Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет
f
a = 3 m r , бунда m r – гироскопик азимутнинг бирламчи аниқланманинг ўртача квадратик хатолиги. Йўл қўйиладиган тафовутларда томон гироскопик азимутининг якуний қиймати сифатида икки аниқланманинг ўртача арифметик қиймати қабул қилинади. Ишончлилигининг ҳаққоний баҳосини кўп марталик мўлжалга олиш натижалари бўйича олиш мумкин. 191. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоғи вертикал кон лаҳимлари орқали геометрик мўлжалга олинганда қуйидаги шартларга риоя қилинади: симга (тросга) нисбатан оғирлик кўпи билан 60% ташкил этади; шоқуллар ҳаво оқимларининг таъсиридан ҳимоя қилади, юклар эса тинлантиргич (суюқлик, ёғ) солинган идишга жойлаштирилади; икки ствол оралаб мўлжал олинганда, агар шоқуллар орасидаги масофа 50 м кам бўлса, лойиҳалаш марказлаштирувчи ликопчаларни қўллаган ҳолда бажарилади; битта ствол оралатиб мўлжалга олинганда, юзадаги ва шахтадаги шоқуллар ўртасидаги ўлчанган масофаларнинг тафовути 2 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 192. Бир шахта стволи орқали мўлжал олинганда шоқуллар створига туташтириш бирлаштирувчи учбурчак усули билан шундай бажарилиши керак-ки, бунда дирекцион бурчакни бошланғич томонлардан ер юзасига шоқуллар створига ва шоқуллардан ер ости маркшейдерлик таянч тармоғининг мўлжали олинадиган томонга узатилишидаги ўртача квадратик хатоликлари алоҳида-алоҳида 30'' ошиб кетмаслиги керак. Бунинг учун қуйидаги талабларга риоя қилинади: шоқуллар ўртасидаги масофа максимал қилиб қабул қилинади; бирлаштириб турувчи учбурчакларнинг туташтирувчи ва ўткир бурчаклари уч мартада Т15 типидаги теодолитлар билан ўлчанади, Т5, Т2 типидаги теодолитлар билан эса – икки мартада ўлчанади, ҳар сафарги ўлчашларда бурчаклар қийматларининг тафовути 15'' ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади; бирлаштирувчи учбурчакнинг ўлчанган ўткир бурчагининг қийматидан туташтирувчи бурчакларнинг йўл қўйиладиган тафовути 25'' ортиқ эмас; бирлаштирувчи учбурчакнинг томонлари камида беш марта ўлчанади, алоҳида ўлчашлар ўртасидаги фарқ 2 мм ортиқ эмас; шоқуллар ўртасидаги ўлчанган ва ҳисобланган масофаларнинг фарқи 3 мм ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 193. Тармоқ иккита ва ундан ортиқ вертикал ствол орқали мўлжалга олинганда 31 қуйидаги талабларга риоя қилинади: Шоқулларни бирлаштирувчи линиялар дирекцион бурчагининг ўртача квадратик хатолиги, ер юзаси маркшейдерлик таянч тармоғининг яқин томонига нисбатан 20''ортиқ эмас; Ер ости тармоғи дирекцион бурчагини аниқлаш бўйича ўртача квадратик хатолиги, 1' ортиқ эмас. 194. Ер ости полигонометрик юришлар ётқизилганда, горизонтал бурчагини ўлчаш бўйича 15''ортиқ бўлмаган паспортли ўртача квадратик хатоликка эга теодолитлар қўлланилади 195. Қиялик бурчаги 30° паст бўлган лаҳимлар бўйича ётқизиладиган полигонометрк юришларда, бурчаклар такрорлаш ёки бир мартада ўлчанади. Бурчаклар такрорлаш усули билан ўлчанганда, бурчакнинг бир қават ва якуний (ўтрача) қиймати ўртасидаги фарқи 45''ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Бурчаклар марталик усул билан ўлчанганда, улар ўртасидаги тафовутлар 1' ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 196. Қиялик бурчаги 30° ортиқ бўлган лаҳимларда бурчакларни икки мартада ўлчаш қуйидаги қоидаларга риоя қилинган ҳолда бажарилади: ҳар мартада аввал теодолитни айлантириш вертикал ўқи шоқулли ҳолатга ўрнатилади ва ускуна такрор марказлаштирилади; бурчакни такрор ўлчашдан аввал, бошланғич ҳисоб тахминан 180°га ўзгартирилади; алоҳида усуллардан олинган бурчаклардаги йўл қўйиладиган тафовутлар - 1'; ярим усуллар орасида йўл қўйиладиган тафовутлар мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган. 197. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқларининг доимий пунктларидан фойдаланишдан аввал, назорат бурчаги ва линиянинг назорат узунлиги ўлчанади; бурчакнинг аввалги қиймати ва назоратли қиймати ўртасидаги айирма 1' ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади; линия узунлигининг аввалги қиймати ва назоратли қиймати ўртасидаги айирма унинг узунлигидан 1:3000 ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. Бурчаклар ўлчамларининг натижалари бурчак ва линияли ўлчамлар журналига ёзиб қўйилади. 198. Полигонометрик юришларда томонларнинг узунлиги пўлат таққослама рулеткалар, электрон тахеометрлар (ёруғлиқ олислигини ўлчаш ускунаси) ва зарурий аниқликни таъминлайдиган бошқа ускуналар билан ўлчанади. Пўлат рулеткалар (ленталар) 1:15000 ортиқ бўлмаган нисбий хатолик билан таққосланади. 199. Линиявий ўлчамлар ўлчаш ускунасини таққослаганда тарангликк тенг қилиб доимий таранг ҳолда бажарилади. Таранглик кучи динамометр билан қайд этилади. Ҳаво ҳарорати, агар унинг ўзгариши таққослаш ҳароратига нисбатан 5° ошганда ҳисобга олинади. 200. Полигонометрик юришлар томонларининг узунлиги икки марта – тўғри ва тескари йўналишларда ўлчанади. Линияларни бир йўналишда: оралиқ шоқулларни силжитиб, томон қиялиги бурчагини ўзгартириб ёки рулеткани такрорий ўлчаш пайтида силжитиб ўлчашга рухсат этилади Гиротомонларга туташиб турадиган осилиб турувчи юришларда, томонларнинг узунлиги албатта тўғри ва тескари йўналишларда ўлчанади. 32 201. Рулеткалар билан ўлчанганда, 10 м интервалдаги минимал узунликда визирлаш линиясидан бошлаб створдан ва баландлик белгиларидан оралиқ шоқулларнинг оғишлари 10 см ортиқ бўлмаслиги керак. Ҳисоблар миллиметргача олинади, ҳар бир интервал икки марта ўлчанади, иккинчи ўлчаш эса рулеткани қўзғатиб бажарилади. Интервалнинг икки ўлчамлари ўртасидаги йўл қўйиладиган тафовут 5 мм ортиқ бўлмаслиги керак. Томонлар узунлигининг икки ўлчами ўртасидаги, шунингдек қияли лаҳимлардаги горизонтал ётқизиқлар ўртасидаги йўл қўйиладиган тафовутлар линия узунлигидан 1:3000 ортиқ бўлмаслиги керак. 202. Ер ости маркшейдерлик таянч тармоқларига ишлов бериш: ўлчамлар журналидаги ҳисоблар назоратини, ўлчанган линиялар узунлигига тузатишлар киритилишини, номувофиқликлар ҳисобларини, тармоқлар тенглаштирилишини, энг узоқ пунктлар ҳолати хатолигининг баҳоланишини ўз ичига олади. 203. Линиянинг рулетка билан ўлчанган узунлигига таққослаш, ҳарорат ва букилиши учун тузатишлар киритилади, ёруғлик олислигини ўлчагич билан – ускунадан фойдаланиш йўриқномасида назарда тутилган тузатишлар киритилади. Иккала ҳолатда ҳам линияларни горизонтга ўтказиш учун тузатишлар киритилади. Референц-эллипсоид юзасига айлантириш учун тузатишлар пунктларининг баландлик белгилари +200 м ортиқ ва -200 м кам бўлганда киритилади, Гаусс проекциясининг текислигига айлантириш учун тузатишлар эса ўқ меридианидан 50 км ортиқ узоқлашганда киритилади. Тузатишлар махсус жадваллардан олинади ёки формулалар бўйича ҳисобланади 204. Полигонометрик юришларда йўл қўйиладиган бурчакли номувофиқлик ёпиқ полигонларда қуйидаги формулалар бўйича ҳисобланади ; икки марта ўтилган, осилиб турадиган полигонларда, ; гиротомонлар оралиғига ётқизилган очиқ полигонлар ва полигонлар секцияларида, , бундаm - бурчакларни ўлчашда ўртача квадратик хатолик; Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling