Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Маҳсулотни штрихли кодланиши учун айрим давлатларнинг


Download 1.42 Mb.
bet65/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Маҳсулотни штрихли кодланиши учун айрим давлатларнинг

ЕАН к<

ди

Давлат

Давлат номи

Давлат

Давлат номи

Давлат

Давлат

коди




коди




коди

номи

93

Австралия

539

Ирландия

383

Славения

90-91

Австрия

569

Исландия

00-09

АҚШ ва

779

Аргентина

84

Испания




Канада

54

Белгия ва

80-83

Италия

869

Туркия




Люксембург

529

Кипр

64

Финляндия

380

Болгария

690

Хитой

30-37

Франция

789

Бразиля

850

Куба

859

Чехия

50

Буюк Британия

750

Мексика

780

Чили

599

Венгрия

87

Нидерландия

73

Швеция

759

Венесуэла

94

Янги-Зеландия

76

Швецария

400-440

Германия

70

Норвегия

860

Югославия

489

Гонконг

590

Польша

880

Жанубий

520

Греция

560

Португалия




Кореа

57

Дания

460-469

Россия

45-49

Япония








Четки штрихлар


729

Исроил

888

Сингапур

478

Ўзбекистон







Давлат коди
Назорат сони Маҳсулот коди Тайёрловчи коди
31-расм. 13 разрядли ЕАН коди.
Назорат сони ЕАН ни алгоритими бўйича кодни сканер воситасида тўғри ўқилганлигини текшириш учун хизмат килади.
ЕАН-8 коди узун кодларни белгилаб бўлмайдиган кичик ўрамлар учун мўлжалланган. ЕАН-8 коди қуйидаги кодлар тартибидан иборат:

  • давлат коди ("давлат байроги");

  • корхона (фирма) — тайёрловчи коди;

  • назорат сони.

Баъзан, тайёрловчи корхона кодининг ўрнига маҳсулотнинг қайд этиш тартиб рақами келтирилиши ҳам мукин.
Рақамлар қатори сканер учун эмас, балки ҳаридорлар учун мўлжалланган. Талабгор (ҳаридор) учун маълумот фақат маҳсулот тайёрланган давлатни билдириш билан чегараланади, чунки давлат коди махсус нашрларда ва маълумотномаларда келтирилиб туради ёки маълумот баъзаларида ва банкларида сакланиши мумкин. Тўлиқ штрихли код ташқи савдо ташкилотларига ёки савдо объектларига маҳсулотнинг аниқ келиб чиқиш реквизитлари билиш ва керак бўлса маҳсулотнинг контракт (шартнома) талабларига мос келмайдиган парамаетлари ва кўрсаткичлари борасида аниқ манзилга раддия ёки норозилик билдириш имкониятини яратади.
Ўзбекистон Республикасида штрих-кодлар тобора кенг тадбик этилиб бормокда. 1999 йили "Уздавстандарт" қошидаги метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасидаги
мутахасисларни тайёрлаш ва малака ошириш институтида Штрих- кодлар масалари билан шуғулланувчи марказ ташкил этилди. Ушбу марказнинг таъсис этилишидан мақсад — маҳсулотларни
автоматлаштирилган тарзда идентификациялаш борсидаги муаммоларни ҳал этиш ва бу фаолиятни кенг равишда тарғиб этишдир. Албатта, бунда халқаро меъёрий хужжатларни ҳисобга олган ҳолда кодлашнинг стандартлаштирилиши алоҳида аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикасида штрихли кодлашнинг энг аввало, 1996 йилнинг 26 апрелида қабул қилинган "Истеъмолчиларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида номли қонуннинг 4-моддасида кўрсатилган — истеъмолчининг ҳарид қилинаётган маҳсулот ҳақида зарур ва ишончли маълумот олиш ҳуқуқини амалга оширишда янги замин яратади.
Штрихли кодлаш ишлаб чиқариш корхоналари учун қуйидаги имкониятларни яратади:

  • автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг тадбиқ этилишини осонлаштиради;

  • ишлаб чиқариш, маҳсулотни саклаш ва реализация қилиш каби фаолиятлардаги ҳисоб-китоб ишларининг самарадорлигини оширади;

  • ресурсларни чукур таҳлил қилиш имкониятини беради;

  • хужжатлар айланишини қисқартиради;

  • маҳсулотни реализация қилиш ва харакати хакидаги ишончли маьлумотларни мунтазам равишда йиғишни йўлга қўйиш мумкин;

  • бошқарув ва назорат органларига тезкор равишда маҳсулот хусусидаги маълумотларни тавсия этиш.

Бироқ ҳаридор сотиб олаётган маҳсулотининг фақат тайёрланган давлати борасидаги маълумотнигина эмас, балки тегишли барча маьлумотларни ҳам билишни истайди. Бу муаммо ҳам вақти келиб стандартлаштириш воситасида ҳал этилиши мумкин. Бирок бунинг учун сертификатлаштириш йули билан тасдиқланувчи, стандартларнинг мажбурий талабларининг рўйҳатини кенгайтириш лозим бўлади.
"GS1" (Европа товар рақамланиши уюшмаси) штрихли коди товар бирликларини идентификатлаштириш ва уларни тамғалаш учун "GS1" товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси қоидаларида белгиланган ўлчамлар билан ва жойлаштирилган ҳолда изчил жойлаштирилган параллел штрихлар ва улар ўртасидаги оралиқдаги комбинациялар билан ифодаланган рақамли код.
Товарларни GS1 штрихли кодлари билан тамғалаш "Ўзстандарт" агентлиги, "GS1" товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмасининг стандартлари ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўз товарлари GS1 штрих кодлари билан тамғаланиши истагини билдирган Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектлари ташкилотнинг ва Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг штрихли кодида фойдаланиладиган товар кодини олиш учун "GS1 Ўзбекистан" уюшмасида рўйхатдан ўтадилар.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз товарлари GS1 штрихли кодлари билан тамғаланиши истагини билдирган маҳсулотлар (товарлар)ни тайёрловчилар "Ўзстандарт" агентлигига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Давлат реестрига киритиш ва штрихли кодларнинг оригинал-макетларини олиш учун давлат стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулотлар ҳақидаги ахборотни тақдим этадилар.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти штрихли код қўйилган маҳсулотлар (товарлар)ни тайёрловчи буюртмачининг талабига кўра уни етказиб бериш бошлагунга қадар маълумотлар базасини шакллантириш учун буюртмачига маҳсулотлар (товарлар)нинг асосий истеъмол тафсивномалари тўғрисида ахборот беради.
"GS1 Ўзбекистан" уюшмасида рўйхатдан ўтказилмаган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ишлаб чиқариладиган ва/ёки сотиладиган маҳсулотлар (товарлар)ни GS1 штрихли кодлари билан тамғалаш ҳуқуқига эга эмаслар.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари штрихли кодлаш бўйича стандартлар ва мазкур Низом талабларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки сотиладиган маҳсулотлар (товарлар)ни GS1 штрихли кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Маҳсулот (товар)ларни GS1 штрих кодлари билан тамғалаш тадбиркорлик фаолияти субъекти томонидан GS1 таснифлаш ва кодлаш соҳасида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, ишлаб чиқарилаётган товарнинг рақамли коди ва штрихли коднинг оригинал-макети олингандан кейин ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Маҳсулотларга (товарлар)га қўшимча ишлов берадиган (қадоқлаш, идишга қайта жойлаш ва бошқалар) тадбиркорлик фаолияти субъектлари уларни шунингдек GS1 штрихли коди билан тамғалашлари мумкин.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling