Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Download 1.42 Mb.
bet1/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ХАЛК ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
«БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ» факультети

«СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ» фанидан



Б.Уралов.

ЖИЗЗАХ-2019.


Ўзбекистон давлатини хар тамонлама ривожлантириш учун, иқтисодий мутахассисликнинг таъминлаш борасида, кўп жихатдан замон талабига жавоб берадиган рахбар ва мутахассис кадрларни тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Сифат менежменти курсининг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида ишлай оладиган малакали бошқарувчиларни хўжалик ишларини юритишда ва бошқарувда янги усулларни қўллай оладиган мутахассисларни санъати ва маданий ахлоқий сирларини ўрганишдан иборатдир.
Маъруза матнларидан талабалар, аспирантлар, ёш ассистент мутахассислар фойдаланишлари мумкин.


ТУЗУВЧИ: Укитувчи: Б.Уралов

Маъруза матнлари «Инфоматика ва ахборот технологиялари» кафедрасининг


2019 йил № ____сонли қарори билан маъқулланган.

Жиззах – 2019


Дунёни ривожланган давлатларида сифат билан таъминлаш, истеъмолчини талабини сифатли маҳсулотлар ва хизматлар билан қониқтириш, ишлаб чиқаришни замонавий усуллар билан билан бошқариш масалаларига чуқур эътибор берилмоқда.


Мамлакатимиз иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиши жаҳон молиявий - иқтисодий инқирози шароитида қўлланиладиган ишлаб чиқариш, хўжалик ва тижорат усулларига жиддий ўзгартиришлар киритиш ва иқтисодиётни тубдан модернизация қилиш талаб этилмоқда. Улар орасида маркетинг тамойиллари ва усуллари алоҳида ўринни эгалламоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида рақобат мухитини мавжудлиги сифат ва уни бошқариш муаммоларига катта ахамият беришга мажбур қилади. Мамлакатимизни кучли ривожланган давлатлар қаторига киришда рақобат, кураш-сифатни ошириш дастурларини ишлаб чиқаришга сабаб бўлади. Маҳсулот ва хизматлар сифатини баҳолаш учун объектив кўрсаткичларни ишлаб чиқиш зарурияти туғилади. Сифат ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ўртасида тўғри боғланиш мавжуд. Сифатни ошириш-ҳаражатларни камайтириб, бозор улуши ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигига эришишга кўмаклашади. Юқоридагилар бўлажак менежерлардан сифатни бошқариш тизими асослари соҳасига оид чуқур илмий ва амалий кўникмаларга эга бўлишини талаб этади.
"Сифат менежменти тизими асослари" фанидан тайёрланган ушбу маърузалар матни бакалавриат йўналишида таълим олаётган талабалар онгида сифатни бошкаришга доир билимлар мажмуини шакллантиришга, уларга сифат тизими, сертификатлаштириш, стандартлаштириш, халқаро стандартларга асосланган сифат тизимини лойиҳалаштириш, халқаро стандарт сифат тизимларини меъёрий
/— и и
хужжатлари ва бошқаларни ўргатишга мўлжалланган.
Бугунги кунда, иқтисодиёти ривожланган давлатлардаги машҳур брендга эга корпорациялар сифат менежментига асосланган бошқарув тизимига ўтиши ва тезкорлик билан халқаро бозорнинг улар томонидан интервенцияси сифат менежментини корхона муваффақиятидаги ўрнини яққол кўрсатди. Масалан Кока-кола компанияси салқин ичимликларининг сифати ва брендини истеъмолчилар эътиборини қозонганлиги натижасида, хаттоки Европа мамлакатларида ушбу ичимлик кофе маҳсулотлари билан ҳам рақобатга киришиб кетган.
Шу билан бирга, халқаро стандарларнинг ҳаётган тадбиқини ортиб бориши ва корхонанинг сифат тизими ва бошқарувига қўйиладиган талабаларнинг ҳам жиддийлашиб, ўзгариб бориши сифат бошқарувини корхона ташкил этмасдан, муваффақиятга эришиб бўлмаслигини кўрсатди. Чунки, замонавий истеъмолчи маҳсулотнинг нафақат истеъмол хусусиятига балки, брендига, ўрамига, латент хусусиятларига, эстетикасига ва айниқса экологик тозалигига ҳам эътиборини қаратмоқда. Бу вазият корхоналардан бозорда яшаб қолиш учун бошқарув тизимини замонавийлаштириш ва маҳсулот сифатини истеъмолчи талабига мослаштириш заруратини туғдиради. Тобора рақобат кураши ортиб бораётган бозорда рақобат кураши нархдан кўра сифат томонга бурилиб бораётган бу даврда, уни корхонаарда фаоллаштириш ва бу борада самарали қарор ишлаб чиқишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш фаннинг долзарблигини кўрсатади.
"Сифат менежменти тизими асослари" фанидан тузилган ишчи ўқув дастуридаги мавзуларнинг кетма-кетлиги бўйича тайёрланган ушбу маърузалар матнининг мақсади - талабаларнинг фан бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда уни ўрганишда талабаларга кўмаклашиш бўлиб ҳисобланади.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling