Умумтаълим мактаблари қошидаги мактаб-интернатлари (чекка ҳудудлардан
келган болалар яшаши учун ётоқхоналарда) учун алоҳида лавозимларни киритиш
МЕЪЁРЛАРИ
1. Қишлоқ умумтаълим мактаблари қошидаги интернатларда тарбиячилар сони
тарбияланувчилар сони 30-40 нафардан ташкил топтан ҳар бир гуруҳ учун 1,2 бирлик
миқцорида, лекин интернат бўйича 1,5 бирликдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
2. Мактаб-интернат ётоқхонаси икки ва ундан ортиқ бинода жойлашган бўлса,
тунги
вақт
учун
тарбиячи
ёрдамчиси
лавозими
мазкур
бинода
яшайдиган
тарбияланувчилар сонига кўра ҳар бир ётоқхона учун белгиланади, қолган ходимлар штат
бирлиги микдори интернатдаги тарбияланувчиларнинг умумий сонига боғлиқ ҳолда
белгиланади. Тарбияланувчилар сони 100 нафардан ортиқ бўлган интернатларда тунги
вақт учун тарбиячи ёрдамчиси лавозими ётоқхонанинг ҳар бир қавати учун 2,0 бирлик
миқдорида белгиланади.
3. Тўлиқ давлат таъминотида ёки бепул озиқ-овқат билан таъминланадиган
мактаб-интернатларда тарбияланувчилар сони 50 нафардан ортиқ бўлганда директор
лавозими белгиланади.
4. Биноларнинг фойдаланиладиган ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари,
йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали, спорт зал ва ётоқхоналар ҳамда ўқув синфлари
майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 350 кв.м, тозалаш майдони учун 0,5 бирлик
ҳисобидан келиб чиққан (мутаносиб) ҳолда киритилади.
Мактаб-интернат биноси умумтаълим мактаб ҳудудида жойлашган ҳолда бошқа
хизмат кўрсатувчи лавозимлар, жумладан, қоровул лавозими мазкур интернат фаолият
кўрсатадиган умумтаълим мактабининг штатида ҳисобланади.
5. Мактаб-интернатда ҳукумат томонидан ташкил этилган (тасдиқловчи ҳужжат
мавжуд бўлганда) музейлар мавжуд бўлганда 1,0 бирлик музей кузатувчиси лавозими
киритилади.
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирининг
2019 йил2<^
даги
ш
. -сон ^уйруғига
2-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |