Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Маркетингда товар сифати 4 сатхга булинади


Download 1.42 Mb.
bet4/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Маркетингда товар сифати 4 сатхга булинади:

  1. сатх-андозага мослиги. Бу сатхда сифат маҳсулот ишлаб чиқариш андозаси ёки бошқа меъёрий хужжатлар талабларига мос келади ёки мос келмайди деб баҳоланади.

  2. сатх-фойдаланишга мослиги. Бу сатхда маҳсулот бозорда талабга эга бўлиши учун нафақат андозаларнинг мажбурий талабларига, балки фойдаланиш талабларига жавоб бериши шарт.

  3. сатх-бозорниг амалий талабларига мослиги. Идеал вариантда бу ҳаридорни товарнинг юқори сифатли ва арзон нархли бўлиши ҳақидаги талабларини бажаришдир.

  4. сатх-ҳаридорнинг латент (ичидаги, очиқ ойдин кўринмайдиган) талабларига мослиги. Бу сатхда ҳаридорлар ўзлари аниқ хис қилмаган,

ноаниқ эхтиёжларни қондирадиган товарларни афзал кўрадилар.
Нихоят, фирмаларнинг кўпчилиги маркетинг тизимининг мақсади қатор омиллари, жумладан, товар сифати билан тавсифланадиган хаёт сифатини яхшилаш деб ҳисоблайдилар. Шундай экан, товарлар сифати маркетинг таяниб тўрган филлардан биридир.

  1. Товар ва унинг турли хусусиятлари

Аввало «товар»нинг ўзи нималигини аниқлаб олайлик. Бу эхтиёж ва талабларни қондира оладиган ва диққатни жалб қилиш, сотиб олиш фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учун бозорга тақдим этиладиган барча нарсалардир. Товар сифатида физикавий объектлар, хизматлар, шахслар, жойлар, ташкилотлар, корхоналар, фирмалар, информация, технологиялар, ғоялар ва бошқалар бўлиши мумкин. Товар бирлиги тушунчаси - бу мавжуд катталик кўрсаткичлари, нархи, ташқи кўриниши ва бошқа аломатлар билан тавсифланадиган алоҳида яхлитлик.
Товар маълум аломатлар билан тавсифланади.
Товар белгиси - жорий қилинган тартибда рўйҳатга олинган, бошқа товарлардан ажратиш учун товарга берилган, товар ишлаб чиқарувчи кўрсатилган белги. Товар белгиси давлат муассасаларида рўйҳатга олинади ва ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланилади. У чизма, харф, тимсол ва бошқаларнинг маълум брикувидир.
Товар белгиси 1983 йилда Париж конвецияси билан тасдиқланган саноат мулк турларидан биридир. Тижорат рекламаси билан биргаликда у рақобатда мухим воситадир.
Товар белгиларининг ҳуқуқий ҳимояси бугунги кунда 160 дан ортиқ мамлакатларда амалга оширилмоқда, жумладан 90 дан ортиқ мамлакатларда эса қонун даражасида.
Маркетинг нуқтаи назаридан товар белгиси - мазкур товарга ким эгалик қилиш ҳуқуқига эга, фойда олади ва сифатсиз маҳсулот билан таъминланганлиги учун жавобгарлигини кўрсатувчи товар жавобгарлигининг алоҳида тимсолидир.
Товар белгисининг асосий вазифалари - сотилаётган товар сифати юқорилигига гувохлик бериш, товар белгиси эгаси обруси яхшилиги туфайли ҳаридор ишончини қозониш.
Товар белгисининг ўзи катта аҳамиятга эга эмас, лекин яхши реклама қилинаётган товар билан бирикиб ва юридик кучга эга бўлиб, у товар сифатини оширишга ундайди.
Ҳаридор учун товар белгиси - ҳарид қилиш учун ундов ва ўзига хос сифат кафолатидир.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling