Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги
Download 1.42 Mb.
|
Sifat-menejmenti
Иккинчи босқич. Тейлор тизими алоҳида деталл (йиғма бирлик) сифатини бошқаришнинг ажойиб механизмини берди. Бироқ маҳсулот бу ишлаб чиқариш жараёнларин амалга ошириш натижасидир, ва кейинроқ аниқ бўлдики, жараёнларни бошқариш керак экан.
1924 йилда "BEN Telephone Labatories" (хозирда А I & I корпарацияси)да Р.Л. Джонс рахбарлиги остида сифатни статистик бошқаришга асос солган группа тузилди. Булар В. Шухарт томонидан тайёрланган назорат карталари, Т. Доджем ва Т. Роминг томонидан ишлаб чиқилган сифатни бошқаришнинг статистик усулларининг бошланиши бўлган. Кейинчалик Э. Деминг туфайли Японияда кенг тарқалган ва бу авлод иқтисодий инқилобига катта таъсир кўрсатган сифатни танланма назорат қилиш таблицалари дастлабки тушунчалардир. Деминг ишларни бошқарилиши натижаларини ва вазифаларини баҳолашни йўқотиш фикри билан чиқди. Э. Деминг фикрига таянган ҳолда ва уни ривожлантириб Д. Джуран истеъмолчилар талабига сезиларли даражада йўналтирилган, истеъмолчилар талабига мос "истеъмолчи талабига яраша" атамасини киритди. У менежментнинг такрорланувчи номутаносиблик олдидаги маъсулиятни кўрсатди сифатни статистик методлар билан тўлдирди. Деминг ўз ишларида сифатни оширишни жараёнлар, тизим ва статистика боғлаган бир пайтда, Джуран сифатни оширишга олиб келувчи фаолият билан ҳар бир менеджер бевосита шуғулланиш кераклилигига урғу бериб ўтади. У сифатни ошириш ишлаб чиқариш муоммоларини ҳал қилиш жараёнларига - бутун персонални жалб қилиш ёндошуви тарафдоридир. Сифат тизимлари статистик методларни уларга қўшимча хизматлар жалб қилингани учун қийинлашди. Вариация ўзгарувчанлик нималигини билувчи ва уларнинг қандай усуллар билан пасайтириш йўлларини билувчи инженер технолог, конструкторлар томонидан бажариладиган сифат вазифалари ҳам мураккаблашди. Сифатни таҳлил қилувчи ва маҳсулотлар дефектларини сабабини аниқловчи, назорат карталарини ишлаб чиқувчи касб муҳандис пайдо бўлди. Меҳнат мотивацияси янада қийинлашди, чунки энди жараёнларни мослаштириш, у ёки бу назорат карталарини таҳлили қуйидаги назорат ва мувофиқлаштириш карталарида кўпроқ аниқлик талаб қилинади. Касбий ўқитишга шунингдек мувофиқлаштириш назорат, шунингдек таҳлилнинг статистик усулларига ўқитиш ҳам қўшилди. Етказиб берувчи - истеъмолчи муносабатлари ҳам янада қийинлашди. Уларда стандарт таблицалар статистик қабул назоратлари кўплаб аҳамият касб эта бошлади. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling