Узбекистон республикаси адлия вазирлиги 100047, Тошкент шахри, Сайилгох куча си, 5-уй


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/22
Sana18.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1564675
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
Маркшейдерлик йурикномаси 88 бет

ф
планда – масофа 
бўйича, ва Х
ф
– кўндаланг йўналишда аниқланади. 
Тузатиш график асосда ва таҳлилий асосда бажарилади: ўхшаш фотограмметрик 
ускунанинг ҳисоблаш мосламалари ёки компьютердаги ўлчамларни автоматик 
рўйхатдан ўтказиш маълумотлари бўйича бажарилади. Модел тузатилгандан сўнг 
номувофиқликнинг учта таянч нуқтаси бўйича уларнинг ҳар қайсиси учун: 1 к.гача 


21 
масофада планда Y
ф
- 0,2 мм ва катта масофаларда Y
ф
- 0,3 мм; планда Х
ф
- 0,2 мм, 
H - 0,2 м ортиқ бўлмаслигига йўл қўйилади. 
130. Агар ишлов бериш олис плансининг масофаси 2 км ошса, масофа бўйича 
тузатиш хатолигини камайтириш учун, кейинги съёмкаларга ишлов беришда 
фойдаланиладиган фотограмметрик усули билан уч-бешта қўшимча нуқталар 
аниқланади. Бундай нуқталар (столблар, маҳаллий нарсалар ва ҳ.к.) моделни учта асосий 
таянч нуқтаси бўйича тузатилгандан сўнг стереожуфтликнинг олис плансида 
аниқланади. Кейинги съёмка стереожуфтлигига ишлов берилганда, модель асосий ва 
қўшимча таянч нуқталаридан фойдаланиб тузатилади. Бунда график асосда тузатилган 
ҳолда, қуйидаги тарзда келади. Модель асосий нуқталар бўйича тузатилади, барча 
асосий ва қўшимча нуқталар бўйича Y
ф 
номувофиқликлар аниқланади. Планни 
тўлдиришга таянч нуқталаридаги қолдиқ номувофиқликлар (тузатиш киритилгандан 
сўнг) мазкур Йўриқноманинг 108-бандида келтирилган қийматлардан ошиб 
кетмагандагина йўл қўйилади. 
131. Карьернинг ер усти стереофотограмметрик съёмкасига ишлов берилганда 
Йўриқноманинг 99-101-бандлари талаблари бажарилади. 
132. Тахеометрик съёмка Т30, Т15 типидага теодолитлар, авторедукцион ёки 
электрон тахеометрлар билан бажарилади. 
133. Теодолитлар ва электронтахеометрлар билан съёмка қилинганда горизонтал 
айлана бўйича ҳисобларни ўнлаб дақиқаларгача яхлитлашга йўл қўйилади 
Асбобдан пикетгача бўлган масофа камарлар жўякларини ва тегишлинча 1:1000, 
1:2000 ва 1:5000 масштабларда бошқа ноаниқ контурлар съёмка қилинганда 150, 200 ва 
300 м ортиқ қилмасдан қабул қилинади; кўриш трубасини 25-карра ва ундан ортиқ 
катталаштириб теодолит билан съёмка қилинганда, асбобдан пикетгача масофа ноаниқ 
контурлар съёмка қилинганда тегишлинча 200, 250 и 350 м ортиқ қилмасдан қабул 
қилинади. Агар (чиқариб олинаётган) камарнинг баландлиги 3м кам бўлса, пикетгача 
бўлган масофа 150 м ортиқ қилмасдан қабул қилинади. Ноаниқ контурлар съёмка 
қилинганда асбобдан пикетгача бўлган масофа 1:1000, 1:2000 ва 1:5000 масштабларда 
съёмка қилинганда тегишлинча 80, 100 ва 150 м ортиқ қилмасдан қабул қилинади. 
134. Ҳар бир съёмка тармоғи пунктидан (станциясидан) назорат учун қўшни 
пунктлардан олинган участкаларда жойлашган қўшимча пикетлар тўплаб олинади. 
135. Ҳар бир станцияда хомаки план тузиб олинади, ва унда камарлар жўяклари ва 
бошқа съёмка объектлари кўрсатилади. Пикетларнинг горизонтал ётқизилмалари ва 
баландликларини ҳисоблаш тахеометрик съёмка журналида ёки компьютерда 
бажарилади. Пикетни планга киритиш хатолиги 0,5 мм ортиқ бўлмаслигига йўл 
қўйилади. 
139. Съёмка электрон тахеометр билан бажарилганда ускунадан то қайтаргичгача 
бўлган чегаравий масофа ускунанинг тегишли техник хусусиятлари ва кўриниш 
шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Агар пунктларгача бўлган масофа мазкур 
Йўриқноманинг 12-бандида кўрсатилган масофадан катта бўлса, улар планга 
координатлар бўйича киритилади. 
136. Маркшейдерлик съёмкаси маълумотлари бўйича чиқариб олинган тоғ 
жинсларининг ҳажмлари ўртача арифметик, вертикал, горизонтал, горизонтал кесимлар, 


22 
ҳажмли палеткалар ва натижаснинг зарур аниқлигини таъминлаб берувчи бошқа усуллар 
билан аниқланади. Усул танланганда қон лаҳимларини қазиш технологияси ва 
съёмкасининг тури ҳисобга олинади. 
137. Чиқариб олинган тоғ жинслари ҳажмларининг ҳисоби ва жинсларни юмшатиш 
коэффициентини аниқлаш белгиланган тартибда амалга оширилади. 
138. Карьер бўйича қазиш ва қоплама ҳажмларининг назоратли ҳисоби бир йилда 
бир марта – ҳисобот ойидан кейин 1февралгача бажарилади. 
Ҳажмлар “иккинчи қўл”
ёки икки мустақил ҳисоб-журналлар бўйича ҳисобланади. 
Ҳажмларни назоратли ҳисоб-журналлари учун назорат қилинаётган даврнинг 
бошида ва охирида бажарилган съёмкалардан фойдаланилади, ёки карьернинг (карьер 
бир қисмининг) бир марталик съёмкасидан фойдаланилади. 
Йиллик ҳисоб учун қабул қилинган ҳажмлар ва назорат ҳисоб-журналлари 
ўртасидаги тафовутлар мазкур Йўриқноманинг 5-иловасида келтирилган қийматлардан 
ошиб кетмаслиги керак. 
139. Кон лаҳимларининг маркшейдерлик съёмкаларини ва улар натижалари бўйича 
ҳисоб-журналларни қуйида рухсат этилган хатоликлар қийматларидан (икки ҳисса кўп 
ўртача квадратик хатоликлардан) ошириб юбормасдан амалга ошириш мумкин: 
камарларнинг маркшейдерлик съёмкасида рухсат этилган хатолик 
, %, ҳажмни 
аниқлаш қуйидаги формула билан ҳисобланади: 
, (1.1) 
бунда V – целикдаги (тегилмаган қатламдаги) ҳажмга келтирилган чиқариб олинган 
тоғ жинсларининг ҳажми, м
3

(1.1) 
формуласидан 20 дан 2000 минг м
3
гача бўлган ҳажмларда фойдаланилади. 
Агар ҳажм 2000 минг м
3
катта бўлса, 
= 1% қабул қилинади; агар ҳажм 20 минг м

кам бўлса, кон лаҳимларини съёмка қилиш ва ҳажмлирни ҳисоблаш услуби шундай 
ҳисоб билан белгиланади-ки, бунда
хатолик 10% ошиб кетмаслиги керак; 
маркшейдерлик съёмкаси бўйича чиқариб олинган (портлатилган) тоғ 
жинсларининг юмшатилган ҳолатдаги ҳажми аниқланганда ва уни ушбу жинсларни 
юмшатиш коэффициенти орқали целикдаги ҳажмга қайта ҳисобланганда, рухсат этилган
хатолик қуйидаги формула бўйича ҳисобланади 
, (1.2) 
бунда V – целикдаги ҳажмга келтирилган, чиқариб олинган (портлатилган) тоғ 
жинсларининг ҳажми, м
3

(1.2) 
Формуласидан 45 дан 2200 минг м
3
гача бўлган ҳажмларда фойдаланилади. 
Агар ҳажм 2200 минг м
3
катта бўлса, 
= 1,5% қабул қилинади; агар ҳажм 45 минг м
3
кичик бўлса, унда съёмка ва ҳажмларни ҳисоблаш услуби, шунингдек юмшатиш
коэффициентининг тарифлари шундай ҳисоб билан белгиланади-ки, бунда хатолик
10% ошиб кетмаслиги керак. 
140. Бурғилаш-портлатиш ишларининг маркшейдерлик таъминоти қуйидагиларни 
ўз ичига олади: 
бурғилаш-портлатиш ишлари лойиҳаларини тузиш учун график ҳужжатлар 
доп
V

1500
доп
V
V

=
доп
V

доп
V

доп
V

2200
доп
V
V

=
доп
V

доп
V



23 
(маркшейдерлик асосларни) тайёрлаш; 
съёмка тармоғи пунктларидан портлатиш лаҳимларининг жойлашувини лойиҳалаш 
натурасида чиқариб олиш. 
141. Бурғилаш-портлатиш ишлари лойиҳасини тузиш учун пландан нусха 
тайёрланади, ва зарурат туғилганда кон лаҳимлари кесимидан нусха олинади. Планлар 
лойиҳа тузиш вақтига тўлдирилади. Агар бурғилаш-портлатиш ишлари лойиҳасини 
тузиш учун планнинг катта йириклиги талаб этилса, унда пландан олинадиган нусха 
талаб этиладиган масштабгача катталаштирилади. 
142. Портлатилаётган блок карьернинг контури олдида жойлаштирилса ва 
мукаммал қиялик кавланганда, портлаш лаҳимларининг ҳолати камар устунига асбобли 
кўчирилади. Агар портлатиш лаҳимлари камарнинг тозаланмаган қиялигида кавланса, 
биринчи қаторнинг портлатиш лаҳимлари асболи тарзда кўчирилади, тозаланган 
камарларда эса – фақат уларнинг биринчи ва сўнггиси олиб чиқилади. Портлатиш 
лаҳимлари кавлаб бўлингандан сўнг, зарурат туғилганда уларнинг оғзи съёмка қилинади. 
143. Ағдармалар контурлари, жўяклар ва қатламлар майдонлари, транспорт 
йўллар, доимий электр узатиш линиялари, алоқа линиялари ва ҳ.к. съёмка объектлари 
саналади. Ағдармаларнинг қўшимча съёмка қилиш даврийлиги ташкилот раҳбарияти 
томонидан белгиланади. 
144. Очиқ жинсларнинг ташқи ағдармалари 1:2000 ёки 1:5000 масштабда съёмка 
қилинади. 
Съёмкали асос белгиланган талабларга биноан барпо этилади. Съёмка 
стереофотограмметрик, фотограмметрик ёки тахеометрик услублар бўйича бажарилади. 
Расмга олиш базисининг узунлиги, карьернинг топографик съёмкаси учун қабул 
қилинган формула бўйича ҳисобланади. 
Баланс орти рудалари жинсли ағдармалари ва омборларининг планлари 
координатлар тўрини ихтиёрий мўлжалга олиш ёки рақамли белгилар билан проекцияда 
қоғознинг томонига нисбатан шундай ҳисоб билан тузилади-ки, бунда юзанинг 
участкаси ағдарма лойиҳавий контури доирасида иложи борича бир варақда 
жойлаштирилиши керак. 
145. Ағдармалардаги темир-йўл йўлларининг профили техник нивелирлаш орқали, 
шунингдек махсус йўл ўлчагич ускуналар ёрдамида, ҳамда зарур аниқликни таъминлаб 
берадиган бошқа услублар билан текширилади. Йўл профилини текшириш даврийлиги 
ташкилот раҳбарияти томонидан белгилаб берилади. 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling