Узбекистон республикаси халқ таълими вазирининг буйруғИ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим
Санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳамда
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5454185948512263120
Санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳамда
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун алоҳида лавозимларни киритиш МЕЪЁРЛАРИ 1. Санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ва айрим фанлар чукур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда (кейинги ўринларда Мактаб-интернат деб юритилади) Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари - Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари лавозими мактабдаги мавжуд 10-11-синфлар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда киритилади: 10 тагача синф комплектлари бўлганда 1,0 бирликдан; 11-15 синф комплектлари бўлганда 1,5 бирликдан; 16 ва ундан ортиқ синф комплектлари бўлганда 2,0 бирликдан. Бунда ушбу лавозим мажбуриятлари таркибига ҳафталик 10 соатгача ушбу фан бўйича ўкув машғулотларини ўтказиш киритилади. 2. Психолог лавозими ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда киритилади: 250 нафаргача бўлганда 1,0 бирликдан; 250 нафардан 800 нафаргача бўлганда 1,5 бирликдан; 800 нафардан 1600 нафаргача бўлганда 2,0 бирликдан; 1600 нафардан 3000 нафаргача бўлганда 2,5 бирликдан; 3000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда 3,0 бирликдан. 3. Ҳисобчи лавозими контингентга қараб қуйидагича белгиланади: ўкувчилар сони 250 гача бўлса- 1,0 бирлик бош ҳисобчи, 0,5 бирлик ҳисобчи; ўқувчилар сони 250 дан ортиқ бўдса - 1,0 бирлик бош ҳисобчи, 1,0 бирлик ҳисобчи. 4. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ётоқхонасида яшовчи 1-11-синф тарбияланувчиларининг ҳар бир гуруҳига дам олиш кунлари, байрам кунлари ҳамда меҳнат таътили даврида ўрин алмашишини ҳисобга олган ҳолда 2,0 бирлик тарбиячи лавозими белгиланади. Санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ётоқхонасида яшовчи 1-11 синф тарбияланувчиларининг ҳар бир гуруҳига дам олиш кунлари, байрам кунлари ҳамда меҳнат таътили даврида ўрин алмашишини ҳисобга олган ҳолда 2,4 бирлик тарбиячи лавозими белгиланади. 5. Мактаб-интернатда мавжуд тарбиячилар ичидан биттасининг иш ҳақига тегишли қўшимча белгиланган ҳолда катта тарбиячи этиб тайииланади. 6. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда қўшимча равишда 1,0 бирлик директорнинг ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўринбосари лавозими белгиланади. 7. Алоҳида шароитларда даволаш ва согломлаштиришга муҳтож бўлган, нафас олиш органларининг сурункали касалликлари ва туберкулёз касаллигига чалинган болалар учун мўлжалланган санатория туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида, ундаги ҳар 100 нафар тарбияланувчилар учун 1,0 бирлик шифокор ва 2,0 бирлик тиббий ҳамшира лавозимлари белгиланади. 8. Мактаб-интернатда жиҳозланган физика ёки кимё хоналари мавжуд булганда ҳар бир ўқув-лаборатория хонаси учун 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади. 9. Биноларнинг фойдаланиладиган ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали, спорт зал ва ётоқхоналар ҳамда ўқув синфлари майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 350 кв.м, тозалаш майдони учун 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади. Бундан ташқари, 1-4-синфлардаги тарбияланувчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун қўшимча равишда 0,25 бирлик микдорида фаррош лавозими белгиланади 10. 150 нафаргача бола мавжуд бўлган ҳар бир ётоқхона биносига тунги навбатчилик учун 2,0 бирлик тарбиячи ёрдамчиси лавозими белгиланади, агар ётоқхонадаги тарбияланувчилар сони 150 нафардан ортиқ бўлса, кейинги ҳар 150 нафар тарбияланувчи учун қўшимча 2,0 бирлик микдорида тарбиячи ёрдамчиси лавозими белгиланади. 11. Уй-жой комму нал хўжалик тизимига ўтказилмаган таълим мактаб-интернатда иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими: локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатьий назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун 1,0 бирликдан; алоҳида кичик қозонлари билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса, 2,0 бирликдан; иситиш печлари орқали иситиладиган мактаб-интернатда ҳар 5 дона печ учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади. Бундан ташқари, печка орқали иситиладиган, иссиқ сув билан доимий таъминланиб туриладиган мактаб-интернатлар учун юқоридаги 1,0 бирлик ўт ёқувчи лавозимларидан биттаси бутун йил давомига киритилади. 12. Бинони таъмирлаш ва комплекс хизмат кўрсатиш бўйича ишчи лавозимлари куйидагича белгиланади: ҳар 500 ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва короба) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун -1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиккан ҳолда, бирок таълим муассасасида 0,5 бирликдан кам бўлмаган миқцорда электромонтёр лавозими; сув кувурлари, канализация тизими ва иссиқлик куввати билан жиҳозланган ҳар 2000 кв.м. фойдаланиладиган майдон учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиккан (мутаносиб) ҳолда, бирок мактаб-интернатда 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда чилангар-сантехник лавозими; мактаб-интернат учун 0,5 бирлик бинони таъмирлаш ва комплекс хизмат кўрсатиш бўйича ишчи лавозими белгиланади. 13. Мактаб-интернатда юк транспорти, автобус, микроавтобус ёки автомобили мавжуд бўлган ҳар бир соз автотранспорт воситаси учун 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. 14. Мактаб-интернатнинг коплама тўшалган (асфалът, бетон, брусчатка) ҳамда спорт майдонларининг ҳар 2500 кв.м. майдони учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиккан (мутаносиб) ҳолда ҳовли супурувчи лавозими (таълим муассасада 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади. 15. Мактаб-интернатнинг қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда алоҳида жойлашган ҳар бир бино учун 3,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда мактаб-интернат ҳудудидан ташқарида жойлашган бинолар учун ҳам алоҳида 3,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. 16. Таълим муассасасининг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 гадан 2,0 гагача майдони учун 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда боғбон лавозими киритилади. Таълим муассасасининг ижарага берган майдони бундан мустасно. 17. Мактаб-интернат да ҳаммом мавжуд бўлганда 0,5 бирлик ҳаммомчи лавозими белгиланади. 18. Бассейн ва хлорлаш қурилмаси мавжуд бўлганда 1,0 бирлик хлорлаш қурилмаси дезинфектори лавозими белгиланади. 19. Сколиоз билан касалланган болалар учун мўлжалланган санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида қўшимча равишда директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари лавозими киритилади. 20. Сколиоз билан касалланган болалар учун мўлжалланган санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида қуйидаги тиббиёт ходимлари лавозимлари киритилади: Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling