришилганда товушли ёки ёруғлик сигналини берилишини таъминловчи мослама. 
Тозалаш ва қуритиш тизими – дастлабки табиий газдан намлик ва механик 
аралашмаларни йўқотиш учун мўлжалланган тизим. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling