Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги
Download 1.42 Mb.
|
Sifat-menejmenti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сифат тушунчасига берилган таърифлар
- Бозор иқтисодиёти ривожланаётган давлатларда кўриниб турибдики асосий восита - сифат орқали
- Маҳсулот сифати куйидагилар билан таърифланади
Сифат тушунчасига берилган таърифлар
Хитой тилида сифатни англатувчи иероглиф икки қисмдан, яъни мувозанат ва пулдан ташкил топган. Демак, сифат "қиммат" деган тушунча билан айнан ухшашдир. Юқоридаги берилган таърифлардан куринадики, сифатга ҳар бир олим ва мутахассисларда турлича ёндошув булган. Лекин уларнинг Уртасидаги умумий боғлиқлик мавжуд булиб, улар қуйидагилардан иборат: Истеъмолчининг эҳтиёжини қондириши; Сифатни ҳар бир инсон уз нуқтаи назари билан тушуниши; Маҳсулотнинг физик хусусиятлари. Бу фикр ва мулохазалар умумлаб жамланганда «Сифат - бу қуйилган ва кутилган талабларни маҳсулотнинг йиғилган тавсифлари орқали қониқтириш» деган хулоса келиб чиқади. Истеъмолчининг кутилаётган талабларини қониқтириш, бозорда уз мавқеига эга булиш учун ишлаб чиқарувчидан қуйидагиларни талаб қилади: Янги маҳсулотлар; Янги технологиялар; Янги бошқарув усуллари; Янги унсурларни тадбиқ этиш. Буларни тадбиқ этиш эса ишлаб чиқарувчи компания ва фирмалар орасида рақобатни юзага келтирадиган тараққиётнинг асосий омили ҳисобланади. Сифат тушунчасини англаб етиш ва уни ишлаб чиқаришда таъминлаб бериш ҳар бир ташаббускор учун долзарб вазифадир. Бозор иқтисодиёти ривожланаётган давлатларда кўриниб турибдики асосий восита - сифат орқали: ҳамма куринишдаги ресурслар харажатини мувофиқлаштириш; ишлаб чиқаришдаги сарф-харажатларни камайтириш, ишлаб чиқаришни ошириш; маҳсулотга қуйилган ҳамма талабларни бажариш; истеъмолчининг кутаётган талабини руёбга чиқариш; истеъмолчи билан ишлаб чиқарувчининг орасидаги алоқа ва муносабатларни таъминлаш; ишлаб чиқариш бошқарувини ва хизмат кўрсатиш жараёнларини доимо мураккаблаштириш; нафақат ишлаб чиқарувчини, истеъмолчининг ҳам талабини тўлиқ қондириш имкониятини беради. Маҳсулот сифати куйидагилар билан таърифланади: Хизматга яроклиги; Ишончлиги (хавфсизлиги, узок муддатда фойдаланишлиги, саклашлиги, таъмирлашга яроклиги); Фойдаланиш тавсифи; Ташки эстетик кўриниши; Ишлатишдаги кулайлиги; Сотув олди ва кейинги хизмат кўрсатиш ва бошқалар; Маҳсулот сифати кўп сонли ва ҳар-хил техник, иқтисодий, ижтимоий- психологик хусусиятлар омилига боғлиқ. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling