Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Download 1.42 Mb.
bet11/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Тўртинчи босқич. 80-йилларда сифатни оммавий назорат қилишдан оммавий сифат менежементига ўтилди. Бу вақтда сифат тизимининг менежмент ва сифат бошқарувига сезиларли таъсир кўрсатган янги халқаро стандартлари ИСО 9000 (1987 йил) сериялари пайдо бўлди. 1994 йилда МС 9004 1, 2, 3, 4, каби стандартларнинг янгиланган кўринишлари чиқиб эътиборни дастурий таъминот ва материалларни қайта ишлаш соҳасига қаратди.
Сифатни мажмуавий бошқаришнинг хусусияти шундаки, авваллари корхоналар томонидан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, етказиш муддати, харажат ва сифат кўрсаткичлари бўйича алоҳида қарорлар қабул қилинган бўлса, бу даврга келиб маҳсулот сифати корхонанинг биринчи рақамли харакат режасига айланди ва бошқа барча йўналишлар ушбу мақсадга бўйсундирилди. Шундай қилиб, корхона фаолиятини бошқаришнинг барча соҳалари сифат манфаатларидан келиб чиқиб ташкиллаштирилди. Буни худди Птоломей тизимидан Коперник тизимига ўтишдаги вазият билан таққослаш мумкин, яъни Қуёш (истеъмолчи) Ер (ишлаб чиқарувчи) атрофида айланмайди балки, ер қуёш атрофида айланади.
Агар TQC - ўрнатилган тартибларни бажариш мақсадида сифатни бошқариш бўлса, TQM - мақсадларни талаблар асосида бошқариш ҳисобланади. TQMra истеъмолчида маҳсулот сифати ҳақида ишонч қозонувчи тадбирлар тизимини ифодаловчи сифатни таъминлаш ҳам киритилади. TQM тизими доимий сифатни яхшилашга, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга ва ўз вақтида етказиб беришга йўналтирилган мажмуавий тизим ҳисобланади (-расм).
TQMнинг асосий ғояси ривожлантиришнинг чегераси йўқ деган принципга асосланади. Сифат доирасида ноль дефект, ноль ноишлаб чиқариш харажатлари ўз вақтида етказиш деган мақсадли харакат мавжуд.
TQM тизими сифатни бошқариш усулларининг бир-бирига мос келадиган мақсадларидан фойдаланади. Тизимнинг асосий хусусиятларидан бири муаммони излаш усулларининг жамоавий шаклларидан фойдаланиш, таҳлил қилиш ва ечиш ҳисобланади.



-расм. TQMhmht таркибий қисмлари



Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling